Қонун нима дейди?Дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ёш ниҳолларни ноқонуний кесиш, илдизи билан қўпориш, шикастлаш, йўқ қилиш ёки кўчириб ўтказиш (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси) учун жарима ўртача 5 бараварга оширилади: фуқароларга — БҲМ 5−10 бараваридан (1,7−3,4 млн сўм) 25−50 бараварга (8,5−17 млн сўм), мансабдор шахслар учун — БҲМ 10−15 бараваридан (3,4−5,1 млн сўм) 50−75 бараваригача (17−25,5 млн сўм).
Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган худди шундай ҳуқуқбузарликлар учун (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 2-қисми) фуқаролар учун жарима миқдори 10−20 бараваридан 50−75 бараваригача (17−25,5 млн сўм) оширилади. Мансабдор шахсларга — маъмурий ҳуқуқбузарлик қуроли ёки бевосита предмети мусодара қилинган ҳолда 20−30 бараваридан 75−100 бараваригача (25,5−34,0 млн сўм) миқдорида жарима солинади. Бундан ташқари, ушбу қоидабузарлик учун жазолар рўйхати 15 суткагача маъмурий қамоқ қўшилади.
Каналга уланиш:
@Turtkul24news