❄️ A͜͡y͜͡R͜͡i͜͡L͜͡i͜͡Q͜͡🩵G͜͡i͜͡R͜͡d͜͡O͜͡b͜͡I͜͡ ❄️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Bizlar uchrashmagan edik hech qachon,
Nechun qayta-qayta ayrilaverdik?

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter






Seni "o'ziniki" deb bilishdan g'ururlanadigan inson bilan birga bo'l..)


⛅️ Aссалому алайкум.  Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Бошланган ЖУМА куни барчамизга хайрли ва баракали бўлсин.🤲


Ko'pchilikdan uzoqlashdim va bu hayotimdagi eng to'g'ri qaror bo’ldi…


Бу ҳаётда ҳамма нарсанинг амал қилиш муддати ва ўз вақти соати бор...
Ҳатто умримизни қанчалигини билмаймизу, лекин унинг ҳам муддати борлигини биламиз..
Биз кўп нарсани билиб, билмаймиз,
Бизга ғамхўрлик қилаётганларга ўз вақтида ташаккур айтишни ҳам биламиз, бу қанчалар ёқимли...
Бугун атрофингизга қаранг, нақадар гўзаллик бор!
Бу оддий қараш эмас, ҳис билан қараш, мўъжизавий қараш..
Юлдуз борлигини, ой борлигини, қуёш борлигини, булут, дарахт, ўсимлик, одамлар борлигини ҳаммамиз биламиз, аммо ҳар янги кунни янгидек, инсонларни биринчи марта кўраётгандек, атрофни яна бир бор кўриб турганимиз мўъжиза эканлигини англасак биз ҳақиқий яшаш чиройли ва мазмунли эканини ҳис қиламиз
Ооо ошиб кетдими?😉🙈😁
Ассалому алейкум яшаётганлар хайрли кун!❤️😘


* * *

Сени сира тушунмадим мен,
Қайси тилда сўзлар юрагинг.
Гоҳ жонинга жойлайсан суйиб,
Гоҳ бўлмайди асло керагим.

Сўзларингдан жунбушга келиб,
Ағдар-тўнтар бўлади борим.
Гоҳ ёнимдан шамолдек елиб,
Қаёқларга кетасан, золим.

Кутишлардан безиб бўзласам,
Тош бўласан қисматим отган.
Бахтга борар йўлни изласам,
Йўл бўласан илонлар ётган.

Мени озод қиласан қачон,
Зиндонинга айланган Дунё.
На яшашга берасан имкон,
Биратўла ўлдирмайсан ё!

Сени сира тушунмадим...
Айт!
Аросатдан кетайлик, етар.
Юрагимни олсанг мана, ол,
Керакмасми, ўзимга қайтар.

Севсанг севгин одамга ўхшаб,
Севолмасанг, муродинга ет.
Бутунлакка келмаган бўлсанг,
Бошқа манзил топиб кўчиб кет.

Индамайман, қилмайман исён,
Ўчиб-ёниб кўзимни олдинг.
Чин туйғулар истайман, ишон,
Сен саробга айланиб қолдинг.

Сени сира тушунмадим мен...

Малика Тавфиқ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сизни йукотганман ,топган махалим😔


Bugun tushlarimga kiribsan yo'qlab...

✍Yasemin


Bazi tabassumlar ortida minglab dardlar bòladi..🥹
Siz sezmaysiz, biz sezdirmaymiz..😊


...Дунёдаги энг қизиқ ва мукаммал асар бу сенинг тақдирингдир.
...Чунки унда ҳеч қачон воқеалар ривожини тўғри таҳмин қила олмайсан!


📃ESLARMIKANSAN!

Muzlagan qalbimga otashlar solib,
Sen meni sevmoqqa kelarmikansan?
Ayt takror sen meni qaytadan sevib,
Bir kunda bir bora eslarmikansan?

Ko'zlarim ummoni misoli tubsiz,
Ko'zlarim tubiga cho'karmikansan?
Sen bilan  o'tgan  xotiralarni,
Bir kunda bir bora eslarmikansan?

Savobim o'zingsan, gunohim o'zing,
Qalbimning sururi bo'larmikansan?
Oshiq bu yurakning soʻrogʻi o'zing,
Bir kunda bir bora eslarmikansan?

Sog'indim men seni har lahza, har on,
Sog'indim,  azizim bilarmikansan?
Sevgimdan sen aslo qilmagin gumon,
Bir kunda bir bora eslarmikansan?

Kel endi kelaqol,  o'rtaydi firoq,
Sen meni mendayin sevarmikansan?
Sevgining yoʻllari bunchalar yiroq,
Bir kunda bir bora eslarmikansan?

Ishongin sensiz bu dunyo zimiston,
Sensiz yashamoqlik azobdir bilsang.
Otashin yuragim berardim ishon,
Sevaman azizam, deya sen kelsang.

Soʻzlaring bilsayding qilgay devona,
Bir suhbat qurgani kelarmikansan?
Men otash olovdek sevaman yana,
Sen meni shundayin sevarmikansan?


Inson xohlagan narsasi uchun vaqt ham, imkon ham topadi. Agar chindan xohlasa...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кайси тилда куйланмасин ушбу тарона барибир юракларга етиб боради🫶


Сени Севар эдим эй ..
Оппок фасл❤️


Men uchun ideal munosabatlar:
Araz, kechirish, tushunish, ko'nikish kabi tuyg'ularning bir maromda bo'lishi. Faqatgina sog'inch muvozanatni buzishidir...


Eng yomoni bu qalbda qanchadan-qancha aytilmagan afsuslar va sog'inchlar bo'lishidir...)




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☀️❄️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

❄️☃️


ҚИСМАТ

Берган меҳринг тафти сўнар тобора,
Қароғимдан оққан ёш ранги қора,
Ишқ деб аталмиш ҳис йўқдир, начора...
...Сени унутмоқлик - шу сўнгги чора!

Севгимиз тақдири ёзилиб бўлган,
Ишқимиз дафтари ёпилган, тўлган.
Оҳ, бечора кўнгил, не қилсин, кўнган,
,,Вафо"нинг юзига қировлар қўнган...

Мен сени қалбимдан ўчирдим, алҳол,
Энди кўз олдимда турмас сийратинг.
Шукур, сўрамайман, сендан хол- аҳвол,
Ҳа.
Йиртиб ташладим, сўнгги суратинг...

...Тўғри, қийин бўлди, сени унутмоқ,
Сен-ла ўтган онлар солади титроқ.
Энди бефойдадир, висолни кутмоқ,
Севгимиз хор бўлди мисоли тупроқ !

Ишқ деб аталмиш ҳис йўқдир, начора...
...Сени унутмоқлик - шу сўнгги чора.

20 last posts shown.