🌸СОЛИХА АЁЛ🌸


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​📝Куёвининг жавобидан йиғлаган қайнота

Марв шаҳри қозиси, қизининг бўйи етиб қолганини сезиб, унга мос куёв қидира бошлади.
Ҳар куни эшигини совчилар тақиллатиб келар, лекин қози жаноблари шошилмасди. Чунки сўраб келганларнинг ҳеч қайси бири у кишининг дидга мос тушмасди.
Кунларнинг бирида қози туш кўради. Тушида қизини “Муборак” деган ғуломига никоҳлаб бериши айтилади.
Лекин буни ҳам пайсалга солиб юради. Туш ҳам қайта-қайта кўрилавергач, ғуломини зимдан кузата бошлайди. Бир оз вақт ўтиб унинг солиҳ инсон эканига, хайрли куёв бўлишига ишонч ҳосил қилганидан кейин бу фикрини ёру дўстларига, яқинларига маълум қилади. Айримлари бой-у бадавлат, янада муносиброқ оилалар борлигини билдириб, бу аҳдга рози бўлмаган эса-да, қози қарорида қатъий туради.
Шундай қилиб, қози қизининг ҳам розилигини олиб, ёшларнинг бошини қовуштириб қўяди.

Никоҳдан кейин бир ой ўтиб, қози қизидан хабар олиш ниятида унинг уйига боради. Қизи отасининг келганидан хурсанд бўлади, бироқ кичкина муаммо борлигини маълум қилиб: “Отажон, куёвингиз жуда ҳам яхши. Аммо ҳалигача рўмолимини бошимдан олгани йўқ, никоҳимиздан буён мендан узоқ юради. Сабабини била олмадим: едиради, ичиради, жуда ҳам меҳрибон, фақат қўлини қўлимга теккизмайди”, дейди.
Қози бу гапдан ҳайрон бўлиб куёвини чақириб, секингина бунинг сабабини сўрайди ва куёвининг жавобини эшитганидан сўнг йиғлаб юборади. Кўзининг нури қизини ўзи истаган одамга узатганига севиниб шукрлар келтиради.

Куёв одоб сақлаган ҳолда қайнотасига бундай дейди: “Отажон, сиз катта шаҳар қозисисиз. Олдингизда турли одам келиб-кетади, уйингизга ҳам турли ҳадялар юборишади. Аллоҳ таолонинг менга берган омонати ва ҳадяси бўлган қизингиз ўша шубҳали нарсалардан еб қўйгандир деб андиша қилдим. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг танадаги ҳаром луқма таъсири фақат қирқ кунда кетиши ҳақидаги сўзларини ўрганган эдим. Ҳурматга сазовор аёлимни қирқ кун пешона терим билан топган ҳалол луқма билан боқишни хоҳладим, токи Аллоҳ насиб этиб, туғилажак фарзандларимиз ҳам солиҳлардан бўлсин”.

#ХАДИС

“Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилиб қўйинг”, дедим. У зот: “Эй Анас, касбингни пок қилгин, дуоинг қабул бўлур. Чунки бир одам оғзига бир луқма ҳаромни солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмайди”, дедилар” (📚Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоятлари)

Азизларим! Сизгаям шу мирзойигитга ўхшаган куёвлар насиб қилсин! Роббим ўғил билан сийлаган бўлса, ўғиллариз шу йигитга ўхшасин, дея ҳикоямни тугатдим.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.

https://t.me/+H7ZV8Xs2NkRiMmQy


​​​​-Ҳа сиқилманг, ноумид бўлманг, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
-Раҳмат, ҳа майли мен тушай эрим ҳам кутиб турган экан, дедию машинадан туша бошлади. Шарифа ташқарига бир қаради ва нигоҳлари бир зум қотиб қолди. Не кўз билан кўрсинки унинг биринчи эри, уни менсимай хор қилиб кетган Камол ака турарди. Ўша машинадаги бефарзанд аёл унинг ўрнига олинган хотини эди. Камол ҳам Шарифани кўриб довдираб қолди, бу орада машина ўрнидан қўзғалиб жўнади. Шарифа ортига қаради, Камол ҳамон машинага қараб турарди, Шарифа чидаб туролмади ва кўзларидан ёш оқа бошлади. Буни кўрган эри:
-Нима бўлди нега йиғлаяпсан, деди.
-Йўқ ўзим шунчаки, анави аёлнинг тақдиридан таъсирланиб йиғладим, 9 йилдан буён бефарзанд экан, дедию бошин эгиб олди. У аслда аёл учун эмас, биринчи эри Камол ака учун йиғлаган эди. Унинг бахтсизлигини кўриб йиғлаган эди... Машина эса ўнгқир-чўнқир йўлдан ҳамон юриб борар, Шарифа жилмайганча болалари ва эри билан ширин суҳбат қилиб, ота-онасининг уйи томон кетарди...
ТАМОМ... Мана азизларим, БАХТИНИ ЙЎҚОТГАН БАХТСИЗЛАР...
Камол ношукурлик қилди ва гулдай аёли ва бегуноҳ фарзанлини айро йўлда хор қилиб ташлаб кетди...
НИМАНИ ХОР ҚИЛСАНГ, ЎШАНГА ЗОР БЎЛАСАН деганлар тўғри айтишган экан.
Бор нарсанинг қадрига етиинг, чунки ҳаммаси, умр ҳам ҒАНИМАТДИР.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


📝" Бахтини йўқотган бахтсизлар... қайтар дунё”

