SOF IBRAT Илмий-маърифий канал.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


«Соф Ибрат» – Қалбларга ибрат улашувчи илмий-маьрифий канал 🌙
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
(Аҳзоб сураси, 41-оят)
Реклама хизмати: @sofiibratreklama
@Peshqadam_kutubxonauz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Аллоҳ сендан нима истайди?

24 соат беради, 1 соатини намозга ажратишингни истайди;
12 ой беради, 1 ойини рўза тутишга ажратишингни истайди;
Молу дунё беради, 40 дан бирини закотга ажратишингни истайди.
Ва буларни Ўзига қайтарганинг учун сенга жуда кўплаб савоб беришини ваъда қилади.

Инсоф билан айт-чи, Аллоҳ биздан жуда кўп нарса истайдими?


https://t.me/sof_iibrat


🤲 Қарздан қутулиш дуоси

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.


https://t.me/sof_iibrat

948 0 22 1 14

📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

https://t.me/Sof_iibrat


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 ✨💐 Саййид-ул айём

ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!


https://t.me/Sof_iibrat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҚАЙТАР ДУНЁ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар


https://t.me/sof_iibrat


Болаларингизни тарбия қилишга кўп ўринаверманг. Улар барибир сизга ўхшашга ҳаракат қиладилар. Сиз ўзингизни тарбия қилинг етади шу...

Ибн Холдун


https://t.me/sof_iibrat

3k 0 66 1 46

#Ҳикмат

Неъматларнинг энг яхшиси - ҳаракат қилиб эришилгани.
Дўстларнинг энг яхшиси - Аллоҳ таолони эслатгани.
Қалбларнинг энг нурлиси - ичида мол-дунё севгиси бўлмагани.

Абул Ҳасан Харақоний


https://t.me/sof_iibrat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hojar — Ona timsoli

«Arbaʼin Navaviyya»dan nuktalar

Manba: «Arbaʼin Navaviyya» suhbatlarining 3-hadisi

https://t.me/Sof_iibrat


Уйғондингизми???
Сизни ўлдирмай яна уйғотган Зот Аллоҳга "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" дейишни унутманг...


https://t.me/sof_iibrat


Сизга бир дуо илиндим.

Аллоҳнинг раҳмати ва ёрдамини сўраш дуоси

﴿رَبَّنَا آتِنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَدًا﴾

Ўқилиши:
"Роббанаа аатинаа мил ладунка роҳматав ва ҳаййи’ ланаа мин амринаа рошадан".

Маъноси: "Роббимиз бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва ишимизни Ўзинг тўғрилагин!"

(Каҳф сураси, 10-оят).


https://t.me/sof_iibrat


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

https://t.me/Sof_iibrat


Фарзандингизни нима деб дуо қиляпсиз?

Ота-онанинг дуоси шубҳасиз қабул бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина “Лаа илаҳа иллаллоҳ” шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно", дедилар.

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онанинг дуоси Аллоҳ азза ва жалладан тўсилмайди”, деганлар.


https://t.me/sof_iibrat


#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1.
Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).


https://t.me/sof_iibrat


Ertaga oxirgi kun ekan qatnashib kitoblardan birini yutib oling


KITOBXONLAR QAYERDASIZLAR👀

Sizlar uchun 10 kunlik konkurs boshladik 10 kun ichida ajoyib kitoblardan birini yutib oling ✅

Sovg'alar👇


🏆1-o‘rin Fotih Dumanning kitoblari (8ta kitob)
🏆2-o‘rin «Zikr ahlidan so‘rang» kitoblar to‘plami (8ta kitob)
🏆3-o‘rin  «Hislatli hikmatlar sharhi» kitoblar to‘plami (5ta kitob)
🏆4-o‘rin «Saodat asri qissalari» to‘plami (4 ta kitob)
🏆5-o‘rin «Islom tarixi» 2 ta kitob
🏆6-o‘rin «Men»  va «Yashamoq» kitoblari
🏆7-o‘rin «Yaxshilik va silai rahm»  2ta kitob
🏆8-o‘rin «Baxtiyor oila» kitobi
🏆9-o‘rin «Eng sharafli ummat» kitobi
🏆10-o‘rin «Millioner sahobalar» kitobi


