ОНАЛАРГА ТИЛАК
Ҳамма онаизор-фарзандининг илк бора жойнамозда Аллоҳга ҳушуъ билан эгилган бўйи-бастини кўрсин...
Камолини, қошлари қорайган пайтини, қиз бўлса- юзи ўн тўрт кунлик ойдек бадрия бўлган кунларини ўз кўзлари билан кўрсин...
Келин бўлганини, фарзанд қучоқлаганини, "она, энди қадрингизни то ингичка томирим қадар ҳис этдим!" дейдиган кунларига етсин...
Ҳар бир она-меҳнатларининг роҳатини кўрсин, ҳар қорин кўтарган кунларини, фарзанд дунёга келтириш заҳматини, бедор тунларининг дилга ёқадиган самарасини кўриш уларга насиб этсин...
Дунёдан ҳосилини бировга ташлаган деҳқондек кетишдан ҳар кимни асрасин...
Оналар -сиз ўнга кирасизми, йигирмага- тунлар кипригингиз санайдиган, уйқудаги кўзларингизга термуладиган ҳассос қалбли хилқатдир...
Тақдир-бу нозик хилқатнинг зиммасига адо бўлмас ташвишлар юкламасин...
Ҳар ота- тиззасидан ўғли тушиб, ўз йўлини қураётган лаҳзаларини кўрсин...
Иккита нон олиб, эшикдан кириб келар кунларига етказсин Ҳақ таоло...
Қизларининг келин бўлиб, бош эгиб турган тўйларини кўрсин...
Едиргани-ичиргани, шу фарзандлар учун ҳориб-толганларининг кексайганида ҳар ким ҳузурини кўрсин...
Ширин чойнинг энг ширин жойи- охирги қултумда бўлганидек, ҳар ота-онанинг кексалик кунлари умрининг энг ширин йиллари бўлсин!
🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️
。゚゚・。・゚゚。
゚。реакция қолдиринг💕
゚・。・
Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг 🔜 Фойдали канал ➖⬇️
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@UDDABURON_AYOLLAR
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@SARAMASLAHATLAR