Шарифа йўлда кетиб борар экан, қўлида боласи билан кўз ёшини тўкиб борарди. Яна эридан таёқ еб, қувилган эди. Шу билан 4 марта бўлдики уриб ҳайдаб юборади. Уйига боргани билан ота-онаси мажбурлаб яна қайтариб олиб келиб ташлашади. Эри ота-онасининг мажбурий қистови билан унга уйланганлигини қайта-қайта айтиб, Шарифанинг дилини оғритар эди. Шарифа бир умид билан яшар эди, БОЛАЛИК БЎЛСАК БАЛКИ ЎЗГАРИБ МЕНИ ҚАБУЛ ҚИЛАР деган умид билан яшарди. Аммо боласи туғилгандан кейин ҳам Камол аксидан ширин сўз эшитмай, боласини бағрига босганчам йиғлаб қолаверди. Камол эса СЕНИ ҲАЙДАБ ҚИЗ ОЛАМАН, СЕНИ ЭСА ХОТИНИ ЎЛГАН ЁКИ ЁШИ КАТТА ОДАМ ОЛАДИ деб тинмай камситар эди. Шарифани 3 марта ҳайдаб ҳам юборган эдию ота-онаси қайтариб олиб боиб қўйиб келган эди. Мана бу сафар ҳам эри уриб камситиб ҳайдаб юборди...
Шарифа шуларни ҳаёл суриб йиғлаб борар эди... Мана уйига ҳам кириб келди, ота-онаси қизини кўриб ҳаммасини тушунишди ва индамай қўйишди... Эртаси эрталаб дадаси Шарифа билан суҳбатлашди:
-Қизим юр уйинга олиб бориб келаман...
-Дадажон, илтимос, мени олиб борманг, куёвингизнинг камситишларидан чарчаб кетдим, мен бошқа бормайман.
-Қизим оила муқаддас, ҳали ҳамаси яхши бўлиб кетади, юрақол.
-Дада мен бормайман, деб Шарифа йиғлай бошлади. Онаизор қизининг бу ҳолатини кўриб:
-Дадаси тегманг, бормайди қизим, шунча камситишларига чидагани бас, бормайди, ўзимиз қараймиз боласига ҳам, фақат бормайди, деб қизини бағрига босди. Шарифанинг кўнгли эриб, ОНАЖОНИМ деб онасининг бағрига кириб ўксиб-ўксиб йиғлай бошлади. 2 йилдан буён бирон ширин сўз эшитмай фақат камситиш ва ҳақорат эшитиб, эридан беза бошлаган Шарифа энди тўйган эди, энди унинг сабр косаси тўлган эди, 3 ойлик ширингина ўғилчаси билан ота уйига қайтиб келган эди...
Шарифанинг ота уйига қайтганига ҳам 2 ойдан ошган эди, аммо на эри Камол ака ва на оиладагиларидан хабар бор эди, улар Шарифани ҳам, ширин фарзандни ҳам унутишган эди. Шарифа йиғлай-йиғлай охири кўника бошлаган эди. Бу орада эрининг уйланаётганлигини эшитди, ҳар куни туни билан ўғлини бағрига босиб йиғлар эди, эри унга бефарқ бўлгани билан Шарифа эрини севар эди, чунки кўз очиб кўргани, биринчи муҳаббати ва бахти эди, эри мажбурий уйланган бўлса, Шарифа ихтиёрий турмушга чиққан эди.
Камол турмуш қурди. Ҳа, ўзи айтганидек қиз болага уйланди. Шарифа бу орада мактабда ишлай бошлади, кунлардан бирида Шарифага шаҳар марказидан совчи келишибди, албатта Шарифа жуда ҳайрон бўлди, чунки у ҳеч кимни танимасди шаҳардан. Йигитнинг ўзи Шарифанинг мактабига текширувчилар билан бирга келиб, Шарифани кўриб, у ҳақда маълумот олиб унга пинҳона ошиқ бўлиб қолган экан ва унга совчи жўнатибди. У йигит ҳам турмуш қурган, аммо аёли 5 йил ўтиб ҳам фарзандли бўлмагани учун ажрашишга мажбур бўлишган экан. Шарифанинг ота-онасини барча ихтиёрни қизига бериб қўйишди ва ЎЗИНГ ТАНЛА ҚИЗИМ, ЯНА БАХТСИЗ БЎЛИШИНГНИ ХОҲЛАМАЙМИЗ, дейишди...
Шарифа ҳеч иккиланмай рози бўлди, чунки бу орада йигит бир неча марта мактабга келиб кетган, Шарифа ўздан 6 ёш катта, асосийси хушбичим, одобли ва биринчи эрига нисбатан келишган йигит эди. Яшириб ўтириш шарт эмас, ҳар бир ўғил ва қиз чиройга ўч бўлишади. Шундай қилиб Шарифа шаҳарга ўғли билан келин бўлиб кетди...
Ордан йиллар ўтди, Шарифа эри, 2 та ўғли ва битта қизи билан қишлоққа ота-онасини хабар олиш учун жўнашди, таксида уларга бир аёл ҳам ҳамроҳлик қилди. Йўлда Шарифа у бегона аёл билан суҳбатлашиб кетарди.
-Шаҳардан келаётганга ўхшайсиз.
-Ҳа мен шу қишлоқдан шаҳарга келин бўлиб кетгандим, ота-онамни хабар олиб келгани боряпмиз.
-Ҳа яхши, болаларингиз ширинтой экан, қизингиз неча ойлик?
-Қизим 7 ойлик, раҳмат эътиборингиз учун.
-Бизга ҳам шундай фарзандлар ато этсинда Худойим, деди ва кўзларига ёш қалқиди. Шарифа у аёлга:
-Фарзандингиз йўқми? , деди.
-Ҳа, мана 9 йилдан ошди бефарзандмиз, кўрсатмаган доктор ёки мулламиз қолмади, эскиилик ҳам қилдик, бўлмаяпти. Уйда ўтириб зерикиб кетдим, сиқилиб кетдим, шунга шаҳардан у-бу нарса олиб келиб сотаяпман, кичкина дуконча очдим, деди ва орқадаги кўпгина сўмкаларга кўз югуртирди...


АНДИЖОН ВОҚЕАЛАРИ АСЛИДА ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН 🫣

Бундан 17 йил олдин 2005-йил 12-май куни соат 23:45 да "террористлар" Андижон шаҳридаги соқчи-патрул хизматига ҳужум қилишади.

Соқчилик қилаётган 4 нафар милиция ходимини ўлдириб, қурол-яроғ омборини бузишади ва автоматлар, тўппонча, граната ва бошқа қуролларни қўлга киритишади.

Орадан бир соат ўтгач.. Давомини ўқиш..😱

Буни Андижонликлар билиши шарт!👇


​​Вақти соати келиб, ўғлини уйлантирди, қизини узатди. Аммо оғзи куйгани эсидан чиқиб, қиз узатаётганда хатога йўл қўйибди. Ўзим эрдан ёлчимай, қўлим қисқаликда, камхаржликда бола боқдим, уй қуриб рўзғор қилдим. Энди қизим рўшнолик кўрсин, яхши жойга узатилсин, деб қассоб тоғасининг ўғлига берди Шавқиясини. Туппа тузук оиласини, хотин-боласини бағрида юрган куёви, шаҳарда қасоблик қиламан, деб кетиб айниб қолди. Аввал қишлоқда куёвининг юриш-туриши, аллақандай шаҳарлик бир аёлга ўралашиб қолгани ҳақида миш-мишлар ўрлаб юрди, сўнг тап тортмай номард куёв бир тавияни бошлаб келди. Бир пайтлари кундош балоси ўзининг бахтига зомин бўлганди, энди қизи ҳам шу изтироб қаршисида забун... Шамсия опа ўзи кўрган қийинчиликлар олдида эсанкирамаган эди, қизининг кўргуликлари уни тамоман қақшатиб юборди. Асаблари толиқиб, сал нарсага жаҳли чиқадиган, ловуллаб ёниб, бақир-чақир қиладиган бўлиб қолди. Шамсия опа бетини сидириб судма-суд юриб, куёви билан етаклашиб келган ҳалиги аёлни уйдан қувиб солди. Айтишларича ҳозир куёви иккинчи хотини билан хорижда ишлаб юрган эмиш. Қизи болалари билан фермер даласида ишлашади, одамларнинг эшигида қўлидан келган юмушларни бажариб кунини ўтказади. Шамсия опа ёлғиз қизининг бахтсизлигини кўриб юрак-бағри эзилиб, ҳаммасига отаси айбдор, деган хаёлга боради. Тоғаси билан ҳам юзкўрмас бўлиб кетди. Отасизликда тишига тишлаб, минг бир қийинчилик билан ўстириб, тарбиялаган қизини ўзимники деб, ишониб берсаю, қуда бўлмиш тоға биргина ўғлини йўлга сололмаса. Дунёнинг ишлари ҳам ғалати-да... Шавкат ноилож ортига қайтди. “Опам ҳақ.- кўнглидан ўтказди, ука.- Шунча пайтгача жиянларимнинг, опамнинг бошидан не кунлар ўтмади. Ота бўлиб лоақал бир бора хабар олмаган одамнинг таъзиясига нима деб боради?! Опам бирор ёмон иш қилмагандилар-ку? Унинг шаъни, иззат-нафсига тегмагандилар-ку!.. Э, барибир бориши керак. Нима бўлганда ҳам ўша одам отаси эди...” Шавкат қарама қарши ўйлар исканжасида йўл ўртасида қаққайиб туриб қолди. У таъзияли уйга боришни ҳам бормасликни ҳам билмасди.... ...- Келин, Илҳомжоннинг телефонини териб беринг. Болагинамнинг овозини эшитгим келди.-Келин эрига қўнғироқ қилиб, салом –алик, ҳол сўрашдан кейин, қайнонасининг гапи борлигини айтиб алоқа воситасини Шамсия опага узатди. - Болам, омонмисан? Тан-жонинг саломатми? Ишларинг битдими ўғлим? - Ҳа, онажон. Битай деб қолди. Эртага йўлга чиқмоқчи эдим. - Болам... Бугуноқ йўлга чиққин. Иложи бўлса ҳозироқ. Ҳалиги енгил машинада йўлга чиқсанг, тезроқ етиб келарсан-а, болам? - Ҳа...Лекин нимага онажон, тинчликми? - Тинчлик болам. Худога шукр, тинчлик...Фақат тезроқ келгин, сен жуда соғиндим ўғлим... - Онажон, мени қўрқитманг, нима бўлди?- Ўғлини хавотирга қўйганини сезган она, кўнглидагини очиқ айтди: - Болам... Ҳалиги... у... отанг қазо қипти... Нима бўлганда ҳам ота деган номи бор, сен ўшанинг зурриёдисан... Таъзиясида қатнашгин, демоқчи эдим... Ҳозир опангга ҳам ўғлингни юбордим. Уни ҳам кўндиришга ҳаракат қиламан... Келасанми?.. ... -Бораман онажон... Сиз нима десангиз шу... - Эҳтиёт бўл болам, йўлда эҳтиёт бўлиб кел. Телефонинг ўчиб қолмасин... - Хўп онажон... – Шамсия опа телефонни келинига узатиб, кўз ёшларини кўрсатмаслик учун ичкари уйга кириб кетди....

