Adolat SDP | Toshkent viloyati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

Суғурталаш тизими деҳқон ва фермерлар учун катта имконият

«Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун  лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга қулай шарт-шароитларни яратишга имкон беради. Суғурта тизимини ишга тушириш орқали эса, қишлоқ хўжалиги экинларига хавф-хатарлар туфайли етказилган зарарни ўрнини қоплаш имконияти яратилади.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolatt-3_.pdf
5.0Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 24 январь кунги 3 (1520)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

Миллий курашимизни жаҳон миқёсида оммалаштириш бўйича ҳаракатларни кучайтириш зарур.

50 киши партиямиз аъзоси бўлди

Депутат сўрови:

Ногирон бўлиб қолган гўдак учун жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Озиқ-овқатдан заҳарланишларга қачон барҳам берилади?

“Олтин олма” хиёбони ва “Ёшлар боғи” қайта реконструкция қилинади

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТИ

Адолатпарварлик мақомига эришган устоз

Тиб илмини улуғлаган шоир

БИЗНИ КЕМИРГУВЧИ ИЛЛАТЛАР

Таълим тизимидаги муаммолар: Уларни ҳал қилиш имкони борми?!

©️Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Давлат_дастури_лойиҳаси_2025

2025 йил Давлат дастури: Халқ билан биргаликда яратилган келажак!

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини катта қувонч билан кузатмоқдаман.

Лойиҳада белгиланаётган чора-тадбирлар ва вазифалар бугунги глобаллашув жараёнида янги Ўзбекистоннинг халқ фаровонлиги, тинчлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлайдиган эркин жамият ва адолатли давлат қуришга қаратилган концептуал ҳужжат эканлиги таъкидланди.


➡️ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#соғлом_турмуш_тарзи

"Соғлом турмуш тарзи" - бахтли ва узоқ умр калити!


▶️ Аҳоли саломатлигини таъминлаш ва ўртача умр давомийлигини ошириш - бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири. "Соғлом турмуш тарзи" кўникмаларини аҳоли орасида тарғиб қилиш катта аҳамиятга эга.

▶️ "Адолат" СДП Нурафшон шаҳар Кенгаши раиси Ойбек Абилхайиров ҳамда тиббиёт ходимлари билан биргаликда "Соғлом турмуш тарзи"ни аҳоли орасида тарғиб қилиш мақсадида шаҳарнинг "Ёшлик" МФЙ даги аҳоли хонадонларида бўлишиб, фуқаролар билан суҳбатлашдилар.

▶️ Учрашувда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва ёмон одатлардан воз кечиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

▶️ "Адолат" СДП халқ саломатлигини яхшилашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 23 январь куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Давлат_дастури_лойиҳаси_2025

"Яшил" келажак учун биргаликда ҳаракат қилайлик!


Илм-фан, технологиялар шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда, дунё халқларининг турмуш тарзидаги ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда инсон саломатлиги ва хаётига раҳна солувчи омиллар ҳам ортиб бормоқда. Сайёрамиздаги глобал иқлим ўзгариши натижасида тирик организм учун хавфли бўлган касалликлар кўпаймоқда. Инсониятнинг умумий муаммосига айланаётган бу масалада дунё олимлари тинимсиз изланмоқда.
Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан бундан беш йил аввал, ҳали пандемия хавфи пайдо бўлмасидан илгари "Яшил иқтисодиёт" Стратегияси илгари сурилди. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия ресурсларини иқтисодиётимизга тадбиқ этиш ишларига киришилди.


➡️БАТАФСИЛ

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Йил эътирофи-2024”: Курашчи ёшлар ютуқлари эътироф этилди

📺 Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан
18 январь куни Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказилган “Йил эътирофи—2024” тақдирлаш маросими ҳам миллий ва халқаро миқёсда улкан ютуқларни қўлга киритган спортчи-ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг эришган ютуқларини эътироф этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Батафсил юқоридаги лавҳада
⬆️

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


⚡️⚡️ Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун, 22 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, ёмғир қорга айланади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим туманларда секундига 20-23 метргача кучайиши мумкин.  

Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  


Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда, қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#Давлат_дастури_лойиҳаси_2025

"Тоза қўллар" дастури: Жамоат саломатлиги учун янги босқич


Президентнинг "Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада аҳоли, айниқса ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб "Тоза қўллар" дастури амалга оширилиши назарда тутилган.


➡️ БАТАФСИЛ


Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


⚡️⚡️ Бугун Тошкент вилоятида қор ёғиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун, 21 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, айрим туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.     


Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиб, туман тушиши кутилмоқда, қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, баъзи туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентнинг янги таҳрири тасдиқланди ➖ Манба: (9-сон, 11.01.2025 й.);

Айрим техника воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди ➖ Манба: (10-сон, 11.01.2025 й.);

Айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади ➖ Манба: (8-сон, 11.01.2025 й.);

“Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.)

