Талиа Халаба | расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


🌟 NLP ва коучинг бўйича халқаро тренер
🧠 Онг ости дастурларини ўзгартириб, ҳаётингизни ўзгартиринг!
✨ Ички салоҳиятингизни очинг
💡 NLP техникалари билан мақсадларингизга осон етишинг
🧩 Ишончсизлик ва қўрқувлардан халос бўлинг

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Қандай қилиб 200-500$ даромад билан 100 000$ лик уй сотиб олиш мумкин? (2-қисм)

Ҳаётимизда баъзи қарорлар бор — уларни қабул қилишдан қўрқамиз,
лекин айнан шу қарорлар бизнинг келажагимизни яратади…


Гулнора Собитова ҳам худди шундай ҳолатда эди.

Nest One’дан уй сотиб олиш – унинг энг катта орзуси эди.

Бироқ, бу орзу орзулигича қолиши мумкин эди…

“Менинг даромадим 200-500$ бўлса. Бу уй мен учун ҳеч қачон амалга ошмайдиган ният, холос…”

Унинг овозида шубҳа, қўрқув ва иккиланиш бор эди.

“Мен бунга қодир эмасман.”
“Мен қандай қилиб буни амалга ошира оламан?”

У ўзини қўярга жой топа олмасди…

Шунда мен у билан онлайн коуч-сессия ўтказдим.

Биз инсон иккиланаётган пайтда тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берадиган коучинг техникасидан фойдаландик.

Бу техника инсонга ўз имкониятларини ёритиб беради.
Қўрқувларни енгиб, аниқлик ва ишонч бахш этади.

Сессиядан кейин Гулноранинг овози ўзгарди.

“Мен бу уйни сотиб олишим мумкин! Мен буни уддалай оламан!”

Бу сўзларни айтаркан, унинг ичидаги қўрқувлар эмас,
умид ва ишонч устунлик қила бошлаган эди.

Биринчи қадам

Орзусини юрагида сақлаб, бир неча ҳафтадан кейин у менга қўнғироқ қилди.

Овозида ҳаяжон ҳам, қўрқув ҳам бор эди.

“Мен Nest One’да уйни танлаб келдим, уни нархи 100 000$ экан”

Бу унинг энг катта қадами эди.

Бироқ, энди унинг олдида бошқа савол пайдо бўлди:

“Мен буни эплолмасам-чи?”
“Нима бўлади, тўлай олмасам-чи?”

Биз яна коуч-сессия ўтказдик.

Мен унга ҳар қандай қарор аниқлик ва ички ишонч билан қабул қилиниши кераклиги бўйича йўл кўрсатдим.

Лекин мен қарорни унинг ўрнига қабул қилмадим.

Чунки коучинг мижозга ўз йўлини топишда ёрдам беради,
лекин танловни мижознинг ўзи қилади.


У ўз йўлини танлади.

Бир неча кундан кейин у яна қўнғироқ қилди:

“Талиа устоз, мен Nest One’дан уйни сотиб олдим!”

Мен чуқур нафас олдим.
Ичимдан ўтаётган ҳаёл:
“Бу аёл ўз ҳаётини ўзгартирди…”

Лекин энг катта синовлар энди бошланди…

Уй сотиб олинди,
Лекин Гулнора ҳар ой 5000 $ тўловни амалга ошириши керак эди.

Баъзи ойлар у умуман тўлай олмади.

“Мен бу уйни сотишим керак, мен буни уддалай олмайман…” , дея бошлади

Ҳар сафар у менга қўнғироқ қилганда,
унинг овозида шубҳалар ва қўрқувлар ҳукмрон бўларди.

Бир куни у йиғлаб менга шундай деди:
“Мен бунга қодир эмасман…
Ҳеч нарса иш бермаяпти…
Эҳтимол, бу уйни сотиб олиб хатога йўл қўйгандирман…”

Мен унинг оғриғини ҳис қилдим.

Шу куни биз яна коуч-сессия ўтказдик.

Бу гал мен унга ёпиқ йўлдан чиқиш йўли борлигини кўришга ёрдам берадиган техникани қўлладим.

Биз у билан:
Қандай қилиб мақсад сари ҳаракат қилиш керак?
Қандай қилиб даромадни ошириш мумкин?
Қандай қилиб бу масалани ечиш мумкин?

