Simptom.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Касалликлар ташхисоти биз билан янада осон!
Мурожаат учун:

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


☄️Assalomu alaykum.

🔼Kanalimiz faoliyati tiklanmoqda. Tayyor turing


ЎН ИККИ БАРМОҚЛИ ИЧАК ЯРА КАСАЛЛИГИ

- ичак шиллиқ қаватини сурункали ва қайталанувчи касаллиги, ошқозон яра касаллигидан кўра 4 баробар кўп учрайди.

САБАБЛАРИ:
- Helicobacter pylori
- 30 кундан ортиқ яллиғланишга қарши дориларни қабул қилиш
- Психо-эмотсионал зўриқиш
- Нотўғри овқатланиш
- Зарарли одатлар
- Сурункали гастрит, ошқозон ва 12 бармоқ ичакнинг функсионал ўзгаришлари
- Наслий мойиллик.

БЕЛГИЛАРИ:
✓ Ошқозонда ўткир #оғриқ лар;
✓ #Кўнгил_айниш;
✓ #Ҳолсизлик;
✓ Овқатдан кейин #оғриқ лар.

ДИАГНОСТИКАСИ:
→Эндоскопия
→Helicobacter pylori га текширув
→Рентгенография
→Палпация.

ДАВОЛАШ:
✓ Helicobacter pylori га қарши воситалар;
✓ Хирургик даво фақат қон кетишда қўлланилади.

ПАРҲЕЗ:
Мумкин эмас:

- Шўрвалар
- Ёғли ва қовурилган маҳсулотлар
- Шўр, дудланган ва аччиқ маҳсулотлар
- Консервалар
- Пишириқлар ва қора нон
- Музқаймоқ ва яхна ичимликлар
- Алкогол.

АСОРАТЛАРИ:
- Пенетрация (бошқа аъзоларга кириб ўтиши
- Перфорация (яра тешилиши)
- Қон кетиш.

ҲАВФ ГУРУҲИ:
- 25-50 ёшдаги эркаклар
- Катта шаҳарда яшовчилар
- Зарарли одатлари бўлган беморлар.

ПРОФИЛАКТИКАСИ:
- Соғлом турмуш тарзи
- Соғлом овқатланиш
- Зарарли одатларни йўқотиш
- Тунги пайтда ишламаслик.

📌 #Яра_касаллиги

🩺 @Simptom_uz — ташхис қўямиз.


Forward from: Pharmacology.uz
#Бетта_блокаторлар — бронхиал астмаси бор беморларда мумкин эмас. Нега?


КРОН КАСАЛЛИГИ
ㅤㅤ
– ичак трактининг сурункали яллиғланиши, гранулематоз сегментар яллиғланиш юзага келади.

САБАБЛАРИ:
- Наслий мойиллик;
- Инфекцион касалликлар;
- Паст иммунитет.

БЕЛГИЛАРИ:
✓ Қоринда турли куч ва локализацияли #оғриқ лар;
✓ Тўлқинсимон #иситма ва турғун субфебрилитет;
✓ #Метеоризм ва #мелена билан кечадиган #диарея;
✓ #Кўнгил_айниш, #қайт_қилиш, #иштаҳа_пасайиши, тана вазни камайиши (#озиш), #авитаминоз;
✓ Орқа чиқарув тешиги атрофида тери зарарланиши;
✓ Қонда: #ЭЧТ_ортиши. #Лейкоцитоз, #анемия.

ДИАГНОСТИКАСИ:
→Ректороманоскопия, ирригоскопия, колоноскопия, биопсия;
→Қорин бўшлиғи УТТси;
→Қон, сийдик , нажас таҳлили.

ДАВОЛАШ:
Давоси йўқ, янги методи биопрепаратларни киргизиш, ўзак ҳужайралар ва мембранали плазмофорез.
Жаррохлик йўли билан даволаш – ичак бутунлиги бузилганда абцесс ва перитонитда юзага келади. Касалликнинг ремиссия даврида санатор-курорт даво қилинади.