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади ➖ Манба: (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.);

“Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-1017-сон, 13.01.2025 й.);

“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-6-сон, 13.01.2025 й.);

Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ➖ Манба: (ЎРҚ-1019-сон, 16.01.2025 й.);

Инсофсиз ижрочилар реестри шакллантирилади ➖ Манба: (рўйхат рақами 3599, 17.01.2025 й.)

Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови “Менинг уйим” биллинг тизимида тўланади ➖ Манба: (17-сон, 17.01.2025 й.);

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.).

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 20 январь куни Тошкент вилоятида  ҳаво ўзгариб туради,  кечқурун айрим жойларда  бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг  тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2 даража совуқ, 7-12 даража илиқ бўлади.   

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Миллий курашимизни жаҳон миқёсида оммалаштириш бўйича ҳаракатларни кучайтириш зарур

Дарҳақиқат, спорт орқали миллатнинг қудрати, иродаси ва анъаналари дунёга намоён бўлади. Ҳар қайси халқнинг миллий колоритини кенг тарғиб қилишда унинг миллий спорт тури, маданий мероси ёки бой тарихи муҳим дастуриламал вазифасини ўтайди. Шуниси қувонарлики, жонажон юртимиз бу борада юқоридаги уч жиҳат бўйича ҳам дунё давлатлари билан бемалол рақобатлаша олади.

Бежиз бу ҳақида сўз очмадим. Биласиз, бугунги кунда жаҳонда миллий спорт турларининг оммалашиши давлатларнинг спортга қаратаётган эътибори, халқининг жисмоний салоҳиятини юксалтириш билан бир қаторда миллат сифатида ўзлигини дунёга танитишга хизмат қилмоқда.

Мисол учун, японларнинг сумо кураши, корейсларнинг таэквондоси, русларнинг самбо каби миллий спорт турлари халқаро майдонда эътироф этилган. Бу давлатлар ўз спорт турларини дунёга танитиш учун йиллар давомида астойдил меҳнат қилишди. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам ўз миллий курашимизни жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилишимиз, уни халқаро даражада оммалаштиришимиз зарур, деб ўйлайман. 

Хабарингиз бор, куни кеча жисмоний тарбия олийгоҳида “Йил эътирофи – 2024” тақдирлаш маросимида қатнашдик. Тадбир доирасида ёш спортчиларимиз билан бир пиёла чой устида суҳбатлашдим. Унда ёшларимиз миллий белбоғли курашни ривожлантириш, уни дунёда ўз ўрнига эга халқаро даражадаги спорт турига айлантириш бўйича бир қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари суришди. 

Ёшларимиз белбоғли курашнинг халқаро нуфузини ошириш учун, аввало, унинг қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, йирик халқаро мусобақалар ташкил этиш, ушбу спорт турини рақамли платформа орқали тарғиб қилиш кераклигини таъкидлашди. Шунингдек, ёш авлодни ушбу спортга қизиқтириш учун мактаб ва университетларда махсус машғулотлар кўламини кенгайтириш таклифини ҳам билдиришди. 

Ёшларимизнинг миллий курашимизга бўлган меҳри, уни жаҳонга олиб чиқиш бўйича жонкуярлик билан  ташаббуслар билдиришидан, очиғи, қувондим. Чунки белбоғли кураш фақатгина миллий спортимиз эмас, балки халқимизнинг азалий қадриятлари, мардлиги, ҳалоллиги билан алоҳида ўрнига эга бўлган  аждодларимиз меросидир.

Албатта, ёшларимиз орасида белбоғли курашнинг довруғини дунёга танитиш учун астойдил меҳнат қилаётган кўплаб жонкуярлар бор. Улар орасида "Зулфия" мукофоти соҳибаси Фарангиз Абдунабиева алоҳида эътиборга лойиқ.
Фарангиз ёш бўлишига қарамай, жаҳон ва минтақавий миқёсда бир қатор нуфузли ғалабаларни қўлга киритган. Унинг Россиянинг Қозон шаҳридаги Жаҳон чемпионатидаги муваффақияти, Остонадаги "Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари"даги ғалабаси ёки "Брикс" ўйинларида олтин медални қўлга киритиши – фақат спорт ютуғи эмас, балки аёллар иродасининг юксак намунасидир.

Белбоғли кураш орқали биз Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги қудрати ва анъаналарини дунёга танитишимиз мумкин. Нега деганда, кураш  ёшларимиз учун нафақат жисмоний кучни, балки иродани, сабр-тоқатни, интизомни сингдирувчи улкан мактаб ҳисобланади.

Миллий спорт турларини ривожлантиришда партиямиз қуйидаги мақсадларни амалга ошириш ғояларини илгари суради:

1. Халқаро майдонда оммалаштириш:
Белбоғли курашни Олимпия спорт турлари қаторига қўшиш учун зарур ташаббусларни илгари суриш. 

2. Турнирлар ташкил этиш:
Йирик халқаро мусобақалар – “Олтин белбоғ” турнирини ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш. 

3. Рақамли тарғибот:
Белбоғли кураш бўйича махсус онлайн платформалар ва мультимедиа контентини яратиш. 