деган саволларга аниқ жавоблар топдик.

У ўз имкониятларини кенгроқ кўра бошлади.

У ўз қўлидаги ресурслардан тўғри фойдаланишни ўрганди.

Натижа:

Бироз вақт ўтгач, у ўз курсларини очди,
маҳсулотларини сота бошлади.
Даромади 5000$ дан ошиб кетди.

Ва бугун…

У ўз уйининг калитини олди.

Орзуси ҳақиқатга айланди.

У биринчи қадамни ташлаганида,
бу уй 100 000$ эди.

Ҳозир эса унинг нархи 500 000$.

Қадрлилар, кўриб турганингиздек…

Мен коуч бўлганимдан сўнг нафақат ўз мақсадларимга етишишни бошладим,
балки бошқаларга ҳам мақсадларига етишишда ёрдам бериб, даромад топяпман.

Ҳар бир инсон танлов қилади.

Қўрқувларда гирдобида яшашни танлайдими,
Ёки орзуси сари биринчи қадамни ташлашни?

Сиз-чи? Сиз қайси йўлни танлайсиз? ❤️


Қандай қилиб 200-500$ даромад билан 100 000$ лик уй сотиб олиш мумкин? (1-қисм)

Бу ҳикоя бир аёлнинг қўрқувларини енгиб, имконсиздек кўринган орзусини қандай амалга оширгани ҳақида.

Бир куни менга ҳозир бутун Ўзбекистон танийдиган ўқувчим Гулнора Собитова қўнғироқ қилди.

Одатда у хотиржам ва ишонч билан гапирадиган аёл эди. Аммо бу сафар унинг овозидан иккиланиш ва ҳатто хавотирни ҳис қилдим.

Гапира бошлади, бироқ бироз тўхтаб қолди,
гўё ўз фикрини айтгиси келаяпти,
лекин шу билан бирга у бу ҳақда ҳатто ўйлашдан ҳам қўрқаяпти.

Ниҳоят, у секин ва шубҳа билан шундай деди:

“Устоз, мен Nest One’дан уй сотиб олмоқчиман… лекин…”

Мен бу “лекин” ичида қанча қўрқув, қанча шубҳа ва қанча “Мен буни уддалай олмайман” деган фикр борлигини дарҳол тушундим.

Жуда қиммат уй.
Гулноранинг ойлик даромади эса 200-500 доллар атрофида эди.

“Бу мен учун жуда катта қарз…
Мен буни эплолмайман…”
“Ҳаммаси яхши бўлса-чи? Йўқ, бу имконсиз…”

Мен унинг ички мулоҳазасини эшитаётгандек эдим.
Овозида қўрқув бор эди,
лекин шу билан бирга – бир умид ҳам бор эди.

Мен эса аниқ билардим: агар инсон мақсадини аниқ кўра олса, ечим топилади.

Мен унга шундай дедим:

“Гулнора, агар сиз бу уйни ҳақиқатан ҳам олишни истасангиз, келинг, сизни қўрқитаётган нарсаларни кўриб чиқамиз…

Шу пайтдан бошлаб унинг ҳаётидаги энг катта бурилиш бошланди…

Қандай қилиб у шубҳаларини енгди?
Қандай қилиб бу қарорни қабул қилди?

Бу ҳақда кейинги постда айтиб бераман!

Агар сизга қизиқ бўлса, ❤️ юборинг!


Ассалому алайкум ❤️
Азиз ва бетакрор аёллар! 🌸✨
Ёрқин баҳор нафаси уфуриб турган шу гўзал кунда сизларни Халқаро хотин-қизлар куни — 8-Март айёми билан чин қалбимиздан табриклаймиз! 💐
Сизга энг қимматли неъматлар — мустаҳкам соғлиқ, чексиз муҳаббат ва беқиёс аёллик саодатини тилаймиз. 🥰
Оилангизда доимо илиқлик ва фаровонлик ҳукм сурсин, ҳар кунингиз байрамдек файзли ўтсин, ҳаётингиз эса шодлик ва қувончга тўлсин! 🌞💖
Ҳурмат ва муҳаббат ила:
https://t.me/TaliaXalaba_KIA

2.2k 0 50 34 67

Ассалому алайкум хайрли тонг азизларим 💗
Сиз учун тонгги аффирмациялар 💓

🦋Мен барча орзуларимга етишга муносиб инсонман
🦋Мен ўзимни доим энг яхши нарсаларга лойиқ деб биламан.
🦋Мен ҳозиргидан ҳам чиройлироқ ва яхшироқ ҳаётда яшашга муносибман.