Polooooon pulga sotiladigan kitoblarni 10 kunda tekinga yutib olish imkoniyatini qo'ldan boy bermang

👉 KONKURSDA QATNASHISH 👈
👉 KONKURSDA QATNASHISH 👈
👉 KONKURSDA QATNASHISH 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи


https://t.me/sof_iibrat


Гуноҳларни кетказувчи 8 зикр

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомини еб бўлгач:

الحمدُ للهِ الذي أطعَمَني هذا الطَّعامَ ورَزَقَنيه من غيرِ حولٍ مِنِّي ولا قوةٍ

“Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади»,
дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Маъноси: “Бу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким янги кийим кийганда

الحمدُ للهِ الَّذي كساني هذا ورزقنيه من غيرِ حوْلٍ منِّي ولا قوَّةٍ

“Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳазас савба ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деса Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради”
(Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки азонни эшитганида:

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَ بِالْإِسْلَامِ دِينًا وَ بِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ رَسُولًا

“Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан” деса гуноҳлари кечирилади”,
дедилар (Имом Термизий ривояти).

Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У якка-ю ягонадир, унинг шериги йўқдир. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расули эканига ҳам гувоҳлик бераман. Аллоҳни Роббим, Исломни эса диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлади, юзтанинг тамом бўлишига:

لا إلهَ إلاَّ اللَّه وحْدهُ لاَ شَرِيكَ لهُ لَهُ المُلْكُ ولَهُ الحمْدُ وَهُو عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ

“Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр”ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинади»,
дедилар (Имом Муслим ривояти).

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ўрнига ётаётганида:

لا إله إلا اللهُ وحده لا شريك له له الملكُ وله الحمدُ وهو على كلِّ شيءٍ قديرٌ لاحولَ ولا قوةَ إلا بالله العليِّ العظيمِ سبحان اللهِ والحمدُ لله ولا إله إلا اللهُ واللهُ أكبرُ

“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм. Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деса гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам кечирилади”,
дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида кимда-ким:

لا إلهَ إلَّا اللهُ واللهُ أكبرُ ولا حولَ ولا قوَّةَ إلَّا باللهِ

“Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам»,
дедилар (Имом Термизий ривояти).

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أسْتَغْفِرُ اللهَ العَظِيمَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأتُوبُ إلَيهِ

“Астағфируллоҳал ъазиймиллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуби илайҳ” деса урушдан қочган бўлса ҳам гуноҳлари кечирилади»
, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД


https://t.me/sof_iibrat


✈️Telegramda «Boost» 💤🔗ℹ️🔗 funksiyasi qo'shilganidan xabaringiz bormi? Bu funksiya bizga kanalimizni yana ham yaxshilash uchun yangi imkoniyatlar beradi. 
🔴Sahifamizda lahzalar (stories) 🔗 ulashib borishimiz uchun va yangi funksiyalar qo'shilishi uchun bizga ovoz berishingizni so'rab qolamiz. 

👇Havola orqali ovoz berishingiz mumkin:
https://t.me/boost/Sof_iibrat

Qo'llab-quvvatlaganingiz uchun rahmat!
Alloh barchalarimizdan rozi bo'lsin 🤲
Hozirda faqat ⭐ Premium obunachilargina  ovoz berishlari mumkin.


#Хикмат

Сабр – ўзи аччиқ, лекин лекин натижаси гўзал дори кабидир. Аллоҳим, бизга гўзал сабр ато қилгин!


https://t.me/sof_iibrat


#Ҳикмат

Яхшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса қилган яхшилигингдир.


https://t.me/sof_iibrat

20 last posts shown.