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


Нима бўлганда ҳам отаси ахир?... - Ўчир овозингни!- Шамсия опа бақириб юборди.- Қандай ҳаддинг сиғди шу гапни гапиришга?! Болаларимни не азобда улғайтирганимни билмасмидинг?! У бетайин уйидан ҳайдаб солганида болаларимнинг отасилигини билмасмиди?!.. - Опа.. Ўлган одамнинг орқасидан ёмон гап қилиш... - Ўлган одам?! У энди ўлган бўлса, мен аллақачон ўлган эдим! Менинг руҳимни ўлдириб бўлишганди. Менга қара, Шавкат, Илҳомни тинч қўй. Болагинам сафарда юрибди. Уни нотинч қилма! - Опа... - Бўлди, ортиқ гапирма... Шамсия опа кўзларини юмиб унсиз ёш тўка бошлади... Фарҳод муаллим кунда ичиб келиб хотинини дўппослайдиган одат чиқарди. Хотини шўрлик тиш ёриб дардини бировга айтмайди. Кунда кунора моматалоқ бўлиб кетган юз-кўзини рўмолга ўраб далага чиқади. Дўст бор, душман бор. Оқ-қорани таниган, ҳаётни тушунган одам бор-ки, муаллимдан ёзғириб, бояқиш Шамсияга сабр тилашади. Ғаламис, ғийбатчилар эса, аёлнинг устидан кулиб, нега боши ёрилгани, қовоқлари кўкариб, юз-кўзининг “бўялиб” юргани сабаби билан қизиқади. Шамсиягина эрининг калтаклашларини яшириш учун топмаган баҳонаси, ишлатмаган ёлғони қолмади. Ҳали, “боқилаётган ҳўкизнинг олдига ем қўймоқчи бўлганида бошини оғил устунига уриб олади”, ҳали, “бошига куви тушиб кетади”, бир қарасангиз,”кечқурун нон ёпмоқчи бўлиб, депиниб чуқурга тушиб кетади”. Барибир касални яширгани билан иситмаси ошкор қилганидек, бир куни Шамсиянинг сири очилиб қолди. Эри ўзи ўқитаётган бир ўқувчи қиз билан дон олишиб юрган экан. Қизнинг қорни қаппайиб, эл-юртга овоза бўлгач, Фарҳод муаллим хотини билан орани очиқ қилмоқчи бўлди. Икки норасида гўдак, яна қорнида ҳомиласи бор аёл, эридан айрилмаслигини, у уйланса ҳам бир бурчакда болалари билан кириб-чиқиб юришини айтган эди, қилмишлари фош бўлиб ишдан ҳайдалиш арафасида турган эр қутуриб кетди. Хотинининг ҳомиладорлигига, эрта-индин кўзи ёришига ҳам қарамай, аямай уни дўппослашга тушди. Кўзи қонга тўлган эр аёлининг қорнини чангаллаб чинқириб йиғлаётгани ва кийимларидаги қонни кўриб ўзига келди чоғи, қўрққанидан кўчага отилиб чиқди ва икки уй наридаги қўшнисиникидан тез ёрдамга қўнғироқ қилди... Шамсия шу ерда ҳам мардлик қилди. Шифокорларга эри дўппослаб уни шу кўйга солганини айтмади. Қорнидаги ҳомиласи эгизак экан. Ҳам дунёга келмаган гўдакларидан айрилди, бир умр фарзанд кўриш бахтидан маҳрум бўлди. Бир ойча касалхонада ётиб оёққа тургач, қари ота-онаси уни уйларига олиб келишди. Бу ерда нигоҳлари мунгли, чеҳралари маъюсгина ўғилчаси билан қизалоғи уни илҳақ кутаётган эди. Чиққан қиз чиғириқдан нари, дейдилар. Ҳеч бир чиққан қизни ота уйига қайтгулик қилмасинмасин. Шамсиянинг кейинги кўрган кунлари эр уйида тортган азоб уқубатлари олдида ҳеч нима бўлмай қолди. Ота-онаси кекса одамлар, уйларидаги “ҳокимият” оиланинг норасмий хўжайинлари –келинлар қўлига ўтиб бўлган. Шамсия эрта тонгдан қош қорайгунча далада ишлаб, ҳали бозорга мева-чева сотиб рўзғорга пул топиб келар, аммо келинларнинг иддаоси, таъна маломатларидан бош кўтаролмас, ҳатто айрим пайтлари укалари хотинларининг гапига кириб Шамсияга қўл ҳам кўтарар, бундай пайтларда аёл дардини ташига чиқармай, унсиз йиғлашдан ўзга чора топмасди. Кимга нима деб ҳам арзи дод қиларди?! Азалдан турмуши бузилган аёлга ҳамма чап кўз билан қарайди. Гўёки, у ёмон, ахлоқсиз, шаллақи, гап уқмас хотин. Биров, “ахир бу шўрпешона ҳам турмуш қиламан, бола-чақа ортираман, оғир енгил, дардли-қувончли кунимда суянчиғим бўлсин, деб турмуш қурган. Икки бола билан эримдан чиқиб, болалигим ўтган уйга сиғинди бўлиб яшай, деб эрга тегмаганди-ку”, демайди. Ўз укаларидан, келинларидан шикоят қилса, одамлар ўзининг турмушини бузгани етмагандай, энди укаларининг ҳам тинчини ўғирлаяпти, дейишмайдими? Шамсиянинг изтиробларидан фақат Худо бохабар бўлди, дардларига ёстиқ ҳамдард бўлди. Аёл боши билан ҳали у идоранинг, ҳали бу идоранинг остонасини ялаб, бир парча ер олиб, уй тиклашга киришди. Ёш болаларини қабатига олиб, ғишт тўкди, лой тепди, бир амаллаб бошпана қуриб, ичига кирди. Болалари билан кечаю кундуз тинмай меҳнат қилди, бировга зориқмай, муҳтож бўлмай турмушнинг тўрт муштига ёлғиз ўзгинаси елка тутиб келди.


