Tafakkur olami | Rasmiy 2020


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Kanal Ochilgan sana : 2020.04.15
Ushbu manzil Tafakkur olamiga sayr qilmoqchi bo'lganlar uchun!!!
✨ #Hayot_gõzalligi
📚 #Ibratli_hikoyalar
💫 #Iqtibosli_sherlar
🧩 #Suratdagi_mánolar
Murojaat uchun:
@Tafakkur_ilmi_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Ким ростгўй бўлса, нажот топади

Ибн Масъуддан бундай ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Тўғрисўз бўлинглар, чунки тўғрисўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб киради. Ёлғондан четланинглар, чунки ёлғон гуноҳга бошлайди, гуноҳ эса дўзахга етаклайди. Киши доим рост гапиради, ростгўй бўлишга интилади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “сиддиқ” деб ёзилади. Яна бир киши доим ёлғон гапиради, ёлғон сўзлашга интилаверади, ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида “каззоб” деб ёзилади» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

© mehrob_uz


🇹🇷 Турк олими, Нобел мукофоти соҳиби Азиз Санжар:

"Ривожланиш ва бой бўлиш бошқа-бошқа нарсалардир. Масалан, араблар бой, аммо ривожланган эмас. Биз ҳам араблардан ўрнак оляпмиз: Ривожланишни эмас, бойишни истаяпмиз. Шу сабаб илмли ва мадананиятли инсонларга эмас, пулдор ва нуфузли инсонларга ҳурмат кўрсатилмоқда"


Фрегат денгиз қуши қишлашга кўчиб кетаётганда, парвоз асносида бироз мизғиб олиш учун миясининг ярмини ўчириб қўя олар экан. Бир неча ҳафта тўхтовсиз парвоз барқарорлигини таъминлаш учун миясининг қолган ярми фаолиятини тўхтатмас экан. Яъни бу қушда махсус автопилот тизими мавжуд экан.

Фрегат қушининг эркаги томоғида махсус қизил халта мавжуд бўлиб, жуфтлашиш мавсумида мазкур халтани шишириб, урғочисини жалб этишга уринади.

© Nozimjon Hoshimjon


Forward from: Xushnudbek - o‘ta shaxsiy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Jondan aziz onalarimizga bag’ishlanadi!


🔘 @xushnudbekuz


Бундан ортиқ бахтсизлик борми?!

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Кимки эрталаб бирор ишда Оллоҳ билан боғланмасдан фақат дунё ғам-ташвиши билан уйғонса, Оллоҳ унинг қалбига тўрт нарсани солади: доимий аримайдиган ғамни; доимий банд қиладиган машғулотни; хеч қачон бойликка етолмайдиган муҳтожликни; ҳеч қачон охирига етмайдиган орзуни» Табароний ривояти.

Бутун ғам-ташвиши дунё орттириш бўлган кимсанинг ҳоли шу! Лекин Оллоҳ таоло Ўз бандаларига мол-дунё билан мадад бериши Қуръони каримнинг Нуҳ сураси, 12-оятида зикр қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Солиҳ кишининг солиҳ (яъни, ҳалолдан топилган) мол-дунёси қандаям яхши!» – деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Мол-дунё савоб амаллар қилиш учун воситадир. Мана шу чегарани бузган кишининг биринчи қадами бойлик йўлида «ким ўзар»га рақобатлашиш томон отилган бўлади. Энди унинг бутун ҳаракати бойлик жиҳатидан ўзидан юқорироқ турганлардан куч олади, бироқ уларга етолмайди. Чунки итдек ҳарсиллаб, минг машаққатлар билан бир маррага етганида, навбатдаги марра уни ўзига чорлаб туради. Умрдек бебаҳо неъматни арзимас матога алмаштиради, ягона имкониятни бой беради, энг муҳим тижоратда ютқазади. Бундан ортиқ бадбахтлик борми?!

“Унвонул баён”дан.
© mehrob_uz


50 ёшдан ошганлар учун айникса керак макола.

ОППО ДЎДАМ

Хитой тўғноғичи".("китайская булавка")

Бомдод намозига азон айтилди. Уйимнинг деразаси қаттиқ таққиллай бошлади,  одатда дадам бомдодга уйғотиш учун бир икки йўталиб қўярдилар,  бу ким бўлди?

-  дада,  оподдомлани мазалари бўлмай қолди,  тез чиқинг дада.

Бу кенжа ўғлим Исломбекни овози эди.

- ҳозир болам,  дедимда ўрнимдан дадамни уйларига отилиб кирдим.

Дадам диванга ёнбошлаган холда ётардилар,  ранглари бўғилиб кетган,  оғизлари бир томонга қийшайиб хушсиз эдилар.

- тез танометрни олиб берчи дедим ўғлимга.

Давленияни ўлчадим,  200 дан юқорини кўрсатаяпти,  ё Аллоҳ.

- тез ёрдамга телефон қил.

Нима қилиш мумкин,  қандай йўл тутиш мумкин,  холат ўта оғир,  дадам инсульт бўлибдилар.

Бирданига қаердадир инсультга қарши  "китайская булавка"  усули ҳақида ўқиганим ёдимга тушди.