ПАРҲЕЗ:
✓ Ичакни таъсирлантирувчи маҳсулотлар мумкин эмас: нордон шарбат, хом сабзавотлар, сутли бўтқалар, тухум;
✓ Ёғсиз товуқ ёки гўшт шўрваси, димланган овқатлар;
✓ 3 стол тавсия этилади.

АСОРАТЛАРИ:
Ичак тешилиши, ичак буралиши, ичак бўшлиғининг чандиқли торайиши.

ҲАВФ ГУРУҲИ:
Наслий мойиллик.

ПРОФИЛАКТИКАСИ:
Аниқ усули йўқ.

📌 #Крон

🩺 @Simptom_uz — ташхис қўямиз.


Хайрли кун.

Тиффно индексини қандай аниқлаймиз?)


МЕНЬЕР КАСАЛЛИГИ

Ички қулоқ касаллиги, бунда эндолимфа суюқлиги кўпайиб, ички қулоқ босими ошади.

Белгилари:
Касаллик дам-бадам кучли #бош_айланиши билан ўтади. Меньер касаллигида беморнинг кўнгли беҳузур (#кўнгил_айниш) бўлиб, қайт қилади (#қайт_қилиш), баъзан қулоғи шанғиллаб, яхши эшитмайди; хуруж вақтида бемор ўзини идора қила олмай қолади, юролмайди ва ҳатто ўтиролмайди. Хуруждан сўнг у, одатда, ўзини соғ сезади, бироқ буни соғайиш деб бўлмайди. Касаллик хуружи қайтарилиб туради (ҳафтада ёки ойда 1 марта). Хуруж такрорлангани сари бемор секин эшита бошлайди ва бора-бора #кар бўлиб қолиши мумкин.

Ички қулоқ яллиғланганда, мия ва мияча зарарланганда ва бошқа касалликларда ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар рўй беради. Бундай аломат пайдо бўлганда дарҳол шифокорга кўриниш ва вақтида даволаниш зарур.

#Меньер

🩺 @Simptom_uz — ташхис қўямиз.


ПАРКИНСОН КАСАЛЛИГИ
ㅤㅤ
– марказий нерв системасининг дегенератив касаллиги, секин прогрессияланади, 50 ёшдан катталарда юзага келади.

САБАБЛАРИ:
→ Витамин Д ўткир етишмовчилиги;
→ Бош травмалари;
→ Бош мия ўсмалари;
→ Бош мия қон томирлар атеросклерози;
→ Наслий мойиллик;
→ Организмда ёшга хос ўзгаришлар;
→ Вирусли инфекциялар асорати;
→ Токсинлар билан заҳарланиш.

БЕЛГИЛАРИ:
- Қўл ва бошқа аъзоларда #титраш;
- #Мушаклар_таранглашуви (доимий бўлади);
- #Ҳаракат_қийинлашуви;
- #Мимика_қийинлашиши;
- #Букрилик;
- Юз ифодаси бир хил;
- #Нутқ_секинлашиши;
- #Ҳуснихат_бузилиши.

ДИАГНОСТИКАСИ:
- Бош мия компютер томографияси;
- МРТ;
- Электроэнсефалография;
- Реоэнсефалография.

ДАВОЛАШ:
- Мияда допамин синтезини кучайтирадиганлар;
- Жисмоний машқлар;
- Электротерапия;
- Физиотерапия;
- Жарроҳлик (мия стимуляцияси, таламуснинг вентролатерал ядро деструксияси, субталамик ядро деструксияси);
- Витаминлар.

АСОРАТЛАРИ:
- Тез-тез травмаланиш;
- Фикрлаш бузилиши;
- Сийдик чиқариш бузилиши;
- Сийдик инфекциялари;
- Сурункали қабзият;
- Иккиламчи инфекциялар;
- Оғир босқичларда ўлим ҳолатлари.

ҲАВФ ГУРУҲИ:
- Наслий мойиллик;
- 50 ёшдан катталар;
- Бош мияда травма ўтказганлар;
- Эркаклар;
- Токсинлар таъсири.

ПРОФИЛАКТИКАСИ:
- Ратсионал овқатланиш;
- Чой, кофе;
- Мева ва ситруслилар кўп истеъмол қилиш;
- Фаол турмуш тарзи.