📝Мардликда эркакдан ўзган аёл

Бомдод намозини адо этиб чиққан Шамсия опа қишлоқдан келаётган йиғи товушини эшитиб, сергакланди. Ким қазо қилибди экан, деган хаёл ўйда маҳалладаги кексаларни бир-бир хаёлдан ўтказди. Дарвозахонадан чиқиб ён-атрофига қулоқ тутиб овоз қайси томондан келаётганини яна бир бор текширган бўлди. Уфқ бўзариб қуёш уйқудан бош кўтариб, борлиқ яна бир кунга пешвоз чиқаркан, қишлоқда ҳам ҳаёт қайнай бошлади. Тонг отганини билдириб бири қўйиб, бири олиб маъраётган қўй-қўзи, сигир-бузоқлар, ким ўзарга мусобақа қилаётгандек қичқираётган хўрозларнинг овози азахонадан таралаётган мотам товушини босиб кетди чоғи, энди айтиб-айтиб йиғлаётганларнинг овози олисдан, элас-элас келаётганди. Шамсия опа, “ҳалироқ қишлоқнинг кайвонилари чиқиб, таъзияга бориб келишни айтади. Бизнинг қишлоқдан эмас, шекилли”, деган ўй уйга кирган ҳам эди, ташқирида укасининг “Илҳом” деб чақиргани эшитилди. Тонг-саҳардан укасининг келиши бежизга бўлмаслигини сезган опанинг кўнгли “шув” этди-ю, кутилмаган меҳмонга хуш чеҳра билан ошиқди: - Шавкат, кел укажон. - Шамсия опа танасидаги енгил титроқни босиш учун кавушини оёғига ила туриб, укасига бир талай гапларни гапириб ташлади. - Ассалому алайкум опа. Яхшимисизлар? Жияним, неваралар омонми?-Шавкат опасига яқинлашди-да, хиёл эгилиб сўрашди. - Ваалайкум салом, укагинам. Шукр, биз соғ-саломатсиз. Ўзларинг, келин- болалар соғ-омонми? Тинч юрибсизларми? Янги келинчак қандай, кўникиб кетдими?- Шамсия опа авваллари бўлса, бирма-бир, номма-ном укасининг ҳамма болаларини сўраб суриштирар, келинининг соғлиги, оёғи оғриётган оғримаётганлиги, қаерда оёқ оғриқни даволайдиган дўхтир ёхуд табиб чиққанини , кимлар бориб шифо топганини албатта айтиб ўтарди. Аммо ҳозир укасининг саҳарда кириб келиши, боз устига кимнингдир қазо қилгани бу одатини батамом хаёлидан чиқариб ташлади. – Тинчликми, Шавкатжон, кимдир қазо қилган кўринади?- Шавкат жавоб ўрнига кўзларини олиб қочди: - Опа... Илҳом кўринмайди?.. - Укасининг саволга жавоб бериш ўрнига ўғлини сўрагани онанинг юрагини чиқариб юборди: - Нимага гапни айлантирасан!? Мен сендан ким вафот этганини сўрадим! Жиянинг ишлари билан сафарга кетганини биласан-ку! Келин оғироёқ,унга пича кечроқ туришни ўзим айтганман. Сен келмасингдан олдин, кириб уни уйғотмоқчи бўлиб турувдим. Ўликнинг юки оғир дейдилар. Сен нимага ҳакка гўнг титмай келдинг?! Гапни айлантирмай, тўғрисини айт қўй-да!- Шамсия опа шу гапларни гапира туриб оғзи қуруқшаб, қўл оёғи титраб кетди. Шавкат опасининг асабий бўлиб қолганини, ҳаётда кўп ноҳақликларга дуч келавериб, аламзада, қўрс ва асабий бўлиб қолганини биларди. Шунинг учун унинг гапини оғир олмади. Фақат ўзи олиб келган хабарни қандай айтишни билмай, саросимада қолди: - Опажон, бир оғиз сўраб ҳам бўлмайдими? Ё манга ўз опамникига азонда келиш, жигарларимнинг аҳволидан хабар олиш мумкин эмасми?- Шамсия опа, “яна мижғовланишни бошладингми?” дегандай укасига ўқрайиб қаради.- Опажон... Дарров ваҳима қилманг-да бундоқ... Айтмоқчи эдимки... - Э, гапир гапирадиган бўлсанг! Латтачайнамай ҳар бало бўлгур!- Энди опанинг ғазаби буткул тошиб кетди. - Илҳомнинг дадаси бандачилик қип қўйипти опа... Шунга Илҳомга қўнғироқ қиласизми, ҳарқалай отаси, сўнгги йўлга кузатишга...- Шавкатнинг гапи оғзида қолди: - Ўлибдими?! Охири ўлибдими у худобехабар?! Мени ҳар куни бепичоқ сўйиб, болаларимнинг кўзларини ёшлаб, тоғасининг эшигида хор қилиб, ўлибдими у?! Ҳа ўларкан, бундай Худонинг манга раҳми келиб эртароқ ўлиб кетса бўлмасмиди?! Ўша бетавфиқнинг касрига қолиб, етти ой бағримда кўтариб юрган, ҳали дунёга келмаган гўдакларим нобуд бўлганди. У ўз фарзандини ўлдирганди, энди ўлибдими?! Лекин мен уни ўлиб қутулсин, демагандим. У узоқ яшасин, узоқ хор-зорликда умр кечирсин, менинг болаларим, ёлғизгина ўғлим, биттагина қизим ўша беоқибат отасининг оғир дамларида керак бўлсин, дегандим. Барибир ўлиб қутулибди-да.- Шамсия опа ҳовли ўртасидаги чорпояга ўтириб қолди. Ёшли кўзларини укасига тикди: - Шавкат, сен бу хабарни менга етказгани келдингми ё Илҳомжонни таъзияга чақиртиришга келдингми?- Ука опасидан кўзларини олиб қочди: - Опа... амакилари келишувди...


Bir kema halokatga uchrab birgina erkak omon qolibdi.😱
To'lqinlar, faqat ayollar yashaydigan orolga eltib qo'yibdi. Erkak hushiga kelganda ayollar uni qurbonlik qilish uchun tayyorlashayotgan ekan.
Ular erkakka ohirgi so'zini aytishni taklif qilishibdi.
U so'ngi so'zini aytgach, ayollar uni o'ldirish o'rniga qayiq yasab, oziq ovqatlar bilan taminlab qo'yib yuborishipti. ☺️

Savol: ERKAK NIMA DEGAN ?😊🤔


​​Албатта, домла! У қачон бўлади?
Имом жилмайиб хуфтон намози вақтини унга айтиб, унинг қўлига “Намоз ўқишни ўрганамиз”,-номли китоб берди.
Хуфтон вақти келганда Раҳимжон намозда ўзи ёшлигида ёдлаган бир-иккита сураларни айтиб, ҳамма қатори эгилса эгилди, турса турди.
Масжиддан руҳан енгиллик ҳис қилиб чиққан Раҳимжоннинг аввалги аҳволи, қилган гуноҳлари кўз олдидан ўтар экан, “Инсоф берганингга шукур!”,-дея пичирлаб уйи томон йўл олди...
Эртасига ишга борган Раҳимжонни бошлиқ йўқлатибди. Раҳбари тақводор одам, масжид имомининг синфдоши. Имом унга телефон қилиб, маҳалла посбони Каримнинг уйида ифторлик эканлигини, ходими Раҳимжонни ҳам айтиб қўйишини тайинлади. Бошлиқнинг ҳайратига имом Раҳимжондаги кечаги ижобий ўзгаришлар ҳақида қисқача айтиб ўтди. Раҳимжон минг битта ўйда бошлиқнинг хонасига кириб келди. Бошлиқ гапни узоқдан олди.
Раҳимжон! Соғлигингиз, оилангиз яхшими?
Рахмат ўртоқ бошлиқ!
Мақсадга кўча қолай, имом сизни маҳалла посбони Каримникига ифторликка олиб боришимни қаттиқ тайинлади. Лекин, сизни йўқлатишимдан мақсад фақат бу эмас. Биласиз, қўшни бўлим раҳбари Собир акани эртага нафақага кузатамиз. Шу бўлимга сизни тайинламоқчиман. Собир аканинг ўзи ҳам сизнинг номзодингизни маъқуллади. Ҳужжатларингизни тайёрлайверинг.
Раҳимжон ўзгача кайфиятда ишдан чиқди. Кўнглига тугиб қўйган ишини амалга ошириш учун бозорга йўл олди...
Ҳалима турмуш ўртоғини ҳар доимгидан кўра кўтаринки кайфиятда кутиб олди. Раҳимжон унинг саломига алик олар экан, кўзларини юмишини буюрди. Ҳалима ҳайрон бўлганча кўзларини юмди. Раҳимжон унинг қулоғига ўзининг қадрдон сирғасини тақиб қўйди. Ҳалима қаршисидаги кўзгу орқали ўзининг қадрдон сирғасига қарар экан, кўзлари қувончдан порлаб кетди. Ёш болаларча беғуборлиги тутиб, раҳмат айтганча соҳибининг юзидан ўпиб қўйди.
Ифторлик вақтига бир оз қолганда дарвоза ёнида машина сигнали чалинди. Чиқса, бошлиғи унга “Тезроқ бўлинг, жаноб бўлим бошлиғи! Тағин ифторликка кечга қолиб, имомдан гап эшитиб қолмайлик!”,-деганча кулиб қўйди...

