#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
4-қисм
Отаси ҳаттоки кўчага қаратмасди. Қариндошларни уйига чиқишнику айтмаса ҳам бўлади. Шунинг учун улар чиқишарди уларни уйига . Оила ўзига тўқ яшар, умуман камчилик бўлмасди. Онаси уйига келган аммасига қизига насиҳат қилишини сўради. Зиёда опа Паризодани олдига кирди.
-Пари яхшимисан қизим?
Паризода бошини кўтармади ҳам. Ўша ётганича ўрнидан қимирлолмасди. Ҳудди уни нимадир босиб тургандек эди.
-Пари яхшимисан? Париии?
Аммаси гапира туриб қизнинг сочларини силади.
-Миттивойим, отанг сенга ёмонликни раво кўрмайди. У сени ёмонлар назаридан пана бўлсин, тезроқ эгасига топширай дейди.
-Бу ҳаётда йўқ бўлиб қолишни хоҳлайман. Қани эди мавжуд бўлмасам.
Паризодани кўзларидан ёш оқди. Шундоғам ҳар куни йиғлайверганидан кўз ёшлари тугай деб қолганди.
-Ҳали гўдак бўлиб, буни айтаётган гапиничи?
Зиёда опани чиндан ҳам жиянига раҳми келаётганди. Аммо қўлидан нима ҳам келарди. Укасига гапи ўтмаса.
-Гўдак ҳолимда тўйим бўлиши мумкин лекин.
Амманинг ҳам кўзларидан ёш томчилади. Жиянига юрак бағри куйиб кетарди.
-Сен кучли бўлишинг керак. Онангни ҳаётини кўрдингку, сенда такрорланмасин дейман.
Паризодани эсига отасининг мактабга бормайсан деб урганлари эсига тушди. Қанчалик йиғламасин отасига зиғирчаям таъсир қилмаган. Оиладаги муҳит умуман ўзгармаган. Мана ҳозирам кўз ёш тўкяпти, отасидан калтак еса ейдики, аммо асло юмшамайди.
Орадан бир ойлар ўтар ўтмас, тўй қиламиз деган гап бошланди. Энди отаси ва онаси Паризодани олиб чиқиб бозордан керакли нарсаларни олиб беришар, отаси топармон тутармон эмасми, қизининг сепида йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди. Қани эди шу қимматбаҳо буюмларга қўшиб бахт ҳам совға қилинса. Аммо бир куни Паризода тўсатдан оғриб қолди. Оёқ қўли ҳамма ери қаттиқ оғриб, оғриққа чидашни иложиси йўқ эди. Иккала қўл ва оёғи ҳам шишиб кетган, ишлатишни асло иложи йўқ эди.
-Вой олмасам қизим сенга нима бўляпти?
Онаси ҳавотир билан қизининг қўл оёғига қаради. Паризода оғриқдан инграрди.
-Ойи чидолмайман.
-Болам қачондан бери бундай?
Робия опани капалаги учди, ҳали у, ҳали бу ерини кўрарди қизини. Ўзи ҳамшира эмасми дарровда дори бера қолди. Дори умуман таъсир қилмади. Укол қилди, уколни ҳам таъсири сезилмади. Яхшиям ҳали эри ишга кетиб улгурмаганди. Чопиб уни олдига борди.
-Дадаси юринг Паризодани олдига.
-Нима бўлди?
-Тез юринг, болам... Боламни мазаси қочди.
Ҳамид ака хотинига эргашди. Қизини хонасига киришди. Қизини ахволини кўриб, хотинини хавотири бежиз эмаслигини тушунди.
-Қани тур докторга борамиз.
Қизини қўлидан ушлаганди Паризода чинқириб юборди.
-Юролмайди.
Онаси лаб тишлаганча айтди. Ҳамид ака қизини кўтариб машинага олиб чиқди. Эр-хотин туман касалхонасига олиб боришди. Афсуски у ердан биз бу касални текшириб беролмаймиз, аппаратураларимиз етарли эмас дейишди. Шундан кейин Ҳамид ака қизини хусусий клиникалардан бирига олиб борди. Оғриқдан қийналаётган қиздан анализлар олиб, аппаратларга тушириб ташхисни аниқлай кетишди. Тўрт соатлардан ортиқ текширувлар натижасида Паризоданинг касали аниқланди. Ҳамшира Ҳамид акани олдига келиб врач чақираётганини айтди.
-Сизни доктор хоналарида кутяптилар, ўнгдан учинчи эшик.
Ҳамид ака тез тез юриб шифокорни хонаси томон кетди. Хонага кирганида доктор қоғозларга тикилиб турарди.
-Ҳамзаева сизми?
-Ҳа мен.
Давоми бор...