Бегона...
Дилдора бугун кайфияти чоғ бўлиб ўйғонди.Чунки неча йилги синфдош дугоналари билан кўришади.Мактабни томомлаганларидан буён бир икки у ер бу ерда кўришишган бўлди-ю, кейин ҳамма оилам,рўзгорим деб ўзидан ортмай қолди.Хайирятки неча йилги соғинчлар бугун барҳам топади.Дилдора шуларни хаёлидан ўтказиб,ойнага қараб ўзига оро бера бошлади..
У тезроқ айтилган манзилга боргиси келар,дугоналарини дийдорига ошиқар эди.
Орадан шунча вақт ўтди, ҳамма дугоналари уйли жойли,бола чақали бўлиб кетишди.Лекин негадир Дилдорани хаёти ўхшамади.Бахтга қарши фарзандли ҳам бўлмади.Ширин орзулар билан,янги хаёт сари қадам қўйган Дилдора,уни келажакда нималар кутиб турганини билмасди.Тўйдан бир хафта ҳам ўтмай уйига маст -аласт кириб келган киёв бола,Дилдорани хайратга солган эди.Тинимсиз ичкилик ва уриш жанжал бўлавергач Дилдора ҳам бу ховлидан безиб кетди.Келин бўлиб келибди ки..на эридан на,қайнона,қайнотасидан илиқ гап эшитмади..Хуллас ёлғон тақдир экан..хозир ота уйига келиб ўтирибди..
Сўнги кунларда тушкунликка тушиб қолган Дилдора,бир таъсодиф туфайли яна хаётга қайтгандек бўлди.У беҳос телифонда адашиб,бегона рақамга қўнғироқ қилиб юборди.Кейин эса адашганини сезиб,узр сўраб ўчириб қўйди.Лекин у томондан келган эркак кишини меҳрли овози негадир Дилдорани ўзига торта бошлади.У эридан илиқ сўз эшитмагани учунми ёки бошқа сабабми, юраги орзиқиб кетди..
Эртаси куни ўша рақам эгаси Дилдорага ўзи қўнғироқ қилди ва шу баҳона улар танишиб ҳам олишди.Дилдора ҳам у йигит ҳам,оилалари хақида умуман гапиришмади...Ўша кундан бошлаб кунда бир бор бўлса хам қўнғироқ қилиб бир бирларидан кўнгил сўраб туришадиган бўлди.Лекин у йигит шундай самимий эди ки..бирон марта Дилдорага ножўя гап гапирмади, гўёки синглисидек хурмат қиларди.Дилдора эса унга аллақачон ўрганиб бўлганди...Мана хозир ҳам ўзи шошиб турган бўлса хам у йигитга қўнғироқ қилиб,бир бора овозини эшитиб,йўлга чиқмоқчи бўлди..Бироз сухбатдан сўнг кўнгли таскин топган Дилдора шошганича айтилган манзил томон кетди..
У сўраб,суриштириб дугонасини уйини топиб борди.Узоқ вақт кўришмаган дугоналар бир бирлари билан дийдорлашиб ширин сухбатга тушиб кетишди..Дилдора ҳам ўзида йўқ хурсанд эди... Лекин унинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади.Нариги хонадан келган овоз Дилдорани хаёлини бузди..Негадир у овоз танишдек туюлди..Дилдора бор вужуди билан ўша овоз келган хонага қулоғини тутди... Ҳа у адашмаган эди..Дугонасини уйидан келган овоз..
(Давоми бор)
Муаллиф Барчиной Йўлдошева.