📘 Абдулазиз Ғолиб Марғилоний ғазалларидан:
Қўй қадам одоб билан бунда инсонлар ётур,
Тонгла маҳшар уйғонурға неча минг жонлар ётур.
Жисму жону хонумон суйгонларидан айрилиб,
Орзуға етмаган кўнглида армонлар ётур.
Ибн Синодек табибу неча минг алломалар,
Ҳеч даво топмай ажалга неча Луқмонлар ётур.
Даҳр майдонида охир куч кетиб мағлуб бўлиб,
Сафшикан соҳибқиронлар, марду майдонлар ётур.
Ҳусниға мағрур ўлиб ошиққа парво қилмаган,
Зулфи сунбул, чашми дилдор неча жононлар ётур.
Барчани кўргил ўлим қандай баробар айламиш,
Бир гадони хокини остига султонлар ётур.
Вақтида қилмай амал умрини барбод айлаган,
Ман каби ғафлатда қолган бағри бирёнлар ётур.
Қилмаган эҳсон йиғиб, дунё тириклик чоғида,
Фотиҳа уммиди бирла бағри бирёнлар ётур.
Қил тараҳхум, бўлма бепарво аларни ҳолидан,
Бир дуойи хайр учун бўлган гадохонлар ётур.
Эй ўғил, ибрат билан боқ, ҳақлариға қил дуо,
Аҳли тоатлар билан бир аҳли исёнлар ётур.
Қил зиёрат гоҳ-гоҳ, аҳли қабурдан ибрат ол,
Ҳар қабурни остида минг сирри пинҳонлар ётур.
Ғолибо, бир кун келурсан ушбу манзилгоҳга,
Ҳақ учун жонин фидо қилган мусулмонлар ётур.
✍️Устоз Раҳматуллоҳ домла Файзуллаевнинг "Этма имондан жудо ёки Абдулазиз Ғолиб Марғилоний маноқиби" китобидан.
💻 Котиб: Ахмаджон Охунд
🌏 Бизни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалармизда кузатиб боринг!👇👇👇
📱 Telegram |🔵 Facebook
🌐 Instagram | 🎞 YouTube