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


📝Ҳалима сирғасини сотиб уйга бозорлик қилиб келди. Эртадан рамазон ойи бошланишини ўйлаб, навбатдаги рўзасини тутмоқликни ният қилди...
Турмуш ўртоғи Раҳимжонга ҳеч инсоф кирмади. Деярли ҳар куни ичиб келади. Тўғри, жанжал қилмайди-ю, аммо рўзғорнинг баракасини учиради-да бу зорманда, - хаёлидан ўтказди Ҳалима. Боз устига бугун маош оладиган куни. Турмуш ўртоғининг бўкиб ароқ ичиб келишини кўз олдига келтирди. Беозоргина ухлаётган фарзандларига қараб, мўжазгина бахти бор эканлигини ҳис қилди. Саҳарликка туриши кераклигини ҳам унутган аёл эрини кута-кута, ахийри ухлаб қолди. Телефоннинг саҳарлик вақтига белгиланган мусиқа овозидан уйғониб кетди. Қараса, ёнида эри йўқ. Хавотир аралаш ўрнидан тураркан, ювиниш хонасидаги сувнинг шовқини уни ажаблантирди. Бориб қараса, соҳиби катта хафсала билан таҳорат олаётган экан. Ҳалима унга салом берди. Турмуш ўртоғи Раҳимжон саломга алик олгач, унинг ҳайратини баттар ошириб, тезроқ саҳарлик тайёрлашни буюрди.
Тун ҳали кунга ўз ўрнини бўшатиб беришга улгурмай, эр-хотин биргаликда тамадди қилиб бўлишиб, дастурхон устида дуога қўл очиб турган эди...
Раҳимжон пластик карточкасига маоши тушганлиги ҳақидаги хабар телефонида пайдо бўлгач, ишдан қайтадиган вақти бўлишини интиқлик билан кутди. Бу орада у улфатларига сим қоқишга ҳам улгурди. “Эртага рўза киради, шунинг учун обдон бугун маишат қилиб олиш керак”, - хаёлидан ўтказди Раҳимжон.
Иш вақти тугагач, келишилган чойхона томон йўл олди. Йўл-йўлакай бозор орқали спиртли ичимликларни улгуржи сотадиган магазинга кириб ўтишни мақсад қилди. Магазиндан икки дона ароқни қўлтиқлаб чиқар экан, қўшни заргарлик дўкони ёнидаги суҳбат қулоғига чалиниб қолди:
Опажон! Илтимос, яна озроқ қўшинг, бисотимдаги биттаю-битта сирғамни сотаяпман. Уйимизда ейишга ҳеч вақомиз қолмаган.
Синглим! Бозор нархидан баландроқ тўлаяпман вазиятингизни тушуниб. Нима эрингиз йўқми, ейишга ҳеч вақо йўқ деяпсиз?
Раҳимжон таниш овозни эшитиб ўша томонга қараган эди, кутганидек
аёли Ҳалиманинг овози ва бўлиб ўтган суҳбат уни жойида музлатиб қўйди. Бу орада Ҳалима заргарлик дўкони сотувчисининг кўнгли эриб, яна бир оз қўшиб берилган пулларини олиб, шоша-пиша бозор томон кириб кетди.
Раҳимжон келишилган чойхонага етай деб қолганда, бозордаги бўлиб ўтган воқеа хаёлларини бутунлай банд қилиб улгурди. Чойхона ёнидаги чиқинди ташланадиган темир қути ёнига бориб, сотиб олган “зорманда”ларини темирга уриб синдирди. Бу ишни қилганидан афсусланмади, аксинча, руҳан енгил тортди. Ортига қайтар экан, ичкарида бўлган воқеани кўриб қолган улфатларидан бирининг чақириғи ҳам қулоғига кирмай, ўз йўлида кета бошлади. Йўлда кетар экан, маҳалла масжидида шом намозига айтилаётган азон овози унинг хаёлларини тўзғитиб юборди.
Масжид имоми шом намозидан сўнг уни кимдир сўраётганини айтишди. Унинг “Кираверсин, чақиринг!” деган гапига чақираётган кишининг ичкарига киришга тортинаётганлигини эшитгач, имом масжид ҳовлисига чиқди.
Э-э-э, келинг-келинг Раҳимжон! Хуш келибсиз! Қандай шамоллар учирди?! Марҳамат, ўтиринг,-дея масжид ҳовлисига ўрнатилган узун стулга ўтиришди.
Ассалому алайкум домла! Узр сизни безовта қилдим. Ичкарига киришга тўғриси тортиндим домлажон.
Ҳечқиси йўқ, Раҳимжон! Хижолат бўлманг! Биздан нима хизмат?
Раҳимжон бозордаги ва ундан кейинги воқеалар ҳақида имомга гапирар экан, ўзидаги руҳий ўзгаришларнинг сабабини унчалик ҳам тушунмаётганлигини айтиб ўтди.
Ажойиб иш қилибсиз Раҳимжон, - домла унга ҳайриҳохлик билдириб, - Аллоҳ қалбингизга иймон уруғларини сочган кўринади. Бу уруғларни парваришлаб, улкан тақво боғини яратиш эса ўз қўлингизда укажон.
Бунинг учун қандай йўл тутсам тўғри бўлади домла?
Шуниям сўраб ўтирасизми? Биринчи эртадан рўза тутишни бошланг иним. Қолаверса, бирданига беш вақт намоз демайман, жума намози, ишдан келиб кечга бизлар билан ифторликларга бориб, таровиҳ намозларини ўқиб бошланг. Секин-секин ҳаммасини ўрганиб оласиз. Иложи бўлса, хуфтон намозига қолинг.


​​​​​​✍Насиба

Бозорда карамларнинг сўлиган баргларини тозалаётган амакидан "Шу баргларни қуёнларимиз учун олсак майлими?" деб сўради кўринишидан соддалик уфуриб турган аёл енида беш яшар илтижоли боқиб турган қизалоғини қўлидан ушлаб турган ҳолда.
– Олаверинг, барибир чиқиндига олиб кетишади" деди илтифотли амаки.
Она бола қуёнлари учун карам баргларининг сараларини териб, халталарини тўлдиришди ва қайта-қайта раҳмат айтишди.
Кечқурун карам шўрва ичиб ўтирган қизча:
– Ойижон, бизнинг қуёнларимиз йўқ-ку, – деди.
– Сен менинг қуёнчамсан, болажоним, – деб қизининг бурнини чимчилаб қўйди она.
– Унақада эртага қуёнчангиз учун бозордан нима сўраймиз, – деди қизалоқ ўзини қуёнчадек тасаввур қилиб.
– Эртага жўжачам учун новвойхонадан тандир ушламаган нонларни сўраймиз, – деди она ўзининг ғамгинлигини беркитиш учун жилмайиб.
– Ойижон, бугун сиз билан ишга борай, полни артишга ёрдам бераман, шунда кечга қолмасдан бирпасда бўламиз, – қизалоқ ҳам хушчақчақ оҳангда ойисига ялинди.
Она кўз ёшларини кўрсатмаслик учун қизини маҳкам бағрига босди. “Ўқимаган онангни кечир, болам” дея унсиз йиғлади.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


Нохуш хабар

Россия президенти ҳозиргина ўзбекистонлик барча мигрантларига жуда тасирли хабарни эълон қилди.

Путин айтган гапи бутун ўзбекистонликларни хайратга солди...


​​– Майли, опа, боришга ҳаракат қиламан, – деди Сарвиноз.
Улар кечқурун кафеда учрашишди. Сарвиноз қизлардан Россияда нима иш билан шуғулланганини яшириб ўтирмади. Ҳаммасини гапириб берди ва гапининг охирида у ерда фақатгина фоҳишалик қилишсагина мўмайгина пул топишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Унинг гаплари пул учун ҳамма нарсага тайёр қизларни чўчитиш ўрнига баттар илҳомлантирди. 
– Ҳамма шартингизга розимиз. Танишларингизга қўнғироқ қилинг, бизни кутиб олишсин, – деди Наташа.
– Россияда “Таня” деган танишим бор эди. Фақат ҳозир у билан алоқам узилган, телефон рақами ҳам йўқ. Ойниса деган қўшним бор, шундан илтимос қилиб кўраман, унинг “Таня” билан муносабати яхши, қўнғироқ қилса, у сизларни кутиб олади, – деди Сарвиноз.
Сарвинознинг илтимосини “Таня” га етказган Ойниса тез кунда унга алоқага чиқди.
– Сарвиноз, “Таня” билан гаплашдим, у рози бўлди. Агар яна ишлашни истовчи қизлар бўлса бемалол келаверишсин деди. Фақат интернетда, одноклассник орқали қизларнинг расмларини жўнатишимиз лозим. “Таня” уларнинг орасидан кимни танласа, ўша биринчи бўлиб кетади, – деб хабар берди Ойниса.
Сарвиноз унинг гапларини қизларга етказди. Наташа билан Манзура яна учта дугонасини Россияга ишлаш учун боришга кўндиришди. Уларнинг барчаси расмларини интернет орқали “Таня”га жўнатишди. “Таня” уларнинг орасидан Наташа билан Эльвира исмли қизни танлаб, “Зудлик билан етиб келинглар”, деб буйруқ бериб, билетга пул жўнатди. Қизлар самолётга билет олишди. Сарвиноз уларни аэропортгача кузатиб қўйиш учун таниши Асрорни чақирди. Қизлар юклари билан Асрорнинг машинасига жойлашишди. 
Бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидай, уларнинг кирдикорларидан хабар топган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари Россияга бориб, мўмай даромадга эга бўлиш фикри билан банд қизларни Сирдарё туманидаги Янгиобод постида қўлга олишди. Яна бир оғир жиноятнинг олди олинди, бошига нима кўргиликлар тушиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган, пул топиш илинжида ор-номусини сотмоқчи бўлган қизларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Сарвиноз ва Ойнисалар эса одам савдоси билан шуғулланганликлари учун тегишли жазосини оладиган бўлишди.
тамом

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


📝ОР НОМУСИНИ СОТГАНЛАР ҚИСМАТИ...