4. Ёшлар билан ҳамкорлик:
Мактаб ва олий ўқув юртлари базасида белбоғли кураш бўйича алоҳида курслар жорий этиш, турли ёш тоифалари учун мусобақалар ташкил қилиш. 

Мақсадимиз муштарак — миллий спортимиз нуфузини ошириш йўлида биз ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз ва уларнинг фидойилиги, жонкуярлигига таянамиз.

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
“Йил эътирофи-2024”: Курашчи ёшлар ютуқлари эътироф этилди

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан
18 январь куни Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказилган “Йил эътирофи—2024” тақдирлаш маросими ҳам миллий ва халқаро миқёсда улкан ютуқларни қўлга киритган спортчи-ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг эришган ютуқларини эътироф этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, партия марказий аппарати ҳамда Тошкент вилоят Кенгаши ходимлари, федерация раҳбарияти вакиллари,  университет масъуллари, жаҳон ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган спортчи-ёшлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


"Яшил" келажакка йўл: 2025 йил Давлат дастури муҳокамада

▶️ Барчамизга маълумки, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

▶️ Бугун Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Нурафшон шаҳридаги "Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи" да ана шу мавзуга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

➡️ БАТАФСИЛ


Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@toshviladolatsdp rel='nofollow'>
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolat № 2_2025.pdf
4.7Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 17 январь кунги 2 (1519)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

✅ Ушбу сонда:

✅ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШДА ФАОЛ БЎЛАМИЗ;

🩸 Донорларни қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилмоқда;

✅ Маҳалла давлат замини бўлса, раис — унинг виждони;

❇️ Уй-жойга тўлов қилган харидор маблағлари янги тизим орқали кафолатланади;

✅ Қаҳрамонлик тимсолига айланган шахс;

⚠️ СУНЪИЙ ГЎЗАЛЛИК ҚУРБОНЛАРИ;

❓ Инсоният тарихида энг буюк ақлий салоҳиятга эга бўлган шахс ким?

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Forward from: Robaxon Maxmudova
#Муносабат

Инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилди

Дунёдаги кўплаб  ривожланган давлатлар тажрибаси мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш эканлигини кўрсатади. Масалан, Жанубий Корея қисқа муддатда саноат ихтисослашуви  йўлида чет эл сармояларини киритиш билан жаҳон иқтисодиётида етакчи давлатлардан бири сифатида намоён бўлди.

Сингапур эса шаффоф ва рақобатбардош иқтисодий сиёсат орқали хорижий сармоядорлар учун жозибадор марказга айланди. Қатар бўлса, ўзининг табиий ресурсларини инвестицияларга йўналтириб, иқтисодий барқарорликда сезиларли юксалишга эришди. Мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда очиқлик, шаффофлик ва фаол инвестиция сиёсати орқали иқтисодиётни жадал ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўз натижасини бермоқда.

Хусусан, 2024 йил якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,5 фоизга ўсгани, хорижий инвестициялар 1,6 баробарга кўпайгани ва экспорт  тарихда биринчи бор 27 миллиард доллардан ошгани бунинг ёрқин далили бўла олади. Шу каби кўрсаткичлар 16 январь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Унда, шунингдек,  иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг глобал бозордаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги ва келгусидаги асосий вазифалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари йиғилиш давомида ўтган йилдаги ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб, бугунги шароитда мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш бўйича баъзи жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди.

Шунингдек, йиғилишда тўқимачилик саноатида 17 миллион долларлик режа бажарилмагани, “Ўзтрансгаз” ва "Ўзметкомбинат"да инвестициялар 2 баробарга, “Ўзсувтаъминот”да эса 20 фоизга пасайгани, Мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, ва маданият соҳаларига инвестиция ва грант жалб қилишда етарли фаолият юритилмагани танқидий таҳлил қилинди.

2025 йилга мўлжалланган режалар доирасида ҳар бир ҳудуднинг инвестиция салоҳиятига мос кўрсаткичлар белгилаб берилди. Масалан, 27 та туманда 2025 йилда инвестиция жалб этишни 200 миллион доллардан ошириш, Учкўприк туманида  инвестиция ҳажмини 200 миллион долларга етказиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Бироқ 10 та туманнинг режаси 40 миллион долларга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди.

Инвестицияларни самарали бошқариш нафақат иқтисодиёт ривожи, балки ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, “Адолат” социал-демократик партияси ушбу жараёнларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашни ўзининг асосий мақсадларидан бири, деб ҳисоблайди. Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, партия  сармоявий лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш учун шаффоф ҳисобдорлик тизимини йўлга қўйиш,  инвестиция муҳитини янада жозибадор қилиш мақсадида миллий қонунчилилигимизни янада такомиллаштириш бўйича фаол иш олиб боришни режалаштирган.

Чунки соҳадаги ютуқлар фақатгина миллий иқтисодиётни юксалтириб қолмасдан, янги иш ўринлари яратиш, инновацияларни жорий этиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

17 last posts shown.