🕌Умари Одил🕌 жомеъ масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Сурхандарё вилояти Қумкургон тумани "Каттакул" МФЙ-да жойлашган 🕌"Умари Одил"🕌 жомеъ масжиди!
Иншааллох жаннатга йул,
Аллохни байтини куришга уз хиссамизни кушайлик!
💳:4073420076777394 AGROBANK
Мурожат учун👇👇👇
☎️:+998997152606 имом Хасан

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Имом Абу Лайс Самарқандий дедилар: “Уч нарса ҳақида ўйламанглар:

1. Фақирлик ҳақида ўйлама: Унда ғам-ташвишинг кўпаяди ва очкўзлик, ҳарисликни зиёда қилади.  
2. Сенга зулм қилганни зулми ҳақида (ундан ўч олишни) ўйлама: Чунки унда қалбинг қаттиқлашади, адоватинг ортади ва ғазабинг давомий бўлади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ўйлама: У ҳолда мол-дунё жамлашни яхши кўриб қоласан, натижада амални кечиктириб, умрингни зое қиласан.

“Танбеҳул ғофилийн”дан.


Тарозидан урадиганларнинг ҳоли не кечаркин!

Бир солиҳ одам ўлим тўшагида ётиб қолган биродарини зиёрат қилиш учун кириб, унга «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини эслатди. Биродари: «Буни айтолмаяпман! Чунки тилимни тарозининг тоши босиб турибди», деди. Шунда солиҳ одам: «Тарозидан урармидингиз?!» деб сўрган эди, «Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳеч қачон тарозидан урмаганман, лекин тарозимни текширтириб турмасдим», деб жавоб берди.
Тарозиси тўғри тортяптими, йўқми – шуни текширтириб турмаган инсоннинг аҳволи шу бўлса, тарозидан бемалол уриб қоладиганларнинг ҳоли не кечаркин?

«Гўзал ўрнак» китобидан


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ушбу маълумот мени тунда бир ракъат бўлса ҳам
таҳажжуд ўқишга ундади.

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон
аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар
ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз
ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни
кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар
ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар:

Биринчи фикр: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан.

Иккинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан.

Учинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.


ФИТР САДАҚАСИ

– Фитр садақаси қанақа садақадир?
– Рамазон ойидан кейин фитр ҳайити кунида бериладиган садақадир.

– Фитр садақаси бериш қандай кишиларга вожиб?
– Шариатда бой деб ҳисоб қилинадиган кишиларга вожиб бўлади.

– Қанча моли бўлган кишилар шариатда бой ҳисобланади?
– Ўз ҳожатидан ортиқ кумуш нисоб миқдорича моли бўлган киши бой ҳисоб қилинади.

– Шунча моли бўлган киши садақа олса бўладими?
– Дуруст бўлмайди, ҳаромдир. Ундай кишига берилган закот, ушур, фитр садақаси, фидя ва бошқа садақалар ҳеч қайсиси садақадан ҳисоб қилинмайди.

– Ўз ҳожатидан зиёда ўттиз сўм миқдорича моли бўлмаган кишига фитр садақаси бериш вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди, лекин агар берса, савобсиз қолмайди.

– Фақир кишиларга ҳам фитр садақаси бериш вожиб, дейиш дурустми?
– Дуруст эмас. Садақа бериш вожиб, деган киши зўр гуноҳкор бўлади. Гўё шариатга хиёнат қилган ҳисобланади.

– Фитр садақасини бир киши фақат ўзи учунгина берадими ёки ўзига қарашли бошқа кишилар учун ҳам бериши вожибми?
– Ўзи учун ҳам ва ёш болалари учун ҳам бериши вожибдир.

– Хотини учун, катта ёшдаги болалари учун, моллик сабий ёш болалари учун фитр садақасини бериш вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди. Aгар бой бўлсалар, уларнинг ўз гарданларига вожиб бўлади.

– Aгар бир киши хотини, катта ёшдаги болалари ва моллик сабий ёш болалари, хизматкорлари учун фитр садақасини ўзи берса, дуруст бўладими?
– Aлбатта, дуруст бўлади.

– Фитр садақасини қайси вақтда бериш вожиб бўлади?
– Рамазон ўтгандан сўнг, ҳайит куни тонг отгач, бериш вожиб бўлади.

– Қайси вақтда берса, савоблироқ бўлади?
– Фитр ҳайити куни ҳайит намози ўқилмасдан илгари бериш савоблироқдир.

