#лирика
Сўнгги пушаймон...
Сиз осмонсиз биз эса замин,
Майли ерга тенг бўлган бизмиз.
Шу нарсага бўлдикки амин,
Биз ер эмас, ердаги измиз.
Қадамларни санаб юрибсиз,
Ҳаммасидан хабаримиз бор.
Ҳатто биз деб алам ютибсиз,
Кибр бир кун бўлар сизга дор.
Юлдузларни нарвонсиз уриб,
Олқишларга кўмилган чоғда,
Осмонга сўнг маконлар қуриб
Кетдингиз. Биз қолдик фироқда.
Энди эса ўз якунига,
Етибдими юлдузли онлар?
Бизни йўқлаб қолибсиз кунда
Изимизга тўшаб тиконлар.
Майли, бизда қолмаган гина,
Осмонга тош отмадик бир он.
Фақат қалбга санчилган игна
Заҳри кетмас. Шундадир гумон.
Қалбни бериб, кўнгилни бериб,
"Ишон" - деган сўзга эрибмиз.
Сўнгра қолдик армонлар териб,
Афсус, бекор меҳр берибмиз!
Ўтган кунлар ўтаверади,
Содда қалбни эгаллар титроқ.
Бизни нелар кутаверади?
Кўнгил сизни кутмайди, бироқ..!
Санобар Юсупова.
04.11.2024 йил. 17:26.
Сўнгги пушаймон...
Сиз осмонсиз биз эса замин,
Майли ерга тенг бўлган бизмиз.
Шу нарсага бўлдикки амин,
Биз ер эмас, ердаги измиз.
Қадамларни санаб юрибсиз,
Ҳаммасидан хабаримиз бор.
Ҳатто биз деб алам ютибсиз,
Кибр бир кун бўлар сизга дор.
Юлдузларни нарвонсиз уриб,
Олқишларга кўмилган чоғда,
Осмонга сўнг маконлар қуриб
Кетдингиз. Биз қолдик фироқда.
Энди эса ўз якунига,
Етибдими юлдузли онлар?
Бизни йўқлаб қолибсиз кунда
Изимизга тўшаб тиконлар.
Майли, бизда қолмаган гина,
Осмонга тош отмадик бир он.
Фақат қалбга санчилган игна
Заҳри кетмас. Шундадир гумон.
Қалбни бериб, кўнгилни бериб,
"Ишон" - деган сўзга эрибмиз.
Сўнгра қолдик армонлар териб,
Афсус, бекор меҳр берибмиз!
Ўтган кунлар ўтаверади,
Содда қалбни эгаллар титроқ.
Бизни нелар кутаверади?
Кўнгил сизни кутмайди, бироқ..!
Санобар Юсупова.
04.11.2024 йил. 17:26.