Бешта мухим ташаббус.Уйда қолинг!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


5 муҳим ташаббус бу - чексиз имкониятлар эшигидир!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Talabalar diqqatiga! Oliy ta’lim muassasalari talabalari o’rtasida o’tkazilayotgan “Yil talabasi-2021” Respublika tanlovining OTM bosqichiga hujjatlar qabul qilinmoqda. Tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan talabalar tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
- tanlov ishtirokchisining qobiliyati, fanlarni o'zlashtirish darajasi, yetakchilik qobiliyati, erishgan yutuqlari, darslardagi faol ishtiroki, talabalarga o'rnak bo'ladigan jihatlari va jamoat ishlaridagi faoliiyati haqidagi ma'lumotlar bayon etilgan ikki betdan oshmaydigan hajmdagi taqdimnoma;
- tanlov ishtirokchisining fanlarni o'zlashtirish natijalari aks etgan hujjatlar (baholarni qayd etish varaqalari talabaning baholarni o’zlashtirish sinov daftarchasi) nusxalari;
- tanlov ishtirokchisining nashr etilgan ilmiy, ilmiy-uslubiy, ijodiy ishlari (ularga tegishli mutaxassislardan olingan taqrizlar bilan birga) va ijodiy ishlarning elektron shakli;
- Xalqaro va respublika miqyosida o'tkazilgan tadbirlar, tanlovlarda faxriy yorliqlar va diplomlar bilan taqdirlanganligi to'g’risidagi ma'lumotlar nusxalari ilova qilinadi;
- grantlarda ishtirok etganligi to'g'risidagi ma'lumotnoma, grantning nomi, moliyalashtirish hajmi, ishtirokning shakli va darajasi ko'rsatiladi.
Konferensiyalardagi ishtiroki haqidagi ma'lumotlar, ilmiy ishlar ro'yxati va ilmiy ishlar nusxalari ilova sifatida taqdim etiladi, hujjatlar to'plamiga kiritilgan materiallar va axborotlar joriy yil davomida chop etilgan bo'lishi lozim.
Hujjatlar 2021 yil 20 noyabrgacha Iqtidorli talabalarning ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish bo`limiga topshiriladi.


http://t.me/UzDK_5tashabbus


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
ва Сенати қўшма мажлисининг очилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 2021 йил 6 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янгидан барпо этилган катта мажлислар залида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Каналга уланиш:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/senatyoshlar


Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз!
27 октябрь 2021 йил ЎзДК орган залида “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Шайхонтохур тумани ИИБ “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш” бўлими ходими Х.Гайназаров, Хотин- қизлар масалалари бўйича катта инспектор С.Азимова, майор Г.Х.Ишонхонова, Имом Хасан жоъме масжиди имоми М.Даминов, “Ўқчи” маҳалласи Хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Р.Рустамбекова ва ЎзДК Ёшлар масалалари ва маънавий –маърифий ишлар бўйича проректор Ю.Хуснитдинова, Хотин- қизлар кенгаши раиси М.Абрарова ҳамда факультет талабалари иштирок этдилар.
Маърузачилар талаба ёшларга терроризм ва диний экстремизм фожеаси, бу ҳодисага ёш авлод билимсизлиги туфайли алоқадор бўлиб қолаётгани ҳақида маълумотлар бердилар. Замонавий технологиялар ривож топган айни дамда, интернет ресурсларидан тўғри фойдаланиш, диний масалаларда саll-марказга мурожаат этиб, ишончли маълумот олиш тавсия этилди.
Ички ишлар ҳодимлари, аёлларга ўтказилаётга таъзйиқлар, уларнинг оқибатлари, зўравонликларнинг турлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Талабалар орасида у ёки бу зўравонликка дуч келаётганлар бўлса, ҳар бир хотин-қиз давлат ҳимоясида экани, уларга “Ҳимоя ордерлари” берилиши ҳақида тушунтирилди.
Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.
Бу каби суҳбатлар талаба ёшларнинг билимларини кенгайтиришга ҳизмат қилиши шубҳасиздир!


Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus




Maslahat olish

Yoshlar o'rtasida huquqiy savodxonlikni oshirish va ularni bezovta qilayotgan muammolarni o'rganib, huquqiy maslahat berish maqsadida 👉@yoshlarmurojaati_bot tizimida "Yuridik klinika" bo'limi tashkil etildi.

