Shahzod Suyunov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Soliqlar va ularni qonuniy kamaytirish bo'yicha keyslar.
Qonunchilikni amalda qo'llash bo'yicha tavsiyalar.
Tadbirkorlar va buxgalterlarga maksimal yordam.
Shaxsiy fikrlar.
Taklif va murojaatlar uchun @Proconsultant
📞 +998999339900

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Ўтказилган солиқ аудити натижалари.

2024-йилда солиқ аудити жами солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни тўламаслик хавфи юқори бўлган 2 146 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилди.

⚠️ Аниқланган солиқ хавфи суммаси – 6 185,4 млрд сўм;
✅ Солиқ аудитида аниқланланган сумма – 6 217,2 млрд сўм.


Ўтказилган солиқ аудитларида 783 та солиқ тўловчида 12 420,3 млрд сўмлик солиқ базаси яширилган:

🔸458 та субъектда 6 073,2 млрд сўмлик реализация қилинган товарлар суммаси кўрсатилмаган;
🔸181 та субъектда 3 033,7 млрд сўмлик товарлар инвентаризация пайтида омбор ёки реализация жойида мавжуд бўлмаган;
🔸144 та субъектда 3 313,4 млрд сўмлик кирим қилинмаган товарлар сақланган ва (ёки) реализация қилинган.

Солиқ хизмати ахборот хабари

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Камерал текшируви натижалари.

2024-йил давомида 31,9 мингта солиқ тўловчига нисбатан камерал солиқ текширувлари ўтказилган.

Ушбу текширувлар натижасида
15 407,3 мрлд сўм тафовутлар аниқланган ҳамда солиқ тўловчиларга тафовутлар тўғрисидаги талабнома юборилган.

Асосан қуйидаги солиқ турлари бўйича тафовутлар аниқланган:
ҚҚС – 7 590,8 мрлд сўм;
Фойда солиғи – 6 369,1 мрлд сўм;
ЖШОДС – 473,5 млрд сўм;
АОС – 174 млрд сўм.

Солиқ хизмати ахборот хабари

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Автокамерал (текширувдан олдинги таҳлиллар) натижалари.

2024-йилда ўтказилган текширувдан олдинги таҳлиллар натижасида 76 421 та корхоналар томонидан кўпайишга қайта ҳисоботлар тақдим этилиб, 3 138,6 млрд сўм солиқлар ҳисобланган.

Солиқ хизмати ахборот хабари

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Солиқларни оптималлаштириш, тежаш ва оққа (белыйга) чиқиш мавзулари эзиб юборди одамни. Силадаям шунақа ҳолатми?

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида 9 072 400 сўмни ташкил қилди статистика агентлигининг хабари.

👉@Shahzod_Proconsultant👈

676 0 25 13 23

2024-йилда солиқ тушумлари 199 трлн сўмдан ошди.

2024-йилда республика бўйича бюджетга 199,6 трлн сўм тушумлар тушди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,3%га кўп.

Солиқ турлари кесимида тушум (2023-йилга нисбатан ўсиш):

🔸фойда солиғи - 52,7 трлн сўм
(📈 29,1%);

🔸ҚҚС - 39,6 трлн сўм
(📈 16,4%);

🔸ЖШОДС - 35,4 трлн сўм
(📈 18,3%);

🔸ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 20,2 трлн сўм
(📈 31,8%);

🔸акциз солиғи - 17,8 трлн сўм - (📈 17,4%);

🔸солиқсиз тушумлар - 15 трлн сўм (ўсиш кузатилмаган);

🔸ер солиғи - 8,2 трлн сўм
(📈 19,2%);

🔸мол-мулк солиғи - 6,8 трлн сўм
(📈 33,5%);

🔸АОС - 2,8 трлн сўм
(📈 17,6%);

🔸сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 1,2 трлн сўм
(📈48,3%).

Солиқ хизмати ахборот хабари

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та ЙТҲ расмий равишда рўйхатга олинган бўлиб, уларда 8901 киши жароҳатланган ва 2203 киши ҳалок бўлган.

Сенат қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Унга кўра, бир йил давомида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчи камида 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Gazeta.uz хабари

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Солиқ режими корхоналарни кўпайтиришга мослаштирилиши - бу статистик кўрсаткичларнинг ортишига сабаб.

Бундан ташқари, бундай статистик ўсиш ортида қуйидаги саволлар ҳам долзарб:

1. Корхоналарнинг барқарорлиги: Янги ташкил этилган корхоналар қанчалик узоқ вақт фаолият юрита олаяпти?

2. Корхоналарнинг даромадлари: Солиқ режими осонлашгани учунми ёки реал иқтисодий ўсиш сабабми?

