📝Болаларим ўқисин
Яна ўша олис йиллар қарида қолган хотираларга бериламан.
Қадрдон қишлоқ, қадрдон одамлар.
Сув насосда ишлаган йилларимда томорқамиз яқинидаги пахта майдонларида фермерлик қилган жудям яхши инсонлар бўлган бир оила бор эди.
Нуриддин ака билан у кишининг аёли Райҳон янга.
Фарзандлари каттаси қиз, иккинчиси ўғил улар мактабда бошланғич синфларда ўқишади.
Райҳон янга тез-тез бизникига келиб онам билан суҳбатлашиб турарди.
-- Ассалому алайкум қайним яхшимисиз? Янгам уйдами? --деб келарди Райҳон янга.
-- Ваалейкум ассалом, келинг янга, ҳа онам уйда кираверинг, -- дейман мен.
Кенг пахта майдонининг бир чеккасига экилган пиёз, сабзи, картошка, памидор, бодринг каби экинларни бегона ўтлардан тозалаш азоб, айниқса пиёз билан сабзини ёввой ўтлардан тозалаш, соатлаб чўккалаб ўтириш, бегона ўтни томири билан юлиб олиш учун жўякларга сув юргизиб олинган, зах жойда ўтириб ишлаш сабабли оёқлари увушиб қолган янга бир оз оқсагандек юриб уйга киради.
Ям-яшил ўтлардан бўёқ сингиб қолган бармоқларини тортингандек бир бирига қапишитириб ўтиради кўпинча, онам узатган пиёлани эҳтиёт бўлиб ушлайди.
-- Чарчадим янга, кечагина пахтани бегона ўтлардан тозалаб бўлгандик, бугун пиёзни ўт босибди, камига сигирларни тўйдириш керак, бу қишлоқ ишлари ҳеч битмас эканда а, -- дея нолинади онамга.
-- Қайним қаерда, келиб сизга қарашса бўлмайдими? Бу иссиқда бийдай далада ишлашни ўзи бўладими? -- дейди онам.
-- Бу фермерлик ташвиши ҳам кўп экан, бир куни трактор бузилади, бир куни сув насоси куйиб қолади, камига ҳар куни туман марказига ҳокимликка мажлисга бориш керак.
Қайнингиз ҳам бир зум тиним билмайди.
-- Қизингиз билан Нурмуродни ҳам ёрдамга чақиринг янга, ҳеч бўлмаса молларга қараб туради, -- дейман уйга кириб суҳбатни ярмига гувоҳ бўлганим учун.
-- Улар мактабда.
-- Мактаб ярим кун-ку, мактабдан келгач сизга қарашсин.
-- Болаларим ўқисин, мақсадим уларни илм олиб яхши жойларда ўқишини кўриш.
Мактабдан кейин қўшимча дарс олаяпти, пуллик ўқиш учун домлалари уйига кетишади ўғлим ҳам қизим ҳам.
-- Фарзандларингиз ўқиб илм олгани яхши, аммо ўзингизни ҳам ўйланг, дарсдан бўш вақтлари сизга қарашиб туришсин. Соғлигингизни ҳам эҳтиёт қилинг, -- дейди онам.
-- Қўл учида кун кўриб яшаш, бу қийинчиликлар чарчатди мени янга, мен бир нарсани тушуниб етдим, фарзандларим яхши яшаши учун фақат ва фақат яхши илм олиши керак.
Майли отаси иккаламиз қийналаяпмиз ва ҳали кўп қийинчиликлар олдинда, аммо болаларимни ёшлигини далада пахта чопиш, мол боқиш билан ўтказишига йўл қўймаймиз.
Райҳон янга тез-тез онамнинг олдига келиб турар, ҳар сафар суҳбат мавзуси шундай бўларди.
Нуриддин ака олти йилга яқин шу жойда фермер бўлиб ишлади, илк иш бошлаган йилларида бошланғич синфда ўқиётган қизи ва ўғли юқори синф ўқувчилари бўлди.
Қизи ҳам ўғли ҳам ўша бошланғич синфдан бошлаб доимо қўшимча ўқув курсларига қатнади.
Уларни камдан кам ҳолларда далада кўрардим.
Сув насосимиз бузилиб ремонт бўлаётган вақтларда шу далаларда ишлайдиган барча фермерлар биз ишлайдиган жойга йиғилишарди.
Шунақа вақтларда бир икки жоҳил одамлар Нуриддин акага, " бекорга пулингни кераксиз курсларга сарфлаяпсан, ҳам болаларингни умрини беҳуда ўтказаяпсан, барибир ўқишга кира олмайди. Ундан кўра мана шу далаларда мол боқса фойда. Ўзбекистонда фақат пули борларнинг фарзандлари ўқийди " дер, очиқча айта олмагани ҳам шунга шаъма қилишарди.
"Илм олишга кетган сармоя ҳеч қачон ортиқча харажат бўлмайди" дерди у киши босиқлик билан.
Йиллар ўтган сари фермерлик қилиш ҳам қийинлашиб бораверди, ортиқча сарф харажатлар сабаб бор молларини ҳам сотиб ишлатган Нуриддин ака, охири ишини ташлаб кетди.
Шундан кейин у кишини кўча кўйда ёки тўйларда кўриб қолардим.
Райҳон янгани бир икки марта кўрган бўлмасам умуман қайта суҳбатини олиш насиб қилмади, билганим ҳалиям фарзандлари мактабдан кейин қўшимча дарс оларди.