🩺 @Simptom_uz — ташхис қўямиз.












Ҳар бир киста олиб ташлангач, ўрнига дренаж қўйиб чиқилган.

Шу дренажларга ичаклар ўралиб қолиб механик ичак тутилишига сабаб бўлибди. 5 кунгача врачни эътиборсизлиги туфайли динамик ичак тутилиши деган нотўғри ташхис баҳонасида ҳеч қандай чора кўрилмаган.


Эхинококк кистаси (4-5 та, дренажланган) олиб ташланган беморда операциядан бир кун ўтгач ўткир қорин синдроми белгилари юзага чиқди.

Айнан бу икки патологияни ўзаро қандай боғлаш мумкин, нима дейсизлар?


ШИЗОФРЕНИЯ

— фикрлаш жараёни ва эмоционал реакцияларнинг бузилиши. Специфик кучаювчи шахс ўзгаришлари билан давом этади. Сурункали кечади.

ТУРЛАРИ
— Продуктив: галлюцинациялар, параноя, қўзғалиш ёки тормозланиш; нутқ, фикрлаш, психика ностабиллиги, асабийлашиш;
— Негатив: шахс ўзгариши, иш қобилиятини камайиши ёки тўлиқ йўқолиши, эмоционал деградация.

САБАБЛАРИ
→ Наслий мойиллик
→ Стресслар
→ Нейробиологик ўзгаришлар
→ Аутоиммун ўзгаришлар
→ Социал факторлар

БЕЛГИЛАРИ
- Эшитув #галлюцинация лари
- Нутқ, фикрлаш #дезорганизация си
- Социал #изоляция
- #Апатия
- #Алогия
- Мотивация йўқолиши
- #Анхедония (роҳатланиш ҳисси йўқотилиши)
- Эгоизм, ғазабланиш
- Мимика камбағаллашуви

ДИАГНОСТИКАСИ
- Бош мия МРТ си
- Бош мия рентгенографияси
- Электроенсефалография
- Бемор ҳолатини кузатиш

ДАВОЛАШ
- Антидепрессантлар
- Нейролептик воситалар
- Психотерапевтик воситалар
- Иш терапияси
- Инсулин коматоз терапия
- Социал реабилитация

Бошланғич даврларда қисқа муддатда даволанади, узоқ давом этган ҳолларда рецидивлар (қайталаниш) эҳтимоли юқори.

АСОРАТЛАРИ
- Ички аъзолар касаллиги
- Суицидал ҳолатлар
- Летал ҳолатлар

ҲАВФ ГУРУҲИ
- Эркаклар
- Наслий мойиллик
- 17-25 ёш оралиғидаги ёшлар

ПРОФИЛАКТИКАСИ
- Психотерапевт ёрдами
- Наркотик ва спиртли ичимликларни чеклаш
- Стрессдан сақланиш
- Рецидив белгиларида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш.ㅤ

🩺 @Simptom_uz — ташхис қўямиз.


КАРДИОМИОПАТИЯ

— юрак ҳужайралари (кардиомиоситлар)да дистрофик ва склеротик ўзгаришлар.

Турлари:
- Дилятацион
- Гипертрофик (ассиметрик ва симметрик, обструктив на нообструктив)
- Рестриктив (облитерацияловчи ва диффуз)
- Аритмоген ўнг қоринча кардиомиопатияси.

САБАБЛАРИ:
Аниқ сабаби йўқ.
- Вирусли инфекциялар (герпес, грипп ва бошқалар)
- Наслий мойиллик (мушак толаларини нотўғри шаклланиши ва фаоллиги)
- Ўтказган миокардитлар
- Тоскик моддалар билан зарарланиш
- Эндокрин система бузилишлари
- Иммун система бузилишлари.

БЕЛГИЛАРИ:
✓ Кўкрак қафасида кучли #оғриқ лар
✓ #Ҳансираш
✓ Оёқлар #шиши
✓ #Тахикардия

ДИАГНОСТИКА:
- Электрокардиограмма
- Ўпка рентгенографияси
- Эхокардиография
- Вентрикулография
- Юрак МРТси
- Юрак бўшлиқларини зондлаш
- Мултиспирал КТ кардиография.

