#ХОТИРА
Бугун Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов туғилган кун.
Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.
1991 йил 31 августда И.Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, "Мустақиллик" ва "Амир Темур" орденлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни, 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.
Халқимиз истиқлол йилларида эришилган салмоқли ютуқларни ҳақли равишда И.Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди.