🌙 Tahmid.Uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган "ИСҲОҚ ҲОЖИ" жомеъ масжиди имом ҳатиби Абдулбоситхон домла Юнусовнинг расмий телеграм саҳифаси
Мурожаат учун:
👉 @Ishoq_hoji masjidi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#БИР ОЯТ
قَلِيلًا مَّا تَشْكُرُونَ

Аъроф сураси 10-оят

Яъни, " Жуда оз шукр қиласизлар!".

#Солиҳлардан бирининг боши кал, бадани пес, икки кўзи кўр ва оёқ-қўли ишламас эди. У доимо: "Кўпчилик мубтало бўлган нарсадан мени омонда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!", дер эди.
Шундай деб турганида унинг олдидан бир киши ўтиб қолди ва унинг гапларидан таажжубланиб сўради:
- Сени Аллоҳ кўзларингни кўр қилган бўлса, баданинг пес бўлган бўлса, оёқ-қўлларинг ишламаса, бошингда соч бўлмаса, яна нимадан сени омонда қилди?!
Солиҳ инсон деди:
- Ҳолингга вой сени! Ахир У менинг тилимни зикр қиладиган, қалбимни шукр қиладиган қилди. Менга балоларга сабр қиладиган тана берди!

#Афсуски, кўпчилик шукр қилишга муносиб неъмат фақатгина мол деб билади. Кўрадиган кўзларини унутади. Ҳолбуки икки кўзи кўрлар қанча...
#Ушлайдиган, тақдим қиладиган қўлларини унутади. Ҳолбуки икки қўли йўқлар қанча...
#Юрадиган оёғи борлигини унутади. Ҳолбуки оёғи йўқлар қанча...

#Аллоҳим! Ўзингга ҳамдлар бўлсин!

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 21 ДЕКАБР (1446ҳ - 20 ЖУМАДУС СОНИЙ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:35
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:11-12:21

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:10 |   | 06:50
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:06 |   | 15:16
☪️ Шом           ⏰ 16:50 |   | 16:50
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:13 |  | 18:23

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-16 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ФАТВО БЕРИШ МАСЪУЛИЯТИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Сохибжон Болтабоев,
Косонсой тумани “Содод” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #АҚОИД

СОФ ЭЪТИҚОД ДУШМАНЛАРИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Шерзодбек Ахмедов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Абдурахмон” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#ҚАНДАЙ БЎЛСА ШУНДАЙ...

Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига Барийра исмли чўри келди. Уни озод қилишга ёрдам беришини сўради. Оиша розияллоҳу анҳо деди:
- Агар истасанг пулни аҳлингга бераман, аммо валойинг (мерос олиш ҳуқуқи) меники бўлади!
Унинг аҳли эса Барийрага шундай дейишди:
- Истасанг у сени озод қилаверсин, аммо валойинг бизники бўлади!

Оиша розияллоҳу анҳо буни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Уни сотиб олиб озод қил. Мерос озод қилганники бўлади!
Сўнгра минбарга чиқиб дедилар:
"Одамларга нима бўлганки, Аллоҳнинг китобида бўлмаган шартларни қўйишади?!

#Бир киши Аллоҳнинг китобида бўлмаган шартни минг марта қўйсада, вало уники бўлмайди.
Ҳадисда келган валонинг маъноси шуки, қулни озод қилган кишига қул билан худди қариндошлар сингари силаи-раҳм боғланади. Озод қилинган қул вафот қилса унинг мероси озод қилган кишига бўлади. Исломда вало хўжайинники эмас, балки қулни озод қилган кишиникидир. Қайси ишда бўлмасин, муаммо қанақа бўлмасин, майдон қанақа бўлмасин ҳеч кимнинг Аллоҳнинг китоби ва суннатда бўлмаган шартни қўйишга ҳаққи йўқ.
#Никоҳда Аллоҳ ҳаром қилган шартни қўйиш жоиз эмас.
#Талоқда талоқ қилиш учун хотиндан болаларини ажратиб олишни шарт қилиш жоиз эмас.
#Меросда бир фарзандга ўзи ҳақли бўлган ҳақдан кўпроқ бериш жоиз эмас.
#Дин фақатгина намоз, рўза ва закотдан иборат ибодатлар эмас.
#Дин бу шариат, муомалот ва қонунлардир. У қандай келган бўлса шундай олинади...

@Tahmid_uz


#Жума куни салавот айтиш суннатдир...

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

@Tahmid_uz


الجمعة#
اللهم في هذا اليوم المبارك اجعله لأعز الناس عندي يوما مباركا فيه الدعوة لا ترد
وهبه رزقا لا يعد وافتح له باب في الجنة لا يسد
واحشره في زمرة سيدنا محمد صلى الله عليه وسلم.

