1258 йил 29 январда Хулагу бошчилигидаги муғуллар армияси Бағдодни қамал қилди.Қамалда мўғуллардан жами 120 Минг аскар иштирок этди.Мўғуллар армиясининг сафида 40 мингга яқин грузин қўшинлари,12 минг арман,ва яна хитой,турк,форс қўшинлари бор эди.
Улуғ хоқон Мунке ,агар халифа таслим бўлса шахарга тегинмасликни буюрди.Лекин такабур халифа Ал-Мостасим Биллох мўғулларга бўйсунишдан бош тортди.Унинг қўлида 50 минг аскар бор эди.
Тез орада мўғуллар кўп сонли армия ва хитой инженерлари е́рдамида шахарни эгаладилар.Мўғуллар шахарни бир хафта таладилар.Тарихий манбаларба айтилишича жами 1 миллионга яқин инсон ,шу ўринда халифа Ал-Мостасим қиличдан ўтказилган.,Донолар уйи,, ( Байт ул-Хикма) ер билан яксон қилинди , ундаги китоблар дарёрга оқизиб юборилди.
Хулагу хотини хурмати унинг диндошлари бўлмиш христианларни фақат авф этди.
Тарихчилар Багдоднинг қулашини ,,Ислом дининг олтин асри,,тугаши деб бахо беришади.Багдод бир неча юз йил авалги холатига тикланмади.
https://t.me/Tarix_va_biz_official