ДУНЁДА ЯШАНГ, АММО ДУНЁ СИЗДА ЯШАМАСИНКунларнинг бирида Имом Ғаззолий шогирдлари билан суҳбатлашар экан, улардан бири савол берди:
— Устоз, дунё ва унинг лаззатларидан юз ўгиришни маслаҳат берасиз. Аммо қандай қилиб дунё ичида яшаб, ундан қутулиш мумкин?
Имом Ғаззолий бу саволга жавоб бериш учун бир мисол келтиришга қарор қилди. У шогирдларини дарё бўйига олиб борди ва уларга деди:
— Дарёдаги қайиққа қаранглар. Қайиқ сув устида юрса ҳам, сув унинг ичига кирмаса, у хавфсиз. Аммо сув қайиқ ичига кирса, қайиқ чўкади. Инсоннинг дунё билан муносабати худди шу қайиқ ва сув каби. Дунёни бутунлай тарк этиш керак эмас. Чунки биз бу дунёда яшаймиз, ундан озиқ олиб, унда ҳаёт кечирамиз. Аммо дунё қалбимизга кирса, яъни уни ўзимизнинг мақсадимиз ва муҳаббатимизинг марказига айлантирсак, ҳалокатга олиб келади. Шунинг учун дунёда яшанг, аммо дунё сизда яшамасин.
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