#Аллоҳим бу муборак кунни  мен учун азиз инсонга ҳам баракотли қил, кам қилма, дуосини ижобат қил, қайтарма, ризқини кенг қил, кам қилма, унга жаннат эшикларини очиб қўй, асло беркитма, қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қил!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@Tahmid_uz


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛОМЛАШИШ

ОИЛАВИЙ АЖРИМ – ЖАМИЯТ ТАНАЗЗУЛИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб эронлар" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛОМЛАШИШ

САЛОМЛАШИШ — ИСЛОМДАГИ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИДАНДИР.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Бобуржон Қозоқбоев,
Давлатобод тумани “Муҳаммад паноҳ” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ҳудайбердиев Муҳиббуллоҳ,
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#БИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ...

Бир аъробий масжидда бавл қилди. Уни қайтариш учун саҳобалар ўринларидан туришди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Унга тегманглар!", дедилар.
Ё Роббий!
Аъробий ишини тугатиб бўлгач, саҳобаларга унинг бавл қилган жойига сув қуйиб юборишни амр қилдилар. Сўнгра уларга Аллоҳ томон даъват борасидаги энг муҳим дарсни бердилар:
"Сизлар қийинлаштирувчи қилиб эмас, енгиллаштирувчи қилиб юборилгансиз!".

#Аллоҳ таоло қилич билан очмаган қалбларни юмшоқлик ва раҳмат билан очади.
#Қўпол ва дағаллик билан ҳидоят қилмаган кишиларни, ширин сўз билан ҳидоят қилади.
#Гуноҳкор инсон агар даъватчида муҳаббат ва шафқатни кўрмаса уни гуноҳни тарк қилишга нима ундаши мумкин ахир?!
#Мавъизадаги қаттиққўллик кўпинча кишиларни саркаш қилиб қўяди. Улар гуноҳда давом этаверишади.
#Бизнинг вазифамиз кишиларнинг оёғини Аллоҳ томон олиб борадиган йўлга қўймоқдир. Улар билан Аллоҳнинг ўртасига тушиш бизга эмас!

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 19 ДЕКАБР (1446ҳ - 18 ЖУМАДУС СОНИЙ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:34
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:10-12:20

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:09 |   | 06:50
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:05 |   | 15:15
☪️ Шом           ⏰ 16:49 |   | 16:49
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:12 |  | 18:22

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИХТИЛОФ

ЁШЛАРНИ МУТААССИБ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исломхон Усманов,
Наманган шаҳар “Хўжа Амин” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИХТИЛОФ

ФИҚҲИЙ ИХТИЛОФЛАР


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

П. Юсупов,
Наманган туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#MAQOLA #AQOID

IYMON- QALB TASDIG’I VA TIL IQRORIDAN IBORATDIR


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Abdulloh Samatov,
Namangan shahar “Boqi polvon” jome masjidi imom xatibi,
Namangan shahar bosh imom-xatibi

🌐
Saytdan o'qish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
«Ўзбекистон овози» газетасида вилоят бош имом хатибининг мақолалари чоп этилди

Бугун мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда бошқа барча фуқаролар билан тенг имкониятларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг турмуш фаолиятидаги чеклашларни бартараф этиш, уларни тўлақонли ҳаёт кечиришларига, жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий турмушида фаол қатнашишларига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

«Ўзбекистон овози» газетасининг бугунги сонида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддиновнинг «Имконияти чекланганларга исломда танглик йўқ» мақолалари чоп этилди.

Мақолада юртимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаётда тенг имконият ва шароитлар яратиб бериш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, қолаверса, ислом динида жисмонан заиф, кўмакка муҳтож кишиларга меҳр кўрсатиш лозимлиги ҳақидаги фикрлар алоҳида тилга олинган.

Батафсил ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#У ДЎЗАҲ АҲЛИДАНДИР...

Мадинада Қузмон исмли бир киши бор эди. Қачон уни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида эсланса Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “У дўзах аҳлидандир!”, дер эдилар.
Уҳуд жанги бўлганида Қузмон мусулмонлар сафида Қурайшга қарши урушгани чиқди. Жуда ҳам яхши жанг қилди. Бир ўзи саккизта мушрикни қатл қилди. Шундан кейин қаттиқ жароҳатланди. Жанг тугаганидан сўнг уни Бани Зафарнинг ҳовлисига кўтариб олиб боришди. Мусулмонлар уни сабрга чақириб дейишди:
-Эй Қузмон! Сен бугун жуда яхши жанг қилдинг. Сенга хушхабарлар бўлсин!
Қузмон деди:
-Қанақа хушхабар?! Аллоҳга қасамки, мен фақат қавмимнинг шаънини ҳимоя қилиш учун жанг қилдим. Агар бу нарса бўлмаганида жанг қилмас эдим!
Сўнгра унинг оғриғи кучайганида ўқдонидан битта ўқни олиб ўзига санчиб ўзини ўлдирди!

