“Оби-ҳаёт 2” насос станцияси – барқарор суғориш кафолати
“Оби-ҳаёт 2” насос станцияси Мирзаобод туманида жойлашган бўлиб, 2 минг 580 гектар экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Ушбу насос станцияси 2015 йилдан буён самарали ишлаб келмоқда. Насос станциясида 5та агрегат мавжуд бўлиб, умумий қуввати 460 кВт.
Ташкил этилган семинарда соҳанинг янги технологиялари, сув тежаш усуллари ва станциянинг энергетик самарадорлигини ошириш йўналишлари муҳокама қилинди.
Семинарда бошқарма бошлиғи ўринбосари, насос станция бошлиқлари, мутахассислар ва ходимлар иштирок этиб, техник ускуналарни янада замонавийлаштириш, улардан самарали фойдаланиш ва ресурс тежовчитехнологияларни жорий қилиш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Дастлаб бошқарма бошлиғи ўринбосари Ғ.Сулейманов борган сари электр энергияси учун талаб ортиб бораётганлиги сув ва электр энергиясини тежаб ишлатиш, уни келажак авлод учун ҳам сифатли ва самарали ҳолда сақлаб етказиш бизнинг устувор вазифаларимиздан бири эканлигини таъкидлади.
😁
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати🚀
Telegram |🌐
Web-site | 🎞
YouTube | 📎
Facebook