Мактабда дарс тақсимотини директор қиладими ёки метод бирлашма раҳбари?
@Yurist_Xizmati 4998-савол:
Assalom alaykum, maktabda dars taqsimotini direktor qiladimi yoki metod birlashma rahbari qiladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабда дарслар “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) асосида тарификация қилинади.
Бунда низом 15-бандига кўра умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
Эътибор берган бўлсангиз, қоидада дарслар “педагогик кенгаш” томонидан тақсимланиши белгиланган.
Қаранг! Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги намунавий Низом 6-бандига кўра педагогик кенгаш таркиби умумтаълим муассасаси директори, директор ўринбосарлари ва педагог ходимлардан иборат бўлади.
Бунда умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб педагогик кенгашнинг аъзоси ҳисобланади.
Шунингдек, низом 8-бандида умумтаълим муассасаси директори педагогик кенгаш раиси ҳисобланган.
Шунга кўра сизлардаги ҳолатда дарслар директор раислик қиладиган педагогик кенгаш томонидан тақсимланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g