Тошга айланган қизлар ҳақидаги афсонани ҳаммамиз эшитганмиз. Ривоят қилишларича, қадимда бир ўлкага душман бостириб кирибди. Улар гуллаб-яшнаган бу юртни култепага айлантиришибди. Шу ерлик қизлар тириклайин душман қўлига тушсак, номусимизни топтайди, юзи қора бўлгандан кўра, ўлганимиз маъқул, бизларни тошга айлантир деб Яратганга илтижо қилишибди. Уларнинг оҳу-фарёди, илтижолари кўкка етибди. Ор-номусини ҳамма нарсадан устун қўйган қизлар тошга айланишибди. Аммо ҳозирги пайтда пул топиш илинжида ҳеч нимадан қайтмайдиган аёлларни кўриб, ғурурини, номусини асрайдиган заифалар ўтмишда қолганми деган хаёлга борасан киши. 
Сирдарёлик Сарвиноз (исм-шарифлар ўзгартирилган) барча аёллар сингари чиройли кийинишни, яхши яшашни орзу қиларди, бироқ унинг ниятларини амалга ошириш учун пул зарур эди. У қўлида тайинли ҳунари бўлмаганидан бошини қаерга уришни билмасди. Шундай кунларнинг бирида қўшниси, Россияга бориб ишлаб келган Ойниса жонига оро кирди. Ойниса пул топиш мақсадида Россияда кўрсатган “қаҳрамонлик”лари ҳақида оғиз кўпиртириб гапирганида, Сарвинознинг ҳаваси келиб, кўнгли суст кетди. Ойниса унга “Россияга бориб фоҳишалик билан шуғуллансанг, яхшигина пул топишинг мумкин” деди. Сарвинозни харом йўл билан пул топиш заррача ҳайратга солмади. У қайси йўл билан бўлса-да, фақат пул топсам бўлди деб ўйлади.
– Агар яна Россияга борадиган бўлсангиз мени ҳам олиб кетинг, ҳамма шартларингизга розиман, пул ишласам бўлди, – деди Сарвиноз Ойнисага.
Унинг гапларидан Ойниса қувониб кетди. Ахир бирорта қизни эргаштириб борса, таниши “Таня” хурсанд бўлади, эвазига мукофот пули ҳам беради.
– Майли, ўзи қайтиш учун билет олмоқчи бўлиб тургандим, сени бирга олиб кетаман. Ҳойнаҳой, билетга пулинг бўлмаса керак, иккаламиз учун билетни ўзим оламан. Боргандан кейин ишлаб пул топсанг, суришиб кетармиз, – деди Ойниса.
Шундай қилиб, қизлар самолётда Россиянинг Тольятти шаҳрига учишди. Уларни “Таня” кутиб олиб, ижара уйга жойлаштирди. Бир-икки кунлик дамдан кейин Ойниса билан Сарвиноз “хизмат фаолият”ларини бошлаб юборишди. Ҳар куни эрта тонгдан “Таня” қўнғироқ қилар, улар ювиниб-тараниб, махсус ёлланган таксида шаҳар четида жойлашган сауналардан бирига йўл олишарди. Саунада улар “массажчи” ниқоби остида бир кунда икки-учтадан мижоз қабул қилишарди. Ифлос йўл билан топилган пуллар эса сауна эгаси, “Таня” ва қизларнинг ўртасида тақсимланиб, ҳамма ўз улушини оларди. Сауна қўриқчилари то иш куни тугамагунча қизларнинг кетишига йўл қўйишмасди. Шу тариқа орадан икки ойча вақт ўтгач, бир-икки сўм пул топган Сарвиноз уйга қайтди. 
Орадан кунлар ўтди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидай, у эски ишини қўмсаб қолди. Сарвинознинг яна Россияга отланганини кўрган синглиси Маржона ҳам унга эргашди. Сарвиноз синглисига у ерда нима иш билан шуғулланганини оқизмай-томизмай айтиб бериб, “Сенга бу иш тўғри келмайди” деди, аммо Маржона бораман деб оёқ тираб олгач, ўзи билан олиб кетишдан бўлак иложи қолмади. Ишнинг ҳадисини олган Сарвиноз бу сафар “Таня”нинг олдига боришни истамади. Чунки “Таня” раҳм-шафқатсиз аёл бўлиб, уларга бир кун ҳам дам бермай, кўпроқ пул ишлашга мажбур қиларди. Саунада “ишлаб” юрганида Сабина исмли енгил табиат қиз билан танишганди. У Сабинага қўнғироқ қилиб, синглиси билан бораётганлигини айтди. Улар етиб келгач, Сабина кутиб олиб, ижарага уй топиб берди. Қизлар яна саунадаги эски фаолиятларини бошлаб юборишди. 
Маржона бу ерда Ойбек исмли ўзбек йигити билан танишиб қолди. Ойбек унга қилаётган ишининг охири вой бўлишини тушунтириб, бу йўлдан қайтишга ундади ва бошқа иш топиб беришга ваъда берди. Маржона унга қулоқ солиб, саунага бормай қўйди. 
Ёлғиз қолган Сарвиноз бироз пул топгач, орқага, уйга қайтди. 
​Орадан бир ойлар вақт ўтгач, унга таниши Муаззам опа қўнғироқ қилди:
– Сарвиноз, сендан бир илтимосим бор эди, танишларим — Наташа билан Манзура деган қизлар иш излаб юрибди. Ниҳоятда шароитлари оғир, агар Россияда танишинг бўлса, уларга иш топишга ёрдам бер. Агар истасанг кечқурун кафега кел, ўтирамиз, кейин улар билан ҳам танишиб оласан.


​​​​📝Мусофир эр, ёхуд Хиёнат.

Асрорнинг ишлари унча юришмай колди. Яхшигина ишда ишларди ишлари оркага кета бошлагач фирма бирма бир ишчиларни бушата бошлади. Навбат Асрорга келди. Асрор янги уйга кучиб уткан. Энди узини унглаёткан янги рузгор эди. Нима киларини билмай колди. Шундогам жаги очик аёли Нигоранинг баттар жаги очилди.
Асрор бир дусти билан Россияга кетишга карор килди. Дусти неча йиллардан бери бориб келиб юрарди Россияга.
Нигоранинг хам чехраси ёришди.
Асрор ота онасидан дуо олиб Россияга жунади.
Бориб то ишга жойлашиб пулга ишлагунча бир ойдан ошиб колди.
Нигорага телефон килишга безиллаб юрди шу бир ой ичида.
Бир ойдан сунг рузгор учун деб 100доллар юборди.
Нигора буни кутмаганди. Купрок кутканди.
- Майли хозирдан индамай турайчи деб тилини тийди.
Келаси ой хам шундай булди.
Ундан кейингисида хам.
Нигора энди индамай туролмади. Орзулари хакида яна сахифалар очилди.
Асрор келаси сафар 200 жунатди.
Болаларга кийим кечак олиб бер деб.
Нигора кейин кейин индамай колди. Гаплари хам захарханда эмас, кандайдир тортиниб гаплашадиган булиб колди.
Асрор аёли уни тушунаётканидан хурсанд буларди.
Шу зайл икки йил хам утди.
Асрор уйини, оиласини фарзандларини согинганди.
Индамай билет олиб Ватанга кайтди.
Уйга келганида кеч булганди.
Эшикни таккиллатди. Эшик очилавермас, ичкаридан кандайдир гунгир гунгирлар эшитиларди.
Анча вактдан кейин эшик очилди.
Нигоранинг кузлари ола кула эди. Асрор бошкача тасаввур килганди. Ниманидир тушунди чоги ичкарига югурди. Ичкарида уша узининг дусти турарди.
Индамади, икковини хам уйдан чикариб юборди. Нигорани жавобини берди.
У уйда узи хам тургиси келмади. Болаларни олиб чикиб кетди.
Ишлаб келган пулларига, кушиб уйини пулларига дангиллама уй сотиб олди. Онаси бир яхши киз топиб уйлаб куйди.
Нигора гохи эрини уша аёл билан курганида килган ишидан пушмон еб йигларди.
Энди жуда хам кеч булганди.
Ушанда эрининг гапларига ишонмаганида эди хозир шу ахволга тушмасмиди.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️🎄ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИ ҚАНДАЙ БЕЗАТИШНИ ЎЙЛАБ🤔БОШИНГИЗ ҚОТАЯБДИМИ❓