“Қабул қилдим!” - деб ёзинг ва қабул қилинг !

2.3k 0 44 70 91

Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ 💕
Сиз учун тонгги аффирмациялар 💕
🤗Истаган барча мақсадларимга эришишимга ишонаман.
🤗Мен учун барча қобилиятларим қадрли.
🤗Ўзимга бўлган ишончим кун сайин ортиб бормоқда.

“Қабул қилдим” деб ёзинг ва қабул қилинг. ❤️

2.7k 0 26 80 88

Ассалому алайкум 🤗
Хайрли тонг азизларим 🤗
Сиз учун тонгги аффирмациялар 🤗
😍Менинг қалбим муҳаббатга тўла ва мен муҳаббатни кўраман!
😍Мен ҳар онда завқланиб яшашни биламан.
😍Мен доимо мақсадларимга шаҳдам қадам ташлаб бораман!

Бу аффирмацияларни шошилмасдан ўқинг ва қабул қилинг! ❤️

3k 0 39 53 87

Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ ❤️
Сизлар учун тонгги аффирмациялар ❤️
💫 Мен ҳаётимдаги ҳар бир имкониятни миннатдорлик билан қабул қиламан.
💫 Мен ҳар кунимни бахт ва омад билан бошлайман.
💫 Менинг орзуларим албатта амалга ошади!

Азизлар, бу аффирмацияларни “Қабул қилдим” деб ёзинг ва қабул қилинг. ❤️

3.2k 0 38 72 88

Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ
Сизлар учун тонгги аффирмациялар ❤️

🌼 Мен ўзимга меҳр-муҳаббатга тўла муносабатдаман!

🌼 Мен ўзим истаган барча орзу-мақсадларимга эришишимга ишонаман!

🌼 Мен ўз қобилиятим ва иқтидоримни қадрламоқдаман ҳамда бемалол намоён қилмоқдаман...

🌼 Мен борлиқнинг энг яхши неъматларига лойиқман!

Бугунги кун аффирмацияларини қабул қилинг! 💛

3.7k 0 42 67 112

Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ
Сизлар учун тонгги аффирмация ❤️

🕊 Мен хотиржам ва яхшилик улашувчи инсонман!
🕊 Мен ўзимга ажойиб дўст ва танишларни тортмоқдаман...
🕊 Мен ўзимга ва бошқаларга шартсиз  муносабатда бўлмоқдаман...
🕊 Мен инсонларни ўзларини намоён этиш ҳуқуқларини қабул қилмоқдаман...
🕊 Менинг кўзларим борлиқдаги мўжизларни кўрмоқда...

Бугунги кун аффирмацияларини қабул қилинг!

3.7k 0 43 51 100

Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ ❤️
Сизлар учун пул ва бойликка йўналтирилган тонгги аффирмациялар:

Менинг бойлигим кун сайин ортиб бормоқда
✅ Пул менга осонлик билан, мукаммал йўллар орқали келади
✅ Мен молиявий эркинликка эга бўлишга муносибман
✅ Мен ишонч ва шукроналик билан пулни қабул қиламан
✅ Менинг ҳар бир қарорам менга молиявий фаровонлик олиб келади

Қабул қилдингизми? 💰✨

4.1k 0 65 74 132

Ассалому алайкум хайрли тонг азизларим 🤗
Сиз учун тонгги аффирмациялар 🤗

✅ Мен ҳар доим тўғри ва менга фойдага хизмат қиладиган қарорлар қабул қиламан
✅Мен атрофимдаги барча яқинларимни шартсиз яхши кўраман
✅ Мен янги ғояларга, имкониятларга бой ҳаётда яшаяпман

“Қабул қилдим” деб ёзинг ва қабул қилинг. ❤️

3.6k 0 43 71 75

Сиз учун аффирмация азизларим:

🏆 Мен Ғолибман, бу дунёга келишим, менинг биринчи Ғалабам бўлган!
🏆 Ғалаба менинг дастурим, ғолиблик менинг мақсадим!
🏆 Ҳар бир қадамим менинг кичик ғалабам !
🏆 Ҳар бир куним, менинг ғалабам !