ДАВОЛАШ:
- Диуретиклар
- Юрак гликозидлари
- Антиаритмик дорилар
- Антикоагулянтлар, антиагрегантлар
- Жарроҳлик амалиёти (қоринчалаларо тўсиқ резексияси, митрал клапанни протезлаш, юрак трансплантацияси)
- Жисмоний зўриқишни ва туз истеъмолини назоратга олиш лозим.

АСОРАТЛАРИ:
- Юрак етишмовчилиги
- Артериал ва ўпка тромбоемболияси
- Юрак импулс ўтқазиш жараёни бузилиши
- Оғир аритмиялар (мерсал аритмия, қоринчалар экстрасистолияси, пароксизмал тахикардия)
- Тўсатдан юрак тўхташ синдроми.

- Аёллар ҳомиладорликдан ҳимояланишлари зарур
- 5 йиллик касалланишдан сўнг ўлим ҳолатлари 30% ни ташкил этади.
- Юрак трансплантатсиясидан сўнг яшаш давомийлиги 10 йилни ташкил этади.

ПРОФИЛАКТИКА:
Аниқ усули йўқ.

🩺 @Simptom_uz — ташхис қўямиз.


📌 Kushing sindromi (Itsenko–Kushing sindromi, giperkortitsizm) — buyrak usti bezi gormonlarining (kortizol, kortikosteron) organizmga uzoq muddat surunkali ta'siri.

SABABLARI:

• Nasliy moyillik
• Gipofiz bezi adrenokortikotrop gormoninig ortiqcha sintezi
• O'pka, oshqozon osti bezi saratoni
• Bronxlar adenomasi
• Buyrak usti bezi o'smasi
• Glyukokortikosteroidlarni uzoq qabul qilish.


BELGILARI:

• Semizlik (yuz, bo'yin, qorin, ko'krak)
• Yonoq qizarishi
• Xusnbuzarlar
• Bo'yin terisi to'qlashishi
• Qorin, yonbosh sohasi qon talash
• Arterial qon bosim ortishi
• Kuchli bosh og'riq
• Ayollarda xayz siklini buzilishlari.


DIAGNOSTIKA:

• Qon siydik umumiy tahlili, bioximiya
• Bosh miya MRTsi
• Deksametazon, kortikoliberin, adrenokortikotrop gormonlar bilan sinamalar
• Qorin bo'shlig'i a'zolari KTsi
• Qorin bo'shlig'i a'zolari MRTsi.


DAVOLASH:

• Buyrak usti bezi gormonini kamaytirish
• Oqsil, uglevod, yog' almashinuvini yaxshilovchilar
• Nurlanish (ximioterapiya)
• Xirurgik davolash (gipofiz adenomasi, buyrak usti bezi o'smalarini olib tashlash).


ASORATLARI:

• Insult
• Piyelonefrit
• Sepsis
• Osteoporoz
• Surunkali buyrak yetishmovchiligi
• Siydik tosh kasalligi
• Teri zamburug'li kasalliklari
• Homila tushish ehtimoli yuqori bo'lishi
• O'lim holatlari.


XAVF GURUHI:

• 25-40 yoshdagi ayollar.

PROFILAKTIKA:

• Gipofizni yilda bir marta rentgenologik tekshiruvi
• Plazmada adrenokortikotrop miqdroni tekshirish
• Gipofiz olingan steroidlar qabuli.


#Kushing
#Sindrom

🩺 @Simptom_uz — kasalliklarga oson tashxis.




Тиббиётнинг “Олтин анализи” деб номлаган бўлардим.

P.S: Ёки мендан олдин номлаб бўлишганми? 😉

🩺 @Simptom_uz — биргаликда осон ташхис.


Ҳамма зерикди-а?))

Муҳокамага марҳамат, шифокорлар!

🩺 @Simptom_uz — ташхис қўямиз.

20 last posts shown.

338

subscribers
Channel statistics