Uzpharmagency


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал
Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


🔴 "Nobel Pharmsanoat" компанияси раҳбарияти билан учрашув

❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва "Nobel Pharmsanoat" компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда компаниянинг янги Бош директори ўзининг касбий фаолияти, компаниянинг ҳозирги стратегик йўналишлари ва келгусидаги мақсадлари ҳақида маълумот берди.

✔️ Учрашув давомида "Nobel Pharmsanoat" компанияси бугунги кунда экспортга йўналтирилган фаолият юритаётгани таъкидланди. Компания фармацевтика маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда халқаро бозорга чиқиш учун янги инновацион дориларни ишлаб чиқариш режалари устида ишлаётганини маълум қилди.

❗️ Агентлик директори компаниянинг ривожланишдаги ютуқларини юқори баҳолаб, экспорт бозорларини кенгайтириш ва халқаро миқёсда ўрнини мустаҳкамлаш йўлида ўз томонидан қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

✔️ Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ва фармацевтика саноатини янада ривожлантириш борасида ўзаро келишувга эришдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Ўзбекистон ва Покистон - "Маdе in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси

✔️ Аввал хабар берганимиздек, 11-13 февраль кунлари Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида "Маdе in Uzbekistan" кўргазмаси бўлиб ўтди.

📌 Кўргазма доирасида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари ва Покистоннинг "Wilshire Labs", "CSH Pharma Group", "Pharmix Laboratories", "Allmed Pharma", "Jawa Pharma", "Medisave Pharma", "Ortapharma", "Pekheim Int’l Pharma", "Prix Pharma" ҳамда "Irza Pharma" компанияларининг раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

✔️ Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун фармацевтика соҳасида яратилган имкониятлар ва тақдим этилган имтиёзлар тўғрисида тақдимот ўтказилди. Шу жумладан, компания вакилларига соҳани тартибга солиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

✔️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар фармацевтика соҳасини ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

❗️ ЕТТБ вакиллари банкнинг асосий фаолияти, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслари ва Ўзбекистондаги лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Хусусан, бизнес ривожланишини рағбатлантириш, «яшил» грантлар ажратиш, маҳаллий банклар билан ҳамкорлик қилиш ва бизнес жараёнларини яхшилаш мақсадида, консультатив хизматлар кўрсатиш йўналишлари таъкидланди.

❗️ Шунингдек, ЕТТБ томонидан тақдим этиладиган молиявий воситалар, жумладан, ҳужжатли ва корпоратив кредитлар, экологик барқарорликни таъминловчи «яшил» кредитлар ҳамда сармоявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида маълумот берилди. Банк вакиллари Ўзбекистон фармацевтика тармоғидаги илгари амалга оширилган ва ҳозирги кунда давом этаётган лойиҳалар бўйича ҳам тажриба алмашдилар.

✔️ Агентлик директори фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, келажакдаги стратегик режалари ва халқаро стандартларга мослашиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Томонлар кредит ажратиш жараёнлари ва фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

✔️ Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олдилар. ЕТТБ маҳаллий фармацевтика компанияларини ривожлантириш ва уларнинг халқаро бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

✔️ Учрашув видео-конференц алоқа воситаси орқали бўлиб ўтди ва унда халқаро стандартларга мувофиқликни ошириш ва ЖССТ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ундан ташқари учрашувда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

📌 ЖССТ Ўзбекистонни устувор ҳамкор сифатида эътироф этди ва фармацевтика соҳасида бирга ишлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

📌 Ўзбекистон ҳукумати томонидан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, халқаро инвестициялар жалб қилинаётгани ва "Tashkent Pharma Park" кластери фаолияти ҳақида маълумот берилди.

📌 Ўзбекистон ГБТ бўйича ўз-ўзини баҳолаш ҳисоботини тақдим этди ва ЖССТ баҳолаш жараёнини тезлаштиришга тайёрлигини билдирди.

📌 Ўзбекистон ЖССТнинг Дубайдаги тажрибасидан илҳомланиб, фармацевтика-логистика маркази яратиш таклифини илгари сурди.

📌 Pharma portal платформаси жорий этилгани, GMP ва GDP стандартларини мустаҳкамлаш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.

📌 2024 йилда, 4 000 дан ортиқ дорихона GPP сертификатини олди, фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш учун янги ҳуқуқий базалар ишлаб чиқилмоқда.


✔️ ЖССТ вакиллари Ўзбекистонда фармацевтика ва соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришда ўз кўмагини давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Келгусида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 Ўзбекистон ва Покистон - "Маde in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси

✔️ Жорий йилнинг 11-13 февраль кунлари Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида "Маde in Uzbekistan" кўргазмаси бўлиб ўтди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Италиянинг “Kedrion Biopharma” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

📌 “Kedrion Biopharma” – қон плазмаси асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган халқаро компания бўлиб, дунёнинг турли мамлакатларида фаолият юритади.


✔️ Учрашув давомида компания вакиллари ўз тарихи, фаолияти ва асосий маҳсулотлари, жумладан, албумин ва иммуноглобулин ишлаб чиқаришга ихтисослашгани ҳақида маълумот берди. Шунингдек, “Kedrion Biopharma” Ўзбекистон бозорига кириш ва маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш орқали ўз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қизиқишини билдирди.

✔️ Агентлик директори Абдулла Азизов ушбу ташаббусни қўллаб қувватлаб, Ўзбекистон фармацевтика бозори, унинг истиқболлари ва инвестиция имкониятлари бўйича тегишли маълумотларни тақдим этди.

✔️ Учрашув якунида томонлар ўзаро маълумот алмашиш ва потенциал лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Ўзбекистон ва Покистон - "Маде in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси

✔️ Жорий йилнинг 11-13 февраль кунлари Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган "Маде in Uzbekistan" кўргазмасида Ўзбекистоннинг ўндан ортиқ турли йўналишларда миллий компаниялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

✔️ Кўргазмада фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи ишлаб чиқарувчилар ўзларининг маҳсулотлари билан фаол иштирок этмоқда. Ушбу компаниялар томонидан тайёрланган дори воситалари ва тиббий буюмлар кўргазмага келганларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўргазма давомида, фармацевтика соҳада ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиш учун B2B учрашувлар ўтказилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube



8 last posts shown.