Ижоддан гапиринг, ижоддан...
Ижод инсониятнинг энг улуғ ва ноёб қобилиятларидан биридир. У анъанавий чегаралардан чиқиб фикрлаш, тасаввур қилиш ва янги нарсаларни яратиш имконини беради. Ижод – бу инсон қалбининг қудрати десак муболаға бўлмайди. Зотан у бир қалбдан иккинчи қалбга кўзгу тутиш санъати. Ижодкор гўёки ҳаёлот денгизида бир дам ўзига сузишга руҳсат берган қайиқ кабидир. Китоб варақларидаги сўзлар, рассомнинг қоғозга туширган ранглари, шоирнинг юракдан чиққан сатрлари – буларнинг барчаси ижоднинг ажойиб мўжизаларидир.
Ижодкор кўксига қўнган илоҳий илҳомдан ижоди туғилар экан ,у бу олам учун янги кашфиёт яратади. Чунки қалам учида титраётган сўзлар юракнинг товушидир. Рассомнинг чизаётган ҳар бир чизиғи – табиатнинг қайта яратилиши. Ёзувчи эса тасаввурлар билан янги дунёларни яратади, китоб саҳифалари орқали уларни ҳаётга олиб чиқади. Толстойнинг романлари, Достоевскийнинг инсон қалбидаги курашлари, Навоийнинг ишқ фалсафаси – буларнинг барчаси мана шу ижоднинг намунаси, олтин хазинасидир.
Биргина сатр инсон ҳаётини тубдан ўзгартириши, уни янги мақсадлар сари етаклаши мумкин.Лекин бунинг акси ўлароқ баъзан ижодкор қалби бўм-бўш хонага айланиб қолади. Баъзан йиллаб ижод бизни тарк этади. Бу руҳ одами учун энг катта қийноқ. Бу таннаффус ижодкор учун янги бошланиш бўлиши ва ёинки тугаш даври бўлиши мумкин. Зеро, ижод ҳамиша янги уфқларга интилади. Яъни буюк асарлар ёзилишдан олдин буюк дардларга тайёр туриш керак. Шунинг учун ҳар бир ижодкор қаламини юксак масъулият билан ушлаши, сўзларнинг кучини тушуниши лозим. Чунки сўз дунёни ўзгартирадиган қудратга эга.
Бугунги кунда, технологиялар ривожланаётган бир даврда, ижоднинг ўрни янада муҳимлашиб бораётганини тан олиш керак. Инсонийликни, ҳис-туйғуларни, маънавиятни сақлаб қолиш – бу ижоднинг асосий вазифасидир.
Келажак авлодларни илҳомлантирувчи ижодий асарлар яратиш, уларни нафақат ўқитиш, балки юракларини уйғотиш – ҳар бир ижодкорнинг муқаддас бурчи ва орзуси бўлса керак. Шунинг учун ижодкорлик нафақат шахсий қобилият, балки жамият олдидаги масъулият эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Чунки ижод инсон ҳаётига ёрқинлик киритади, унга мазмун бағишлайди ва ўзидан кейин абадий из қолдиради. Шу боис, ҳар бир инсон ўз қалбида ижоднинг учқунини ёқиб, уни оловга айлантиришга интилиши лозим.
Мадина Мамасаидова
“Шеърият” адабий клуби аъзоси
https://t.me/Surxonadabiyoti