Endilikda siz o'zingizga qiziq bo'lgan masalalar yuzasidan huquqiy maslahat olish uchun ushbu botga murojaat qilishingiz mumkin.
*********************************
Yoshlar daftari

Ijtimoiy, iqtisodiy, huquqiy, psixologik qo‘llab-quvvatlashga, bilim va kasb o‘rganishga ehtiyoji va ishtiyoqi bo‘lgan, ishsiz yoshlarning muammolarini aniqlash, bartaraf etish va nazoratini olib borish bo‘yicha ma’lumotlar bazasi.

Yoshlar daftariga kirish uchun murojaat qilishingiz 👉 http://yoshlardaftari.uz orqali mumkinligini maʼlum qilamiz.

Kanalga ulanish:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/senatyoshlar


Ijara VMQ-605, 24.09.2021.pdf
791.6Kb
Talabalarga ijara to‘lovining 50 foizini qoplab berish tartibi tasdiqlandi.

Kanalga ulanish:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/senatyoshlar


Диққат эълон!!!

Ўзбекистон давлат консерваторияси "Тьютер" лавозимига танлов эълон қилади.

Ушбу танловда иштирок этувчи олий маълумотга эга номзодлар жорий йилнинг 29 сентябрига қадар ўзлари хақида маълумотнома, диплом нусхаси, шахсни тасдиқловчи хужжат нусхаси билан ЎзДКни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

"Тьютер" лавозимга танлов асосида юқори тажрибага эга бўлган, маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий ишлар услубиёти ва амалиётини чуқур англаб етган талаба-ёшлар билан ишловчи етакчи мутахассислар жалб этилади.

Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus


Озодалик ва ҳалоллик – саломатлик гарови
Ўзбекистон давлат консерваторияси Хотин-қизлар кенгаши раиси Моҳина Абророва ТТЖ да истиқомат қилаётган қизларнинг яшаш шароитини ўрганиб қайтди.
Ўзбек халқига озодалик, орасталик, уй-жойни саришта тутиш хос фазилатдир. Тозалик инсон саломатлигининг гарови ҳисобланади. Консерватория талаба қизлари билан ўтказилган учрашувда, М.Абророва хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, оёқ кийимларини ўз жойига қўйиш, озода сақлаш, пандемия даврида хлорли сувда полларни артиш бўйича кўрсатмалар берди.
Талаба қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида ҳам маслаҳатлар берилди. Учрашув самимий руҳда бўлиб, қизлар ўзларини ташвишга солаётган муаммолар билан ўртоқлашдилар.
Келгусида бу каби учрашувларни мутазам ўтказилишига келишиб олинди.

Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus


⚡️ Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади

Батафсил 👉 https://bit.ly/3u2iFis

Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади

“Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (563-сон, 09.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, талабалар турар жойлари давлат-хусусий шериклик асосида қуйидаги шаклларда барпо этилади:

➖ лойиҳаларни тадбиркорнинг ўз маблағидан келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш;
➖ лойиҳаларни тадбиркор ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш (камида 200 ўринли турар жойни барпо этиш учун);
➖ лойиҳаларни тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (камида 400 ўринли турар жойни барпо этиш шарти билан).

✅ Турар жойларни қуриш учун вилоят ҳокимлари томонидан ОТМга 0,5 гектаргача ер унга яқин жойлардан ажратилади.

❕Тадбиркорга тегишли ер ёки бинода камида 50 ўринли турар жой ташкил этиш тизими жорий этилади.

💰 Бунда, тўлов ОТМ билан келишилади ҳамда у ерда яшаган ҳар бир талаба учун тадбиркорга бир ўқув йили учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 10 баравари, бошқа ҳудудларда эса 5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

☑️ ОТМларнинг ошхона ва буфетларини олган тадбиркорларга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади.

Бунда, тадбиркорлар талабалар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ҳамда уларни арзон нархларда сотиш мажбуриятини олади.

📌 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича “гуруҳ мураббийи” институти бекор қилинди ҳамда ўрнига 1–3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

💼 Ҳар 120–150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида “Тьютор” лавозими киритилади.

✅ Қарорга кўра, республика бўйича жами 228 та талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йилда 47 та, 2023 йилда 67 та, 2024 йилда 62 та, 2025 йилда 52 та талабалар турар жойларининг қурилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus


⚡️ Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил 👉 https://bit.ly/3A1XlvI

Каналга уланиш:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/senatyoshlar


558.pdf
4.3Mb
Ўзбекистон Маданият вазирлигининг вазифалари белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси бу бўйича низомни тасдиқлади.


Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus


​​📌 Tanlov natijalarini bilish usullari

✅ 2021-2022-o‘quv yili
uchun oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlari bo‘yicha tanlov natijalarini 6 xil usulda bilish mumkin.

