— Туғиб ёки туғдириб қўйишдан одамлар катта одам бўлиб қолганида эди, ҳозир қаршимда икки пуллик баҳоналарни айтиб ўтирмаган бўлардинглар!
Василанинг маъюс хаёллари тилга кўчмаганди ўшанда. Бошини эгганча бошқа доктор ҳузурига кирди ва вужудидаги ҳали етилиб улгурмаган боласини биринчи доктор айтгандай «ўлдирди». Аммо уни қийнаган виждон азоби узоққа чўзилгани йўқ. Икки ойга қолмай, танага тетиклик, руҳиятга ўша эски қаттиқлик қайтди.
Мана, бугун эса у яна ғам-андуҳда. Бу сафар унинг қайғуси узоқ чўзилишини аёлнинг ўзи ҳам ҳис этиб турибди. Касалхонада ётаверишга юраги бетламай, уйига қочган аёл учун ўз гўшасида ҳам ором йўқ. Эсида, икки ҳафтача бурун яна ҳомиладорлиги ҳақида билгач, елкасини оғир юк қоплади гўё.
— Кетар чоғимизда шуниси етмай турганди!..
Карим доимги мижғовлиги билан юзини чунонам буриштирдики, Василанинг ҳар ҳомиладор бўлганида Каримнинг туғилиши мумкин бўлган боласига ҳеч қандай алоқаси йўқ одамдай энса қотириши ажаблантирарди. Кераксиз гаплар, нолишлар, таъналар ёғдиришни бошлаган эрига жавобан Васила бор аламини борлигини эндигина билдирган бир парча гўштдан олар, ўзича қарғанарди: «Қанча тирноққа зорлар бор, ўшаларга бермайсанми бу савилни, эй, Худо! Истамайман бу болани, керакмас менга! Ахир битта болам бор-ку, ҳозирча етади. Олдириб ташлайман!» Аммо ажабки, бу аччиқ важ-карсонлар унинг кўнглини заррача хотиржам қилолмас, аёл кўнглининг бир четида аллақандай ғашликнинг улкан кучини ҳис этарди. Баъзан Худонинг ғазабидан қўрқиб, боласини қаттиқ бағрига босар, ўзича истиғфор айтишга тушарди. Мана, ҳозир ҳам Василанинг ёдига бирдан ўғли Амирхон тушди. Югуриб унинг хонасига кирди. Амирхон пуч бурнини ёстиққа босганча пишиллаб ухлар, кўзмунчоқ таққан қўллари оғзида.
— Ўғлим! — деди аёл фарзандини бағрига босиб. — Яхшиям сен борсан, болажоним!
— Қўй энди, сиқилма. Атай воз кечмадик-ку, ахир мажбур бўлдик.
«Мажбур бўлдик. Нақадар аҳмоқона, ишончсиз, асоси йўқ баҳона. Хўш, нима учун мажбур бўлдик? Ўқиш учунми, чет элга кетиш, Амирхонга кўпроқ эътибор бериш учунми?! Худбинлигимиз учун! Ҳа, биз учун болага қараш, уни катта қилиш шу қадар оғир ва узоқ йўлдай туюладики! Худонинг ғазабига учрамасак бўлгани!» Василани бу хаёллар билан бирга танасида зимиллаётган тушунарсиз оғриқ ҳам безовта қилар, аёл буни сўнгги кунлардаги муолажага йўярди.
Аммо у адашган эди. Бир ойга қолмай, улар мусофирлик тамғасини кўтариб, бошқа мамлакатга учиб кетишди. Айнан шу ерда бошланди Василанинг оғриқларга тўла кунлари. Аёлда аниқланган саратон касаллиги нафақат Василанинг ўзини, балки Каримнинг ҳам кўз олдини қоронғи жарликка айлантирди. Зудлик билан бошлаб юборилган муолажалар учун Карим касалхонага катта пул сарфлади. Бегона шаҳар, ёт одамлар, янги шароит — буларнинг ҳаммаси эр-хотин учун мушкуллик қиларди.
Катта харажатларни қоплаш учун ҳам Карим ўзини тинимсиз ишга урган, баъзан кечки бўлимларда қолиб ҳам ишлашига тўғри келаётганди.
«Шунча йил бутун кучимни ўқишга сарфладим. Ишимга халақит қилади, дея туғилиши мумкин бўлган фарзандларимдан ҳам ҳеч иккиланмай воз кечдим. Ўзимча яхши ҳаёт сари олға, дея бегона юртларга келдим. Хўш, энди-чи? Наҳот Худо мени жазолаётган бўлса? Мен ўқиш эвазига воз кечган болаларим уволи тутиб, айни шу ҳаракатларим мевасини Худонинг менга раво кўрган жазосидан чиқиб олиш учун сарфлаяпманми? Ажаб савдолар!» Каримнинг дили хуфтон, барча орзулари лаҳзада сўнганди.
«Худонинг жазоси бу! Бир эмас, учта зурриётимни ҳеч бир айтарли сабабсиз ўлдирганим, умрига зомин бўлганим учун бошимга бу балолар келди, айни шу важдан бу дард ёпишди менга. Худонинг қаҳри келиб, мени шу усулда жазолаяпти!» Аёлнинг деярли ҳар куни шу ўйлар билан кечарди. Касалхонанинг сариқ юзли, истарасиз ходимлари ёнидан деворга суянганча аста юриб ўтиб бораркан, унинг юраги сиқиларди. Васила ўзи каби дарднинг ҳукмига бўйин эгган юзлаб хасталарга тикилди. Уларнинг ярмидан кўпи аёллар. Сочларидан, кучи, шижоатидан айрилган, умуман, гўзаллигини йўқотган аёллар эди. У кўзларини юмиб, юзини осмонга тутди. Дуо қилди.