– Камолнинг гапи оғзида қолди.
– Нима? Қилғиликни қилиб, энди кечирим сўраб келдингми? Қўлингдан хотинингни калтаклашдан бошқа иш ҳам келадими ўзи?! Гапир
!– Дилрабонинг ўзи қани? – сўради Камол қилган ишидан афсусланиб.
– Энди қизим керак бўлиб қолдими? Сенга, бошқалардек
пул топгин, деб кўп ялинди. Сен бўлсанг, қизимнинг қорнини ҳам тўйғазолмадинг! Атрофингга бир қара, сен тенги йигитлар ишлаб, жарақ-жарақ пул топишяпти. Данғиллама уйлар қуриб, яп-янги машиналар минишяпти. Мана кўрасан, сен қилолмаган ишни хотининг уддалайди. У чет элга ишлашга, пул топишга кетди.– Ишлашга!
Қаерга кетди? Ахир эмизикли боласи бор-ку? – ишонқирамай сўради Камол.
– Бу ёғи билан ишинг бўлмасин! Сен билан қизим пулдор бўлиб келганидан кейин гаплашаман.
Камолнинг ичида нимадир “чирт” этиб узилгандай бўлди. Дилрабонинг қилган ишидан ғазаби қайнаса-да, қайнонасига бирор сўз айтолмади.…Орадан икки ой ўтди ҳамки, Дилрабодан хат-хабар бўлмади. Камол хотинининг тақдири ҳақида бирор маълумот ололмай қайнонасиникига бориб-келиб юраверди. Фотима ая ҳам қизидан дарак бўлавермагач, хавотирга туша бошлади…Шундай кунларнинг бирида нотаниш йигит Дилрабодан хат олиб келди. Фотима ая шошилганча уни ўқишга тутинди. Мактубда шундай сўзлар ёзилганди:
“Салом, онажон! Мен яхши ишлаб юрибман. Соғлигим жойида. Ҳозирча 100 доллар юбораяпман. Иложи бўлса, укаларимдан бирини мактуб олиб борган кишига қўшиб юборсангиз. Иккаламиз яна ҳам кўпроқ пул топардик. Сизларни жуда соғиндим. Тез кунда учрашгунча хайр!Қизингиз Дилрабо.”
– Раҳмат, ўғлим, – деди мактубни ўқиб бўлгач Фотима ая йигитнинг елкасига қоқиб.
– Умрингдан барака топ, бизни жуда хурсанд қилдинг. Қизимнинг ўзи яхши юрибдими? Иши қийин эмасми?
– Ҳаммаси жойида, – деди йигит жилмайиб.
– Ахир хатида ҳаммасини ёзган-ку.
– Ҳа, ёзибди, – деди Фотима ая қувончини ичига сиғдиролмай.
– Аммо кўзинг билан кўрган бошқа-да. Қизимни жуда соғиндим. Борганингда унга айт, пул топаман деб уззукун тиним билмай ишлайвермасин
.– Хўп бўлади, албатта, айтаман.
– Дарвоқе, Дилрабо укаларидан бирини сенга қўшиб юборишимни сўрабди. Отаси билан маслаҳатлашиб кўрай-чи, рози бўлса, уни ҳам жўнатамиз.
– Майли, мен эртага хабар оламан, – деди йигит ва шошилганча чиқиб кетди.
Эртасига нотаниш йигит яна хонадон эшигини қоқди. Салом-аликдан сўнг Фотима ая қизининг ёнига ўғли Аброрни ҳам юбориш ниятида эканлигини айтди. Лекин йўлкира масаласини ўйлаб, иккиланди.
– Сиз хавотир олманг, – деди йигит.
– Ўғлингизнинг йўл ҳақи қизингизнинг ҳисобидан бўлади. Фақат тезроқ ҳозирлик кўринглар. Эртага тонгда жўнашимиз керак…
Фотима ая ўғли Аброрни опасининг ёнига жўнатди.Орадан етти ой ўтгач, Абрордан хат келди.
“Салом отажон, онажон! Мени нега бу ерга юбордингиз? Опамни кўрмадим, у билан учрашмадим ҳам. Мени бу ерга олиб келган амаки, агар яхши ишласанг, опангни кўрсатаман, деганди. Аммо етти ой бўлдики, ҳалигача кўрсатишмади. Бу ерга келган куним, сенга кераги йўқ, деб паспортимни олиб қўйишди. Уларнинг гапларини эшитиб қолдим, боплаб лақиллатдик, дейишди. Бу ерлар жуда совуқ экан. Қўлимга нималарнидир бериб юборишади, жин кўчаларда дайдиб юраман. Иложини қилиб, мени бу ердан олиб кетинглар. Сизларни соғиниб қолувчи ўғлингиз Аброр.”
Мактубни ўқиган Болтабой аканинг боши қотди, Фотима аянинг қон босими кўтарилиб, ётиб қолди. Шифокорларнинг муолажасидан сўнг бироз ўзига келган Фотима ая қўшниси Норжон опа билан қизини олиб кетган аёлнинг уйига йўл олди.
– Бу уйда ҳеч ким яшамайди, – дейишди қўшнилар.
– Бундан бир неча ой аввал нотаниш аёл ижарада турганди.
Аёллар ўша уйнинг эгасини ҳам излаб топишди. У Санобарни уч-тўрт кунгагина ижарага қўйганини, унинг манзилини билмаслигини айтди.Орадан бирор ҳафта ўтар-ўтмас Болтабой акага ўғли Аброрнинг чет элда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғуллангани учун жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабар келди.Бу гапларни эшитган Фотима ая ҳўнграб йиғлаб юборди.