🍽БИЗДА БУНИНГ ЕЧИМИ БОР 999ХИЛ  БАЙРАМ☃️ДАСТУРХОН БЕЗАТИШ УЧУН ИДЕЯЛАР ЖОЙЛАДИК🍱

🥗99~ХИЛ ЯНГИ САЛАТЛАР 🍰 ПИШИРИҚ ВА 🍧 ШИРИНЛИКЛАР РЕТЦЕПТЛАРИНИ ЖОЙЛАДИК ТЕКИНГА ЎРГАНИНГ

🍗🍜ЭНГ ЗЎР БАЙРАМ🫕ТАОМЛАРИ  ШУ КАНАЛДА ЖАМЛАНГАН🤗

🎄ТЕЗ КИРИНГ 👇👇

https://telegram.me/joinchat/HHUJjUHNxwJkMTVi


​​Онам ўқишга киришни истагани, лекин ота-оналари рухсат бермагани катта армони эди. Ўзимга ўзим онам учун ҳам ўқишга киришим керак, дердим. Лекин коллежга ўз кучим билан кира олмадим – пул сўрашди. Онам рўзғордан орттириб тийинлаб йиғиб юрган пулларини ўқишим учун берди. Шу билан ўқишга кирдим, лекин бу онамнинг ўзига қимматга тушди.
Онам ўқишимга пул берганини билиб, яқинда жўрам тўй қилади, пулинг бор экан айтмайсанми, тўйига каттароқ тўёна қилардим, деб онамни роса калтаклади. Шу жанжалда онамнинг қўли синди. Ҳозиргача совуқ тушиши билан ўша қўли оғриб қолади.
Айбдорлик ҳисси билан уч йил коллежда ўқидим. Шу ҳис сабаб ўқишга қаттиқ тайёрландим. Талабаликка ўз кучим билан эришдим, аммо контрактга киргандим. Сўраб келаётган совчиларга рад жавобини бериб, қийналсам ҳам ўқитаман, менга армон бўлди, қизимга армон бўлмасин, деб онамнинг қўллаши билан ўқий бошладим.
Ортимдан кетма-кет сингилларим ҳам талаба бўлишди. Онам йиллар давомида отамни қимор ўйнамасликка, ичиш-чекишни ташлашга, намоз ўқишга ўргатди, бироқ ўз соғлиғини йўқотди, асабларини, ёшлигини қурбон қилди. Онам нега калтакларга чидаб яшашига тушунмасдим. Қийналиб яшагандан ажрашиб кетсалар бўлмайдими, деб кўп ўйлардим.
Биз учун чидаб яшаётганларини билардим, аммо ҳамма ўз ҳаётини яшашга ҳақли деб ўйлардим. Вақти-соати билан бизни турмушга узатишди. Оилали бўлганимдан сўнг онамни тушуна бошладим. Келинга нафақат ўзининг, балки оиласининг қандай эканлигига қараб ҳам муомала қилинар экан.
Отамнинг бир замонлар қандай инсон бўлганини қудалари билишмайди. Ҳурмат билан муносабатда бўлишади, онамга ҳавас қилишади. Аммо бу кунларга эришиш осон бўлмаганини билишмайди.
Онам бугун ўзи ҳам бахтли, отам ҳам анча қадрлаб қолган. Фарзандлари ардоғида, набиралар қуршовида. Бу бахтнинг барчаси онамнинг сабри, бардошига берилган мукофот бўлса керак.
Менинг ўқиганим, илмий фаолиятим, ҳаёт йўлим, бошқа мавзу. Бугун олима аёлларни кўплаб учратишингиз мумкин, лекин бардошли аёллар кам. Сиз улар ҳақида ёзинг. Эрига аччиқ қилиб, болаларининг ҳам жонига қасд қилмоқчи бўлганлар учун ибрат бўлсин.
Агар ўшанда онам ўзи ва бизни ўлдирганда шу кунларга етармиди? Ўлим чора эмас, ўлим қўрқоқнинг иши. Жасур одам эса курашади. Бу ҳаёт – машаққат. Унинг синовларини енгиб ўтмай, бахтга етолмайсиз. Курашинг, курашинг, курашинг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун, бахтли келажак учун. Токи ҳаёт экансиз, бундан бошқа иложингиз йўқ”.
Чарос Маннонова

