Urgut sadosi gazetasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Ургут садоси" газетасининг расмий канали.
Каналимиз орқали туман ҳаётига оид хабар ва янгиликларни кузатиб боринг.
Бизнинг манзил: Ургут шаҳри Ҳунармандлар кўчаси, 4 уй.
Мурожаат учун: ☎️ +998664830769

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.Холмуҳаммедов Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими ва туғруқ мажмуаси фаолиятини ўрганди.

Мажмуада йилига 10 мингдан ортиқ туғруқлар қайд этилади. Ушбу сон йилдан йилга ўсиб бораётгани мажмуага қўшимча бинолар қуриш ҳамда уларнинг модий-техник базасини мустаҳкамлаш заруратини юзага келтирмоқда.

Шу билан биргаликда, Ургут туман марказий шифохонасида қўшимча қурилаётган болалар бўлими қурилиш жараёни ўрганилди.

@urgutsadosigazetasi


Urgut sadosi 3-4.pdf
4.7Mb
“Urgut sadosi” gazetasining yangi soni PDF formatida mutolaa uchun havola etilmoqda.

-----

“Ургут садоси” газетасининг янги сони PDF форматида мутолаа учун ҳавола этилмоқда.

@urgutsadosigazetasi


Либослар – ҳар бир халқ тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у миллий ўзига хосликни акс эттиради.

Узоқ тарихни босиб ўтган, аждодларимиз мафкураси ва дунёқараши ҳақида сўзлайдиган миллий либосларимизни сақлаб қолиш, тарғиб этиш ва миллийлигимизни унутмаслик мақсадида ҳафтанинг ҳар жумаси "Миллий либослар куни" этиб белгиланган.

Ушбу кунда Ургут туман Тарғибот гуруҳи аьзолари ҳам фаол иштирок этиб, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси Болалар реанимацияси бўлими  ходимлари ишга миллий либосни тарғибот килувчи тиббий формада келишмоқда.  

@Urgutsadosigazetasi


#Бугун

Ургут туманидаги истироҳат боғида жойлашган 31-сон мусиқа ва санъат мактабида сектор раҳбарлари, масъуллар томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида қабул ўтказилди.

Фуқаролар асосан уй-жойни таъмирлаб беришга ёрдам, уй-жой билан таъминлашни сўраб, иш жойи муаммоси, кредит маблағлари олиш, соғлигини тиклаш, уй-жойни кадастр қилиш ва бошқа масалаларда туман мутасаддиларига  мурожаат қилишди.

Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди. Қолганларини ўрганиш ва ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.

@urgutsadosigazetasi


Ургут туман ҳокимлигиида O‘zLideP депутатлик гуруҳининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

2-Боғишамол сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати, O‘zLideP депутатлик гуруҳи раҳбари Гўзал Аблоқулова олиб борган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳсинжон  Холмуҳаммедов, вилоят Кенгаши депутатлари Мирзо Ихтиёров, Элёр Ҳамроев ҳамда  O‘zLidep вилоят кенгаши бўлим мудирлари, туман кенгаши депутатлари ва туман кенгаши котибияти ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда туман Электр тармоқлари корхонаси,  туман газ филиали ҳамда туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.


Депутатлар халқ дарди билан яшаши лозимлиги таъкидланиб, иш режалари белгилаб олинди ва бу ҳақда депутатлик гуруҳининг қарори қабул килинди. 

@urgutsadosigazetasi

5 last posts shown.