– Aгар бир киши фитр садақасини ҳайит намозини ўқигунча адо қилолмаса, у киши нима қилади?
– Ҳайит намозини ўқигандан сўнг беради, бермасдан қолдирмайди.

– Ҳайит куни бўлгунча рамазон ичида фитр садақасини бериб қўйиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Тўлиқ маълумот:


ИЛМИЙ ИСБОТ: Рўза тутган киши ёшаради.

Олимлар рўза тутиш билан минг дардни даволаса бўлади, дейишади. Хусусан, рўза тутган одам ошқозон касалликлари, бўғинлардаги муаммолар, тузлар, тошлар, қон босими ва бошқа кўплаб касалликлардан холос бўлар экан.

Токио технологик университети олими Ёсинори Осуми вақтинчалик очлик, яъни рўзанинг касалликларга даво бўлиши ва танани яшартиришини илмий исботлаган. Япониялик бу олим аутофагия механизмларини кашф этгани учун 2016 йилда тиббиёт ва физиология соҳаси бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлди (Аутофагия “ўзини ўзи емоқ” деган маънони англатади).

Аутофагия барча жонли мавжудотларда бўлади. Бу танани кераксиз чиқиндилар, бактериялар ва бошқа ҳужайралардан тозалаш қобилиятидир. Натижада организм нафақат тозаланади, балки эрта қаришдан ҳимоя қилинади, тана ёшаради.

Аутофагия қорин оч бўлганида фаоллашади. Ташқаридан емиш келмаганидан кейин ички манбалар кераксиз чиқиндилар, шунингдек, патоген бактериялар ҳисобидан энергия ишлаб чиқаришни бошлайди. Ҳайратланарлиси, ҳужайралар Аллоҳ иродаси билан шундай яратилганки, улар ўзларини ўзлари тозалаб туриш қобилиятига эга.

Мутахассисларнинг фикрича, инсон тўқ юрганда ҳужайралар фаол ишламас экан. Бу танамизда шлак ва кераксиз чиқиндилар йиғилишига сабаб бўлади. Оқибатда турли касалликлар урчийди. Инсон оч бўлганида ҳужайралар ўзини-ўзи тартибга солиш учун фурсат бўлади.

– Рўзадор одам оч қолганида организмидаги ҳужайраларнинг нобуд бўлган қисмлари утилизация қилинади, – дейди Тошкент тиббиёт академияси тадқиқотчиси Элёрбек Раҳматуллаев. – Организм барча инфекция ва токсинлардан тозаланади. Инсон организми оч қолганда ҳужайралар ичкарида тўпланиб қолган ахлатлар, ёғлар, шлаклар, гижжалар, хавфли ҳужайраларни “ёқиб” энергия ишлаб чиқаради. Шунингдек, эски ҳужайралар емирилиб, янгилари пайдо бўлишига замин яратади. Яна бир мисол, рўзадор одамнинг ошқозон ва ичак фаолиятида ўт суюқлиги камайиши кузатилади. Бу аъзоларида яраси бор кишилар дардига даво бўлади.

Кембриж университети ва Британия илмий-тадқиқот институти молекуляр нейрогенетика бўйича профессори Д.Рубинштейннинг сичқонлар устида ўтказган тажрибаларидан маълумки, уларда 24 соатлик очликдан сўнг мия ва бошқа бир қанча органлар, жумладан, жигар фаолияти яхшиланган. Тадқиқот очликдан фойдаланган ҳолда олиб борилди ва бу жараёнда ҳайвонлар узоқ яшади, соғломлашди.

Мутахассиснинг айтишича, агар саҳарлик ва ифторликда меъёрий тарзда, соғлом овқатланиш талабларига риоя қилган ҳолда рўза тутсак организмдаги касалликларга қарши иммунитетни кучайтириш, семизликка қарши монелик пайдо қилиш, тўқималарда тўпланиб қолган ортиқча моддалар ҳамда тузларни ҳайдашга ёрдам берган бўлар эканмиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📿 Субҳаналлоҳ – энг афзал калима.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қайси калом афзал?” деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Рамазонга кўп истиғфор айтиш, бу ойга етиб, солиҳ амаллар қилиш ва уларнинг қабул қилинишини ёлбориб сўраш орқали тайёргарлик қилинг.
Унутманг, дуо – ибодатдир. Бу сўзни маҳкам ушланг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух ҳайрли тонг, ҳайрли саҳарликлар азиз қадрдонларим!

Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, Жаннат бўлсин!

• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!

• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!

• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

Рамазоннинг 20- куни барчага муборак бўлсин.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📘 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рўза фақат овқатдан тийилиш эмас. Ҳақиқий рўза – аъзоларни гуноҳлардан тийиш: тилни ортиқча сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировни уришдан тийиш, оёқни ёмон жойларга қадам босишдан тийишдир.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
1️⃣ ЯХШИЛИККА 1️⃣0️⃣0️⃣0️⃣ САВОБ

Абу Бакр Варроқ раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бошқа ойларда бир яхшиликка ўн баробар ажр берилади. Рамазонда эса бир яхшиликка минг баробар савоб ато этилади. Унда тоат-ибодатлар қабул бўлади. Дуолар, айниқса, ифтор пайти қилинган илтижолар шаксиз қабул бўлади”.
🤲🍃🌸⭐️✨🤲
☪️Рамазон ойида қилган яхши дуоларимиз, ифторликларимиз, эҳсон дастурхонларимиз ижобат бўлсин!


САҲАРЛИКНИНГ 6️⃣ ФАЗИЛАТИ

🟢 Саҳарлик – баракадир

🟢Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда: “Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🟢Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барака жамоат ва саҳарликдадир”, дедилар (Имом Табароний ривояти)

🟢Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб, “Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

🌴 Набий алайҳиссалом саҳобалар билан бирга саҳарлик қилардилар

🟢Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдим. Сўнгра у зот бомдод намозига турдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Саҳарлик – Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири

🟢Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарликда дуо қабул бўлувчи вақт бор

🟢Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда: “Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🥜 Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бuсмuллаҳир роҳманир роҳийм!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ!

Яхшиларим,қадри баланд қадрдонларим!
Қайноқ қалби шукрли, иймони пок зикрли, забони ширин ғаниматларим,
Қадрдонларим!!!

Яна бир тонг муборак бўлсин!
Яратган Роббимдан сизга кунингиз баракали,
яқинларингиз
меҳр муҳаббати абадий
соф бўлишини, адашишдан асрашини сўраймиз!!!

Аллоҳим!!!
Сендан эрта тонгдан
қилинган дуоларимизда
ихлосни, тоатларимизда
қабулни, яхшиликларда
шукрни, намозларда
хушуъни, қоқилганимизда авфингни сўраймиз!

Роббим!!!
Кунимизни нур устига
нурли, барака устига
баракали қилгин.
Бизга розилинга сабаб бўладиган ишларни осон ва маҳбуб қилгин.
Ромазоннинг 19 чи куни муборак бўлсин.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала сайидинаа Муҳаммад


🤲 Аллоҳим! Бизларни энг афзал Расулинг умматидан қилганингга шукр, энг буюк Китобинг аҳлидан этганингга шукр!

🤲 Ё Аллоҳ! Бизларга рўза фарз қилганинг ҳамда бизларни Рамазони шарифга етказиб ибодатингга ноил айлаганинг учун Ўзингга ҳамду санолар айтамиз! Ўзингни мўъжиз Каломингни тиловат ва хатм қилишга бизларни муваффақ қилганингга шукрлар келтирамиз!

🤲 Аллоҳим! Бизларга Сен берган ва бераётган барча неъматлар: ошкору махфий, зоҳиру ботин, умумию хос неъматларинг учун Ўзингга шукру саноларимиз бўлсин! Неъматларинг саноғи, фазлу марҳаматинг адоғи йўқ! Нақадар буюклигинг Ўзингдан ўзгага маълум эмас, Зотингнинг ҳақиқатини Ўзингдан ўзга билмас! Сенинг мақтову таърифингга ожизмиз, Сен Ўзингни Ўзинг таърифлагандексан!

🤲 Ё Аллоҳ! Қандай қилиб шукрингни адо этамизки, шукр қилишга тавфиқ берганингнинг ўзи шукрни вожиб қилувчи неъматдир!

🤲 Аллоҳим! Сени васф этишга дунё сўзлари, Сени кўришга дунё кўзлари етмас. Сифатларингни иҳота этишга қалблар ожиз, Зотингга эришишга руҳлар муштоқ!

🤲 Аллоҳим! Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан! Сенга ҳеч нима ўхшамас, Сен ҳеч нимага ўхшамассан! Бир Ўзингни севмоқ бутун борлиққа севилмоқдан афзал, Сенга чин қул бўлмоқ оламга подшоҳ бўлмоқдан олийдир!


Гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечира олмайди

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда ўқиб юришлари учун бир дуо ўргатишларини сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга:

اللهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الغَفُورُ الرَّحِيمُ

«Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва ла йағфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айтинг», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечира олмайди. Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила гуноҳларимни кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен кечиргувчи ҳамда раҳмли зотсан.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram



20 last posts shown.