Ғалаба дастурлари, аффирмациялар орқали сизга сингдирилади/юкланади, қабул қилинг! 🏆🫶

4k 0 68 58 99

💞Лекин онасининг ўтинчлари билан у биринчи коуч-сессияга рози бўлди.

Биз ишни бошладик. Аввалига унинг қаршилиги кучли эди — қўрқув ва умидсизлик исканжасида қолган эди

Биринчи коуч-сессияда мен у билан “ресурс ҳолатига кириш” техникасини қўлладим. Бу техника инсонга ичидаги кучни топишга ёрдам беради.

Натижа жуда ҳайратланарли бўлди.

Сессиядан кейин у менга шундай деди:
“Менда илк бор ҳаракат қилиш истаги пайдо бўлди. Мен физиотерапияга боришни хоҳлаяпман.”

Кейин у менга қўнғироқ қилди ва шундай деди:
“Талиа опа, мен физиотерапияга боришга тайёрланяпман!”

Бу унинг биринчи қадами эди.

Биз ишни давом эттирдик. Ҳар бир коуч-сессияда унинг ичидаги қўрқувлар енгиллашди.

7️⃣ ой ўтгач, биз қўйган мақсад — қайта юришни ўрганиш — амалга ошди.

У яна мустақил юра бошлади.

У яшаш маъносини қайта топди, ишга жойлашди ва ҳаётини янгидан бошлади.

Коучинг нафақат унинг ҳаракатларини, балки унинг руҳиятини ҳам ўзгартирди.

Азизларим, аслида ҳар биримизда танлов бор:
✔️ Янги имкониятларни топиш
✔️ Ёки умидсизликда қолиш

Сизга бу ҳикоя ёқдими? ❤️

3.3k 0 13 30 110

⏺️⏺️⏺️⏺️⏺️⏺️


💡 Инсультдан кейин 40 ёшида ҳаёт маъносини қайта топди

Бу — менинг мижозимнинг ҳақиқий ҳикояси. У коучинг ёрдамида яна «яшашни» бошлади.

3️⃣ йил аввал менга бир аёл мурожаат қилди. Кўзларида ёш билан у ўғли ҳақида айтиб берарди

“Умид йўқ… Ўғлим яшашдан воз кечди…” — деди у 😢

Унинг ўғлининг инсультдан сўнг қўли ва оёғи фалаж ҳолатда эди. У тўшакка михланиб қолган эди, ҳар куни деворга тикилиб қарар ва ўзини мутлақо иложсиз ҳис қиларди….

Онаси уни кечаю кундуз парвариш қиларди. У эса ўзини юкдек ҳис қилар эди ва яшашни истамасди.

Онаси менга шундай деди:
😣 “Мен ўғлимнинг кўзларида яна ҳаётга бўлган ишончни кўргим келади. Унинг кулгуларини эшитишни истайман.”

Аввалига унинг ўғли коучингга келишга қаршилик қилди. Умуман ишонмасди:
“Коучинг менга ёрдам бера олмайди. Мен тамом бўлган одамман.”, деди у…

🔺 Давом этайми, азизларим, сиз учун бу хикоям қизиқми?

3.4k 0 12 23 111

Одамларга ёрдам бериш орқали минглаб доллар ишлаш мумкин

Бу сатрларни диққат билан ўқинг — эҳтимол, бу сиз кутаётган имкониятдир…

Ҳаёлингиздан неча марта шундай фикрлар ўтган?
• “Бу менинг қўлимдан келмайди”
• “Мени вақтим йўқ”
• “Мен муваффақиятга лойиқ эмасман”
• “Ҳозир эмас, кейинроқ уриниб кўрарман”…

Бу сўзлар — ҳаётимиздаги асосий тўсиқлар. Улар бизни ҳар куни мақсадларимиздан узоқлаштиради. Айниқса, СССР даврида ўсганлар учун бу фикрлар тарзи жуда таниш. Чекловчи эътиқодлар, қўрқувлар ва негатив хулосалар бизни орзуларимиздан узоқлаштириб келмоқда.

