Sirdaryo.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali
•http://sirdaryo.uz/
•fb.com/sirdaryohokimligi
•instagram.com/sirdaryohokimligi
•youtube.com/@sirdaryohokimligi
Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: 67 225 29 82
Pochta: Sirdaryochatuz@gmail.com

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сиёсий партиялар раисларининг дебатлари ташкил этилади

Мазкур тадбирни 27 сентябр куни соат 17:00 да жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида томоша қилишингиз мумкин.

Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram


26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Ушбу сана муносабати билан соҳа фидоийлари, фахрийларини қизғин қутлаб, халқ манфаати йўлидаги хизматларида ҳамиша зафар ва муваффақиятлар, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик, бахт ва иқбол тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Камбағаллик — айб эмас, бироқ...

Халқимизда «камбағаллик айб эмас», деган гап бор. Дарҳақиқат, айб эмас. Аммо камбағалликдан чиқиш учун шунча имконият яратиб берилаётган шароитда ҳаракат қилмаслик — мана буниси айб бўлади.

Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram


Вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикаси Чжэцзян вилояти Оухай тумани раҳбари ўринбосари Ю Хюемэй бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбат чоғида кейинги йилларда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, мунтазам ва самарали мулоқотлари туфайли Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги кўп қиррали амалий шериклик муносабатлари янада мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ҳудудлар ўртасида конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Инновациялар, илм-фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида алмашинувларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Музокаралар якунида Оухай ва Сирдарё тумани ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, Венчжоу қишлоқ хўжалиги академияси, Гулистон давлат педагогика институти ва "Peng Sheng" қўшма корхонаси ўртасида “Зҳежианг ва Ўзбекистон ўсимликлар етиштириш лабораторияси”ни қуриш тўғрисида уч томонлама меморандум имзоланди.

"Peng Sheng" корхонаси ҳудудида ташкил қилиниши кўзда тутилган лабораторияда янги, юқори маҳсулдор ва маҳаллий шароитларга мос ўсимлик навлари яратилади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида техник ютуқларни ўзгартириш бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Бундан ташқари, олий таълим муассасалари билан биргаликда турли қўлланмалар, илмий мақолалар тайёрланади.

Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маҳалла аҳли бирлиги

Оқолтин тумани Андижон маҳалласида ҳашар ташкил этилди.

Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ширинда электр энергиясини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram


Вилоят ҳокимининг ҳудудлар бўйлаб сайёр қабули давом этмоқда

Қабулнинг бу галгиси Сайхунобод тумани Фаровон маҳалласида ўтказди. Унда 20 дан зиёд аҳолининг соғлиқни сақлаш, бандлик, ички йўлларни таъмирлаш, эскирган электр симёғочларни янгисига алмаштириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, кредит ва тадбиркорликка оид мурожаатлари тингланди.

— Маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни босқичма-босқич ҳал этамиз, — деди вилоят ҳокими. — Лекин қарс икки қўлдан чиқади. Фақатгина шу билан ҳудуд обод бўлиб қолмайди. Аксарият хонадонларда томорқалар қаровсиз. Ваҳоланки, томорқа қишлоқ одамларининг асосий даромад манбаи. Маҳалла аҳли уйғониши зарур. Керак бўлса, ҳар бир оилани яхши яшашга, бунинг учун ҳаракат қилишга, бир қарич ердан унумли фойдаланиб, даромад топишга ўргатишимиз лозим.

Мурожаатларнинг салмоқли қисмига шу жойнинг ўзида ечим топилди, муайян вақт ва маблағ талаб этадиганлари назоратга олинди. Жараёнда айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар ҳам берилди.

Бу каби оммавий сайёр қабуллар белгиланган режага кўра, бошқа ҳудудларда ҳам давом этади.

Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram


Навбатдаги қабул: мурожаатлар ечимига хизмат қилиб

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг анъанавий сешанба кунги қабули ўтказилди. Унда 17 нафар тадбиркор ҳамда 30 нафардан зиёд фуқаронинг мурожаатлари эшитилди.

Ҳар бир мурожаат тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, аксарияти ўз ўрнида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўриш бўйича мутасаддиларга қатъий вазифа ва топшириқлар берилди.

Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram

8 last posts shown.