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK


📝Онам ажрашса бўлмасмикан, деб кўп ўйлардим” – олиманинг онаси ҳақидаги ўйлари

Бу ҳикоя менинг эмас, онамнинг ҳаёти ҳақида бўлади. Шукур, ота-онам ҳаёт. Суҳбатлашишни рад этганимнинг сабаби, улар мақолангизни ўқиб ранжишларидан қўрққан эдим. Лекин уч гўдак ва онанинг фожиаси мени сизга қўнғироқ қилишга мажбур қилди”, – дея гап бошлади у.
“Отанинг фарзанд олдидаги масъулияти онаникидан кам эмас. Ҳаттоки, кўп ҳам. Эр-хотин фарзандли бўлганидан сўнг ўзгаради – ота-она бўлишади. Бежиз ота-она сўзи бирга қўлланмайди. Уларнинг болалари олдидаги бурчи ҳам тенгма-тенг келади.
Афсуски, жамиятимизда кўпчилик ота-оналикка тайёр бўлмай туриб фарзандли бўлади. Иккисидан бири бу жараёнга тайёр бўлса яхши, иккиси ҳам тайёр бўлмаса, боланинг шўри деяверинг.
Менинг отам ҳам тайёр бўлмай туриб бу номга сазовор бўлганлардан эди. Отам чойхонада ишлар, онам тикувчи эди. Уч нафар ёш боласи ва қўлидаги бир гўдаги билан онам ишга чиқолмасди. Отам уйга тайинли пул олиб келмасди.
Пахса билан уриб кўтарилган икки хона шох-шаббалар устидан қилинган лойшувоқ том. Эшик ўрнига тутиб қўйилган қалин одёл. Уйимизнинг кўриниши шундай эди. Ёмғир ёғса беш жойдан чакка ўтарди. Тоғора борми, каттароқ идишми, онам нима топса чакка ўтаётган жойларга қўйиб чиқарди. Уйнинг бир бурчагида тўрт фарзандини қуш болаларини қанотлари остига олгандек бағрига босиб, қунишиб тонг оттирарди.
Туни билан уйга келмаган отам тушга яқин ҳеч нарсасиз кириб келарди. Кеча нега келмадингиз, хавотир олдим, деган сўроққа иссиқ печканинг олдида ухлаб қолибман, деб жавоб берарди.
Отам чойхонада арзимаган пулга қорни тўйгани ва иссиқ жойда ухлаётганига хурсанд бўлиб ишлаб юраверарди. Онам эса ёмғир ёғганда сизиб ўтган сувлар тошиб кетмаслиги учун тўлган идишларни туни билан бўшатиб, бизни иссиқ қилиш пайида бўлса, қолган тунлари лампа чироқ ёруғида тўқиш қилиб чиқарди.
Отам қимор ўйнар, ютқизиб қўйиб, ичиб келарди. Уйимизда қўлга илинадиган нима бўлса, қарзига бериб келар ёки сотиб пулини берарди. Ҳеч эсимдан чиқмайди, уйимизда битта катта эски телевизор бўларди. Отам қиморга ўшани тикиб юборган экан.
Онамнинг ухламай кутиб ўтирадиган одати бор эди. Ярим кечаси ичиб келганида биз ухлаб ётган бўлганмиз. Отам ютқазгани аламидан онамни роса уради. Бақир-чақир, нарсаларнинг синган овозидан уйғониб кетдим. Отам онамни шунақанги урарди, кўтариб отиб ҳам юборди. Бечора онам... нима жони бор. Учиб кетди. Югуриб бориб қучоқлаб олдим.
Онам ўлиб қолади деб роса қўрққанман. Букчайиб ўрнидан туриб, менга жойингга бориб ёт, деди. Биз отамни ёмон кўриб қолишимизни истамас эди. Нега калтак еяётганини ўзи ҳам билмасди. Отамга сабаб керак эмасди. Ичиб олса бўлди, онамдан аламини оларди. Хотини гапирадими, гапирмайдими, нега ичдинг дейдими, демайдими, фарқи йўқ. Онам аламини олиш воситаси эди. Ваҳоланки, улар севишиб оила қуришган...
Эртаси куни уйимизга машинада бир амаки келди. Отам телевизорни олиб чиқиб берди. Биз қўлга илинадиган биттагина матоҳимизга мўлтиллаб қараб қолдик. Ҳалиги киши бизга қаради-ю, телевизорни қайтариб берди. “Болаларингни қара туришини. Эпласанг қимор ўйна-да, нима қиласан эпламасанг”, деди-да, машинасига миниб кетди.
Олиб кетса ҳам бизга у қадар билинмасди. Боиси телевизор кўришга вақтимиз бўлмасди. Куни билан ишлардик. Ҳар куни соат 16:00 да болалар вақти бўларди. Ўшани кўриш орзу эди. Лекин нолимайман. Онам бизга иш қилдирар экан, шеър, эртаклар айтиб берарди. Ўзи ҳам тинмасди, бизни ҳам тиндирмасди.
Кийимлар тикиб, тўқиб сотган пулларига рўзғор қилиб келарди. Туғилган кунимизга китоб совға қиларди. Ҳеч эсимдан чиқмайди, 5-синфлигимда Худойберди Тўхтабоевнинг “Беш болали йигитча” асарини совға қилди.
Асар бош қаҳрамони Орифжон енгиб ўтган қийинчиликлар ортида меники ҳеч нарса эмас экан-ку, деганман. Ўша асарни ўқиганимдан сўнг таассуротларимни онамга сўзлаб бердим, фикрлашдик, жараён эса менга жуда ёқди. Энди туғилган кунимни кутмасдан мактаб кутубхонасидан китоб олиб, таассуротларимни онамга гапириб берадиган бўлдим. Қайси асарни ўқимай, онам уни болалигида ўқиганини айтиб, мен билан фикрлашар, тушунмаганларимни тушунтириб берарди.


​​📝Онамни кўргани Самарқандга бордим.
Қулоғида ўтган йили байрамда олиб берганим–сирғаси кўринмади.
- Она, қулоғиздагини нега ечиб қўйдингиз? – сўрайман оҳисталик билан.
Онам менга бир муддат тикилиб туради. Биламан ўйланяпти: ростини айтайми ёки алдайми деб...
- Ростини айтаверинг, яна кимга тутқаздингиз?– унга ёрдам бериш мақсадида.
- Акангнинг қизига ўқишга кирсанг, сирға олиб бераман, дегандим.Мана СамДУга ўқишга кирди. Бошқа зирак ололмаганим учун, ўзимникини совға қилдимда,- аламли кулимсирайди онам.
- Эҳ,онам-а,- дейман қўлларидан тутганча. – узугингизни ҳеч кимга бермадингизми, ишқилиб...
- Бердим,- дейди яна онам ўзини айбдордек ҳис қилиб.
- Яна кимга?–сўрайман ичиб оғриб.
Бу узук зиракни ойлигимдан қисиб- қимтиб йиққанимни онам билмайди-да...
- Опангнинг рўзғори кам бўлиб қолибди. Биласан-ку, поччанг тузукроқ жойда ишламайди.
Йиғлаб келганди, шуни сотақол, деб тутқаздим, болам, - менга мунгли нигоҳларини қадайди онам.
Бу нигоҳларга узооқ тикиламан. Менинг қарашимни ўзича тушунган онам: - Қўйсанг-чи, менга нима кераги бор тиллани, қизим. Тўй-ҳашамга тақаман холос. Бошқа пайт керакмас...
Волидамнинг камсуқумлигига кўнглим оғрийди. Беш болани дунёга келтириб, вояга етказиб, наҳот бир узук-зиракчалик қадр топмаса...
Акаларимнинг топиш-тутиши яхши.
Шу қизига ўзи зирак олиб берса бўладику... опамга ҳам ёрдам берса давлати камайиб қолмасди.
Сумкамдаги пулни санайман. Бир кўйлакка етади. Онамга тутқазаман.
- Она, шу пулни олингда, ўзингизга янги кўйлак олинг, хўпми?
Онам пулга қараб туради. Ичидан яна нималарнидир хомчўт қилаяпти.
- Зоҳида, менинг кўйлагим кўп. Шу пулга опангнинг устига олиб бера қолай. Шўрлик ишига униқиб кетган жемферда бориб келаяптикан...
Дод дегим келади. Юзимни бураман.
- Она, буни ўзингизга ишлатинг, мен опамга пул юбораман.
- Чинданми?– ишонқирамай сўрайди онам. Бош силкийман.
Машина рулини бошқарганча, ортга қайтарканман, кўзимга ёш қуйилиб келади. Тошкентда нуфузли ташкилотда ишлайман. Даромадим ёмон эмас. Умр йўлдошим ҳам банк соҳасида ишлагани учун ўзимнинг пулимни ўзим ишлатишимга қўйиб берган. Онамни кўргани ҳар келганимда албатта унга нимадир илингим келади. Қўллари қадоқ бўлган, юзлари сўлғин онагинамга чиройли кийимлар, тилло буюмлар ҳадя қиламан.
Онам янги либосларга, тақинчоқларга арзийдиган аёл, ахир...
Лекин онам.... мендан олганини бошқа фарзандларига тутқазадилар...
Эртаси куни “Етволдингми?”, деб қўнғироқ қилади онам.
“Ҳа, келдим”, дейман.
Биламан:“опангга пул ташладингми?”, деб сўрамоқчи...
- Ҳозир акамнинг картасига пул ташлайман, опамга сўм қилиб беради. Хавотир бўлманг, - дейман сўрашидан аввал.
- Аллоҳ топганингга барака берсин! – алқайди онам.
Акамнинг рақамларини тераман. Опамнинг ҳолатини тушунтираман.
- Уст-бошига кийим-кечак олиб бериш керак экан, ака...– дейман бироз жим бўлиб.
Акам томон сукутда.
Юрагим оғрийди.
Хотинига қилаётганлардан юздан бирини шу синглисига қилса нима қиларкан, дейман ичимда ёзғириб.
Онамнинг нега ўғилларигамас, менга айтишини сабабини тушунгандек бўламан.
- Ака, карта рақамингизни юборинг, пул ташлайман. Банкоматдан ечиб, опамга бериб қўйинг...
- Ўзим олиб бераман, сен шаҳардасан, пулинг ўзингга керак, дейишини кутаман. Йўқ,акам мен кутган жавобни айтмайди.
- Яхши, юбор...– гўшакни қўйгач, ичимдан келган фарёдни босишга уринаман. Ортимда мўлтиллаб турган ўғил-қизимга қарайман.
- Ўғлим, сен акасан. Ҳар доим синглингдан хабардор бўл.
Сен унинг суянгани, ишонгани бўлгин, - дейман. Кўзимдаги ёшни пайқаган 10 ёшли болам бош силкийди. Мен эса йиғлаганча акамнинг картасига бир миллион пулни ўтказиб юбораман...
ТАМОМ.
Саида Азиз.

Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсоннинг ризқи ва умрига барака бериши ҳақида ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар:
“Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

20 last posts shown.