Етиб келган Реанимомобилда гарчи шифокор бўлсада, ўзим у билан бирга жўнадим.
Эрталабгача етти-саккиз танишимни уйғотиб, болага қон топшириш учун чақирдим. Барака топинглар, ким эканликларини айтмайман, "Одноклассники" даги икки йигит ҳам , бир оғиз гапим билан етиб келишди ва қон беришди. Касалхонамизга қайтганимда, бу воқеадан ҳамма хабардор бўлган. Ўз дарди ўзига етарли беморлар хам бири қўйиб, бири боланинг аҳволи хақида сўрарди.
Жуда чарчаган бўлсам ҳам уйга қайта олмадим. ИИБ га бориб гувоҳлик беришимиз шарт эди. Қоровулнинг холига қараб бўлмайди. Оппоқ соқоли титраб, халиям кўзлари нам. Мен ҳар йигирма дақиқада, қаҳрамонимиз ётқизилган касалхонага қўнғироқ қилиб ҳамкасбларимни саволга тутаман.
Биз холат бўйича тушунтириш хати ёзиб бергунимизга қадар, бечора норасиданинг онаси хам топилибди. Мен гўдак ноқонуний туғилган, гуноҳнинг меваси шунинг учун ташқарида қолдирилган ва итларга таланган деб ўйлаган эдим. Адашибман. Уни туққан ҳайвон (кечирасизлар!) бировнинг хасми халоли, никоҳидаги хотини экан. Нима учун кичкинтой бу ахволга тушганини сўрарсиз?
Келинчак Россияга ишлагани кетган эри, телефонда сал қаттиқроқ гапириб қўйгани учун, аламини зурриёдидан олибди.
—Нима деди? Гапиринг Мирзаева? Нима, жим ўтирасизми?
Қия эшикдан кузатар эканман, она номига номуносиб бағритош махлуқ қорнида тўққиз ой кўтариб юрган ўғилчасининг ахволи хақида қизиқмаётгани учун бўғиб ўлдиришга тайёр эдим.
—Гапиринг, эрингиз нима деганди? Талоқми?
—Йўқ деди у, энсаси қотиб, — Ўғил туғсанг, брилиант кўзли комплект олиб бераман деганди. Энди ўшани обера олмасмиш. "Россияда кризис, чида! " деб баҳона қилди.
Кейин нима бўлганига ақлим етмай қолди. Аёлга савол бераётган терговчи бир мушт билан у малъунани йиқитиб, дуч келган жойига аямай тепа бошлади.
Миршабларни вахший деб эшитганман.Аммо хозир вахшийлашиб, кўзи қонга тўлган терговчини харакатларини ёқлаб, унга қўшилишга хам тайёр эдим. У тунда касалхонамизга борган ва милт-милт йиғлаган кўнгли бўш мелисага сира ўхшамасди. Агар уч киши аранг тўхтатиб қолишмаганда жазога лойиқ иблисанинг ўлиб қолиши аниқ эди...
Давоми 10:28 да👇