Cyber University давлат университети ташкил қилинадиПрезидент Рақамли технологиялар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг Cyber University давлат университетини ташкил қилиш таклифини
маъқуллади.Университет ахборотни ҳимоя қилиш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар, рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект ва робототехника соҳаларида кадр тайёрлайди.
Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Cyber Universitet Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали бино ва иншоотларига жойлаштирилади.
Нурафшон филиали фаолияти 2024/2025 ўқув йилидан сўнг тугатилиб, талабалар Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли курсларига кўчирилади.
Cyber Universitet’га 2025/2026 йилларда бакалавриат учун 100 та давлат гранти ажратилади. Университет кузатув кенгаши ҳар йили 1 апрелга қадар тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.
Ўқиш 2025 йил сентябрдан бошланади.
@urdu_yoshlar