Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Аҳоли саломатлиги депутатларимиз назоратида
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари ҳудудларда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
Жумладан, бугун фракциямиз аъзолари Наримон Умаров ва Дилрабо Халбаева Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали фаолияти билан яқиндан танишди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу тиббий марказ айни вақтда мингдан ортиқ аҳолига самарали хизмат кўрсатмоқда. Аҳамиятли томони шундаки, марказга Республикамиздаги энг малакали кадрлар жалб қилинган.
Ўрганишлар давомида депутатлар шифокорлар билан марказ фаолияти ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди ҳамда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган таклифлар тингланди.
Жараёнда тиббиёт марказидаги моддий-техник база имкониятлари аҳоли сонига нисбатан етарли эмаслиги, онкология касаллигини аниқ диагностикалаш ва даволашда муҳим бўлган замонавий тиббий ускуналар ҳамда кимёвий препаратлар билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, мавжуд асбоб-ускуналар ва даволаш техник воситаларининг аксарияти эскиргани, уларни янгилаш зарурати мавжудлиги, ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

Ўрганиш жараёнида партия вакиллари онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш, скрининг жараёнларини самарали ташкил этиш, замонавий скрининг усулларини амалиётга кенг жорий қилиш ҳолати ҳамда кадрлар салоҳияти ва марказнинг моддий-техник базасига алоҳида эътибор қаратди.