- игна бер,  тез бўл.

- қанақа игна,  шприцники бор бўладими?

- бўлаверади,  фақат тезроқ.

Янги шприц игнасини топиб беришди,  бўлади,  тайёр стерилланган экан.

Дадамни ётган жойларидан тиклаб ўтқаздик,  ўтирган холатларида ўнта бармоқланини учига игна билан бир миллиметрни мўлжал қилиб тешдим.

Икки қулоқни юмшоғини бир оз ушлаб чўзиб қўйиб юбордим,  қулоқлар юмшоғи оқиш тусга кирганда уларниям тахминан бир миллиметрдан икки жойидан тешдим.

Дадам аста кўзларини очдилар,  қийшайган оғизлари аста ўрнига қайтди:

- ҳа болам,  тинчликми,  менга нима бўлди ?

Алхамдулиллах,  иншааллох инсульт ўтиб кетди,  дадам бемалол гапира бошладилар:

- ҳаммаси яхши,  ҳеч нарса бўлмади дадажон,  бомдод ўқигани чиқдик холос дедим ўзларига холатни билдирмаслик учун.

Шу орада " тез ёрдам" ҳам етиб келди:

- яхшиларку,  телефонда жуда ваҳима қилиб чақиргандинглар, деди врач.

Бўлган ишни айтиб бердим:

- яшанг ака,  бизга ҳам билим бўлди,  аммо оподдани олиб кетиб ҳеч бўлмаса уч кун назорат қилишимиз керак.

- мен баннисага ётмайман,  касал эмасман,  деб дадам рози бўлмадилар.

Аммо врач кўнмай шифохонага ётқазди.

Икки кундан сўнг таксига ўтириб шифохонадан "қочиб"  келдилар.

Шу воқеагаям 5 йилдан кўпроқ вақт ўтди,  алхамдулиллах кейин ҳам инсульт асоратлари қайтарилмади.

Сизларга ҳам билим бўлсин учун ёзиб қўйдимда.

Бармоқлар тешилганда кўп қон чиқмайди,  жуда борса бир томчи қон чиқади холос.

Мухаммад Икром




Ey ayollar jamoasi
Chiroyingiz ózingizga xavola, bizga xayoyingizni kórsating

Assalomu alaykum juma kunining xayri va barakoti sizlarga bólsin


Qayta qayta tomosha qilishga arziydigan koʻrsatuv boʻlibdi.

Islomni shunday insonlar xulqidan qidiring...




#ЖаҳонАдабиёти

«Андиша ва ғурур» асари номи аслида «Биринчи таассурот» бўлган.

Джейн Остиннинг шоҳ асари дастлаб шундай номланишига сабаб – роман персонажлари кўп ҳолларда инсонларга илк таассуротлари асосида баҳо беришади.


ТАЯНЧ...
Автобус бекатида бир чол ва бир ҳомиладор аёл автобус кутиб ўтиришар эди. Чол аёлнинг қорнига бир неча марта термулиб қарадида, сўнгра сўради:
- Нечанчи ойдасиз?
Аёлнинг хаёли паришон эди. Бунинг устига юзида қандайдир маҳзунлик ҳукмрон эди. У аввалига чолнинг саволига эътибор бермади. Бироз туриб унга жавоб берди:
- Мен йигирма учинчи ҳафтадаман!
Чол сўради:
- Бу биринчи фарзандингизми?
Аёл деди:
- Ҳа!
Чол деди:
- Хечқиси йўқ. Хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади!
Аёл қўлини қорнига қўйди. Унинг кўзларидан ёш оқар эди. Шу ҳолда чолга деди:
- Мен ҳам шуни умид қиламан!
Чол деди:
- Гоҳида инсон ўйламаслиги керак бўлган нарсалардан кўпроқ ташвишланади!
Аёл маҳзун ҳолатда деди:
- Эҳтимол!
Чол эзмалана бошлади:
- Афтидан қаттиқ асабийсиз. Нега эрингиз ёнингизда йўқ?!
Аёл деди:
- У мени тўрт ой олдин ташлаб кетган!
Чол сўради:
- Нега ташлаб кетади?
Аёл деди:
- Ишимиз бироз чалкашроқ!
Чол сўради:
- Оилангизга нима бўлган? Дўстларингиз, сиз билан бирор киши йўқми?
Аёл чуқур нафас олиб деди:
- Фақатгина бемор отам билан бирга яшайман!
Чол деди:
- Тушундим. Уни ёшлигингизда бўлганидек бугун ҳам ўзингизга суянч, таянч деб биласизми?
Аёл кўзларидан ёши оқиб туриб деди:
- Албатта. Ўзлари бир аҳволда бўлсалар ҳам...!
Чол сўради:
- Отангизга нима қилган?
Аёл деди:
- Менинг кимлигимни эслай олмайдилар!

Аёл охирги гапларини автобус келганида гапирди. Сўнгра ўрнидан туриб автобус томон йўналди. Чол эса ўтирган жойидан қимирламади. Аёл келиб чолнинг қўлидан тутиб деди:
- Туринг дада, автобусимиз келди!