Айнан мана шундай вазиятда коучинг ёрдамга келади

Коучинг — бу шунчаки маслаҳат ёки илҳомлантирувчи сўзлар эмас.
Бу — инсонни ўзини англашга, ички чекловлардан халос бўлиб, аниқ мақсадларга етишишга етаклайдиган кучли восита.

Нима учун коучинг — бу келажак касби?

• Аввало, унинг ёрдамида ўз ҳаётингизни ўзгартиришингиз мумкин
Коучинг сизнинг ички қўрқувларингизни енгишга ва ҳақиқий орзуларингизга етказишга ёрдам беради.
• Бошқаларга ёрдам бериб, уларнинг мақсадларига етказасиз
Коуч — бу маслаҳатчи эмас. У одамларга ўз муаммоларига ечим топишга ёрдам беради, йўл кўрсатади ва қўллаб-қувватлайди.
• Ва энг муҳими — сиз одамларга ёрдам бериб, катта даромад оласиз

Лайф-коучлар кучли шижоатли инсонлар, тадбиркорлар ва йирик компаниялар билан ишлайди. Улар ойига минглаб доллар пул топишади.

Мен ҳам айнан шу йўлни танладим

Коучингни ўргандим, мижозлар билан ишлай бошладим ва оддий суҳбатлар қандай қилиб одамларнинг ҳаётини ўзгартиришини кўрдим. Уларнинг муваффақияти орқали ўзим ҳам ўсдим.

Ҳозир эса мен Ўзбекистонда илк бор халқаро аккредитацияга эга бўлган коучинг марказини очаяпман.

Нима учун бу марказда ўқишингизни тавсия қиламан?
• 3 та халқаро ICTA, ICU, YANLP
ташкилот томонидан тан олинган сертификат оласиз
• Дунё бўйлаб коуч сифатида ишлаш имкониятига эга бўласиз
• Муваффақиятли карьера ва барқарор катта даромадга эга бўласиз.

Бу менинг мақсадим …

Сизнинг орзуингиз ёки мақсадингиз нима?

Изоҳларда ёзинг — мен сиз билан суҳбатлашишни истайман! ♥️

3.2k 0 28 68 95

🔥🔥🔥Сиз ҳаётингизда катта бурилиш ясашга тайёрмисиз?

✨ Қалбингизни енгиллик ва хотиржамликка тўлдиринг,
✨ Шукроналик орқали ҳаётингизни яхшиликка ўзгартиринг,
✨ Ички тўсиқлардан халос бўлиб, муҳаббат ва фаровонликка йўл очинг!

🌙 Рамазон ойи муносабати билан КАТТА ЧЕГИРМА! 🎁

Бу имкониятни қўлдан бой берманг!

💰 Асл нархи 150$ бўлган
🔥 “Шукроналик ёҳуд Кечирдим ва кечирилдим” тренинги ҳозир:

🔥 Фақат чекланган вақт!
🔹 "Мен ўзим" пакети – 550минг эмас, 350минг сўм!
🔹 "Устоз билан" пакети – 750минг эмас, 550минг сўм!

Шошилинг!💃💃💃💃
Бугун соат 22:00дан кейин қабул ёпилади ва бу имконият сизда бошқа бўлмайди.🔥


🤔Сизга бу имконият керакми?
Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
📩@XUSNORA_KIAmenejer
@XUSNORA_KIAmenejer


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ😊
Сизлар учун тонгги аффирмациялар:

🤍Мен имкониятлардан тўлиқ фойдалана оламан.
🤍Мен доим ўзимга ишонаман.
🤍Мен ўзим хоҳлаган ҳамма нарсага осонликча эриша оламан.

“Қабул қилдим” деб ёзинг ва қабул қилинг. ❤️
Давом этинг Азизларим...

3.2k 0 39 61 65

Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ ❤️
Тонгги аффирмациялар сиз учун ❤️


🫶 Мен ўз салоҳиятимга ишонаман ва ундан тўлиқ фойдаланаман!
🫶Мен барча мақсадларим амалга ошишига ишонаман!
🫶Мақсадларим амалга ошгунга қадар ҳаракат қилишдан тўҳтамайман!

“Қабул қилдим” деб ёзинг ва қабул қилинг. ❤️

3k 0 35 64 85

Video is unavailable for watching
Show in Telegram

20 last posts shown.