#Аллоҳ таоло фақатгина Ўзи учун холис бўлган амалнигина қабул қилади. Бошқа қандайдир мақсад учун қилинган амални қабул қилганида, Қузмоннинг амалини қабул қилган бўлар эди. Ўшанда иймон ва куфр ўртасидаги жанг роса қизиган эди. Қузмон иймон лашкарлари сафида эди. Баҳодирларча курашди. Қурайшни ҳолдан тойдирди. Ўша кунда ҳеч ким унчалик душманнинг додини бермаган. Бир ўзи саккизта мушрикни қатл қилган. Сийрат китобларида ундан бошқа бирор кишининг ўшанда саккизта мушрикни ўлдиргани айтилмайди. Аммо афсуски, буларни бари Аллоҳ учун бўлмаган эди. У Мадина аҳлидан бўлган мусулмонларга ҳамийятан, уларни ҳимоя қилиб жангга чиққан эди. Аллоҳ унинг нияти бузуқлиги учун дўзахга ташлади!

#Биз инсонлар фақатгина амалнинг ташқи томонини кўрамиз. Биз зоҳирга қараб ҳукм қилишга амр қилинганмиз. Ниятларни Роббимизга қолдирамиз. Фақатгина Унинг Ўзи махфий ниятларни ҳам кўра олади. У бизни нафақат ташқаридан, балки ичимиздан ҳам кўради!

#Фақирнинг қўлига садақа ташлашдан олдин ниятингизни тўғриланг. Фақат Аллоҳ учун қилган садақангизга савоб оласиз. Агар садақангиз риё учун бўлса, “ҳой мусулмонлар, мана кўриб қўйинглар, мен сахийман!”, қабилидан садақа қилсангиз мақтовчиларнинг мақтови сизга фойда бермайди.
#Ҳажга эҳром кийишдан олдин ниятингизни тузатинг. Сизнинг молингиз, эҳромингиз, саъйингиз, шайтонга тош отишингиз, қурбонлигингиздан фақат Аллоҳ учун бўлганигина сизга фойда беради. Сизни “Раҳмоннинг меҳмони” дейишлари учун, “фалончи ҳожи” дейишлари учун, обрў учун ҳаж қилган бўлсангиз қилган харажатингиздан, машаққатингиздан бошқа нарса ололмайсиз!
#Амаллар ниятга боғлиқ.
Ким бир нарсани қалбдан ният қилса, сўнгра ниятига етишга нимадир халақит қилса Аллоҳ унга ажрини тўлиқ қилиб бераверади.
#Ким бир ишни кишиларнинг мақтови, машҳурлик учун қилса ажрини ҳам кишилардан олсин. Аллоҳ таоло унинг амалидан ҳам, ибодатидан ҳам беҳожатдир!
#Ниятларимизни тўғри қилайлик!

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2024 ЙИЛ 18 ДЕКАБР (1446ҳ - 17 ЖУМАДУС СОНИЙ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:34
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:10-12:20

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:08 |   | 06:50
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:04 |   | 15:14
☪️ Шом           ⏰ 16:49 |   | 16:49
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:12 |  | 18:22

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


#ҚАЛАМ ҚУРИГАН...

Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
"Жаброил менинг қалбимга ташлади:
Банда ризқини олмагунича дунёдан ўтмайди. Аллоҳдан қўрқинглар, ризқни гўзал услубда қидиринглар. Ризқингизнинг кечикиши сизни уни Аллоҳга исён қилиб топишга ундамасин. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсалар Унга итоат билан топилади!".

#Инсонни энг кўп ташвишлантирадиган нарса ризқдир. Ҳолбуки бандалари ризқларини дунёга келишларидан олдин Аллоҳ уларга битиб қўйганини, сиёҳ қуриганини ҳам билишади.
#Аллоҳ таоло фақирлиги учун эмас, бандасини синаш учун ризқини кечиктиради. Унинг хазинаси тугамайди. Саховатининг чеки йўқ.
#Турмуш ўртоғи ҳам ризқ. Шимолий қутбда бўлсангиз ҳам ризқингиз эшигингиз остонасига боради.
#Чақимчилик, фитналар билан мансабингизни кўтаришга ҳаракат қилманг. Мансаб ва маош ҳам ризқдир. Ўзингизникини албатта оласиз.
#Ҳатто ҳаром йўл билан олган ризқимизни сабр билан ҳалол йўл билан олишимиз мумкин.
#Аммо ҳаром билан топилган ризқда барака бўлмайди...

@Tahmid_uz

20 last posts shown.