© Антон Чехов

Тафаккур қилинг


⛽ Turli Yoqilgʻilar necha gradusda muzlaydi?

1. Benzin.
-45°C dan -60°C oralig‘ida muzlaydi (turi va sifati asosida).

2. Dizel yoqilg‘isi.
Qishki dizel: -30°C dan -40°C gacha.
Yozgi dizel: -5°C dan -10°C gacha.

Qishki iqlim sharoitlari uchun maxsus aralashmalar qo‘shiladi, shuning uchun qishki dizel pastroq haroratga ham chidamli.

3. Reaktiv yoqilg‘i (aviakerosin).
Jet A-1: -47°C gacha.
JP-8: -47°C (harbiy reaktiv yoqilg‘i).
Bu yoqilg‘i yuqori balandlikda ishlash uchun mo‘ljallangan.

4. Gaz (LPG – suyultirilgan neft gazi).
Muzlash emas, balki suyuq holatga o‘tish harorati: -187°C (propan) va -138°C (butan).

5. Qattiq yoqilg‘i (ko‘mir, o‘tin).
Bu yoqilg‘ilar muzlamaydi, lekin nam bo‘lsa ishlashi qiyinlashadi.

6. Bioyoqilg‘i (etanol yoki biodizel)
E85 (etanol 85% va benzin 15%).
Taxminan -70°C da muzlaydi.
Biodizel: -10°C dan -20°C oralig‘ida (tarkibga qarab).


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.

Jumaning xayri va barokoti sizga boʻlsin.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оқила ва ақллик аёлнинг фарқлари хақида ажойиб тушинтириб берибди.

Барча жуфтликларга умрларининг охиригача биргаликда бахтли хаётда яшашлик насиб қилсин!


Forward from: Банкир
Temu'ни солиққа тортиш керакми?

Бир неча ойдан бери Хитойнинг Temu маркетплейси Ўзбекистонга кириб келгани кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди.

Temu арзон нархлар ва кенг кўламли реклама кампанияси сабаб бозорга жуда тез ўрнашиб олди.

Instagram ва TikTok'да блогерлар қандай қилиб буюртма қилишни ўргатиб, етиб келган нарсаларини “обзор”ини кўрсатаётган бўлса, фойданаланувчилар нарх ва сифатни бошқа маркетплейслар билан солиштиряпти.

Temu ҳақиқатдан ҳам нарх жиҳатдан бошқаларга қараганда фойдалироқ таклифларни бермоқда. Мақсад аниқ — бозорни эгаллаб олиш.

Натижада солиқ тўлаётган ёки рўйхатдан ўтган халқаро маркетплейслар пирогдан бир улушни беришга мажбур бўляпти.

Бу пайтда уни солиққа тортишни талаб қилувчилар ҳам етарлича топиляпти.

Asaxiy.uz” интернет дўкони асосчиси Фируз Аллаев Temu'ни солиққа тортиш жуда қийин жараён экани ҳақида ёзди:

“Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро халқаро курьерлик жўнатмалари орқали бир календар чорак мобайнида 1000 доллар қийматидаги товарларни божсиз қабул қилиб олиши мумкин. Бу унинг ҳуқуқи.

Энди фуқаро Temu'дан харид қиладими, Amozon'данми, Wildberries'данми, буни чеклаб бўлмайди.

Масалан, Aliexpress'дан Ўзбекистонликлар 15 йилдан бери харид қилишади ва шу вақтгача Aliexpress'ни солиққа тортиш мавзуси кўтарилмаган эди”
.

Аллаев бу ерда тўғри ёндашувни кўрсатди. Солиққа тортиш ечим эмас ва бу ўзбекистонликларнинг ҳуқуқини чеклайди.

Ҳукумат солиққа тортишга эмас, импорт қилинаётган маҳсулотлар назоратига эътибор бериши керак.

Бироқ, қонунчилик асослари анча эскиргани ҳам бор гап. Янги қонун ишлаб чиқиладиган тақдирда бу ҳамма учун бир хил бўлиши зарур.

Яқинда ИЛМА худди шу нарса устида ишлаётганини маълум қилган эди.

Ўйин шартлари ўзгариши барибир аниқдек. Кузатайликчи)

@bankir




Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Кредит олишни ўз-ўзига тақиқлаш имкони жорий қилинди

Кредит-ахборот таҳлилий марказининг Freeze хизмати кибержиноятчилардан ҳимоя қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/11182623

Kun.uz расмий канали


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Кредит ўғриларига қийин бўлади

Марказий банк 1 ноябрдан янги антифрод қоидаларини ўрнатмоқда. Кредитларни онлайн расмийлаштиришда 48 соатлик “музлатиш даври” жорий этилади: бу вақт мобайнида то мижоз кредит ташкилоти билан алоқага чиқиб, фирибгарлар таъсирисиз ариза берганини тасдиқламагунча, картага келиб тушган пулни Ўзбекистондан бевосита хорижга олиб чиқиб кетиш имконсиз бўлади. Kun.uz янгиликни батафсил тушунтиради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ogohlik davr talabi...

20 last posts shown.