Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фарзандларига боғча пули учун имтиёз борми?
@Yurist_Xizmati 4987-савол:
Ассалому алайкум.Менинг саволим шундай, Келиним бахтсиз ходиса туфайли 1-гурух ногирони булиб колди. Фарзанди болалар богчасига боради. Шунга онаси ногиронлиги шахс булганлиги сабабли.фарзандига богча бадал пулидан озод киладиган имтиёз борми?. Олдиндан рахмат.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2821) 19-бандига кўра мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.
Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.
Шунга кўра келинингиз ҳам кам таъминланган оила рўйхатига киритилган бўлса, ушбу имтиёз тақдим этилади.
Бунда низом 20-бандига мувофиқ тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида шакллантирилади.
Мазкур маълумотнома эса ДМТТ томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g