1️⃣ my.dtm.uz sayti orqali:

my.dtm.uz
saytiga abituriyentning pasport seriyasi va raqami hamda shaxsiy identifikatsiya raqamini kiritgan holda.

2️⃣ mandat.dtm.uz sayti orqali:

mandat.dtm.uz
saytining “Bakalavr-2021” bo‘limidan abituriyentning ID raqamini kiritgan holda.

3️⃣ Davlat test markazining quyidagi telegram botlari orqali (abituriyentning ID raqamini yuborgan holda):

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ SMS xabarnoma xizmati orqali:

5100
raqamiga abituriyentning ID raqami yuborilganda, mazkur telefon raqamiga tanlov natijalari bo‘yicha SMS xabarnoma yuboriladi (xizmat haqi mavjud).

5️⃣ QR-kod orqali:

Abituriyent ruxsatnomasining quyi qismidagi QR-kod (natijani ko‘rish uchun havola) ni skaner qilgan holda.

6️⃣ Test natijalari qaydnomasi orqali:

Shuningdek, test natijalari qaydnomasi oliy ta’lim muassasalariga taqdim etiladi.


Kanalga ulanish:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/senatyoshlar


⚡️ Abituriyentlar va ularning ota-onalari diqqatiga!

📣 Mamnuniyat bilan shuni ma’lum qilamizki, 2021-2021-o‘quv yili uchun oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlari bo‘yicha tanlov natijalari 3-sentabr kuni e’lon qilinadi.

✅ Natijalar quyidagi jadvalga muvofiq e’lon qilinadi:

👉 15:00 dan – Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm, Navoiy, Buxoro, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari;

👉 16:00 dan – Farg’ona, Andijon va Namangan viloyatlari;

👉 17:00 dan – Samarqand, Jizzax, Sirdaryo, Toshkent viloyati va Toshkent shahri.


Kanalga ulanish:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/senatyoshlar


⚡️Тезкор хабар

ССВ: МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Корақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланди.

Мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонларда, шунингдек, ташкилот, корхона, муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларда ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётларига риоя этилишини сўраб қолади.

Каналга уланиш:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/senatyoshlar


Талабаларга ижарасининг бир қисмини давлат тўлайдими?

✅ ЖАВОБ:
Ҳа, талабаларнинг ижара харажатларининг бир қисми давлат бюджетидан қопланади.

Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:

➖ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

❗️Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми:

Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (270 минг сўм);

қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (135 минг сўм) ошмаслиги керак.

➖Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандлари, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қўлланилади.

Шу пайтгача кимгадир тўлаб берилдими?

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигидан олган маълумотимизга кўра, ўтган ўқув йилининг охирида 43 та ОТМдан келиб тушган эҳтиёжларга мувофиқ май-июнь ойлари учун 3 минг 163 нафар талабага 920,8 млн.сўм маблағлар Давлат бюджети томонидан тўлаб берилган. Ўша пайтда кўплаб ОТМлар онлайн ўқишда бўлгани учун талабгорлар кам бўлган.

Ижара пулининг бир қисмини олиш учун нима қилиш керак?

Ҳозирча бунинг батафсил тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинмади, лекин яқин кунларда имзоланиши кутилмоқда. Шунда тартиби аниқроқ бўлар эди. Лекин битта нарса 100% аниқ: уй эгаси ва талаба ўртасида имзоланган расмий ижара шартномаси бўлиши шарт. Шунчаки оғзаки келишув бўлса, тўлаб берилмайди.

Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбек операчиси халқаро танловда ғолиб бўлди


Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus


Энди академик таътил олган талабалар ўқишни "сиртқи", "кечки", "онлайн" шаклларга ўзгартириши ва давом эттириши мумкин бўлади


– Қаромоғида/хонадонида беморга қараши лозим бўлган талабалар;

– соғлиги туфайли ўқишга келиш имконияти бўлмаган талабалар;

– соғлигига кўра уйда қолиши керак бўлган хомиладор аёл талабалар; 

– чақалоғи бор ёш талаба оналар;

– харбий хизматни ўтамоқчи бўлган талабалар ва бошқа асосли сабаб кўрсатган талабалар академик таътил олишлари мумкин бўлади.  

Ўтган даврдаги академик таътилдан хозиргисининг фарқи талаба ўқишдан четлатилмайди. 

Бунинг учун талаба таҳсил олаётган олийгоҳ ректори номига академик таътил олишга сабаб бўлган омилни кўрсатган ҳолда ариза ёзади ва маълумотнома (справка) тақдим қилади.


Асос: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 03.06.2021йилдаги 344-сонли қарори

Каналга уланиш:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/senatyoshlar

18 last posts shown.

148

subscribers
Channel statistics