3. Соҳалар бўйича тақсимот: Корхоналар қайси соҳаларда кўпаймоқда? Бу соҳалар мамлакат иқтисодиёти учун қанчалик фойда келтиради?

4. Ташкил этилаётган корхоналарнинг қисқа муддатлилиги: Ташкил этилган корхоналарнинг қанча қисми қисқа муддатда ёпилмоқда? Ёпилиш сабаблари нималар?

5. Фуқароларнинг ижтимоий аҳволи: Янги корхоналарнинг таъсири жамиятнинг турмуш даражасига қандай? Яшаш шароитлари яхшиланяптими?

6. Экспорт ва импорт таъсири: Янги корхоналар маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни оширяптими ёки импортга қарамликни кучайтиряптими?

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Корхона 2022 йилда очилган, фаолияти хизмат кўрсатиш ва айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Корхонанинг 2024 йил декабрдаги обороти 1 млрд. сўмдан ошса қандай ишларни амалга ошириши керак?
Poll
  •   Фойда солиғи ва ҚҚС тўлочиси сифатида рўйҳатдан ўтиши керак.
  •   Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси сифатида қолади.
  •   Тўғри жавоб йўқ.
66 votes


Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахслар ҳақида маълумот

2025-йил 1-январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 520 653 нафар.

Шундан 80 322 таси 2024-йилда рўйхатдан ўтган.

📈Юридик шахслар фаолият турлари бўйича ТОП-5 соҳалар:

🛒 савдо – 131,9 мингта
🏕 қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 124,7 мингта
🏭 саноат – 57 мингта
🏗 қурилиш – 28,3 мингта
🍽 яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 25,6 мингта

Солиқ хизмати ахборот хабари

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Ўзбекистонда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар.

2025-йил 1-январ ҳолатига фаолият юритаётган ЯТТлар сони 283 866 нафарга етди.

Шундан:
82,9 % – қатъий миқдорда даромад солиғи тўловчи;
16,2 % – АОС тўловчи;
0,9 % – ҚҚС тўловчи.

2024-йилда 148 713 та якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтган.

Якка тартибдаги тадбиркорлар қайси соҳаларда фаолият юритади?
🔹чакана савдо – 134 910
🔹ҳунармандчилик – 23 631
🔹маиший хизмат кўрсатиш – 29 453
🔹бошқа фаолият турлари – 95 872

Солиқ хизмати ахборот хабари

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Барча ҳудудларда янги қурилаётган кўп қаватли уйларни босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантирилади.

Буни рағбатлантириш мақсадида қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Шу ва шунга ўхшаш солиқ ва бухгалтерия масалаларида "чуқурроқ суҳбатлар" ва "қонунчиликда нозик нуқталар" ёпиқ каналимизда кўриб чиқилади.

MASTER CONSULTANT лойиҳамизга қўшилинг. Қўшилиш учун админга мурожаат қилинг.👇
@AccountingLLC

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Ёпиқ каналимизда ҳам бу ҳақида 13-январда айтган эдик.

Cолиқ кодекси 13-модда. Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи
Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади.

Ўзбек тилидаги солиқ кодексини нормасини қўллаган бўлсангиз ва ҳисоб-китобларингизга кўра фақатгина 1 млрд.дан ошгандагина солиқ тўловчилар ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари бўлади. Бошқа ҳолатларда солиқ органининг юқоридаги тушунтиришлари нотўғри.
Агарда сизга ҳам хабарномалар келган бўлса солиқ органи устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз. Ҳақ-ҳуқуқингизни таълаб қилинг.

👉@Shahzod_Proconsultant👈


Forward from: Master Consultant
Cолиқ кодексининг 462 -модда 10-қисмини кўриб чиқамиз унда:

Агар янги ташкил этилган юридик шахсда ёки янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад суммаси рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар, 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилганда бир миллиард сўмга тенг суммадан ошса, у ҳолда бундай шахслар рўйхатдан ўтилган йилдан кейинги йилдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Cолиқ кодексининг 5 -модда 7-қисмида:

Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади дейилган. Шундан келиб чиқадики 462- модда 10-қисмида кунлар деб белгиланганлиги учун иш кунларини олишимиз керак.

Октябрь ойида иш кунлари сони - 25 кун
Ноябрь ойи - 23 кун
Декабрь ойи - 23 кун

Жами 71 кун олинган.

Солиқ кодексидаги келтирилган норма бўйича жадвалда келтирилган мисол бўйича ҳисобланади.


Forward from: Master Consultant
Солиқ қўмитаси ахборот хизмати 09.01.2025 йилда АОС бўйича кўтарган мавзуси кўпчилик солиқ тўловчилар орасида муҳокамага сабаб бўлди. Шу сабабдан солиқ қўмитаси чиқарган ахборот хабари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдириш ўринли деб топдик. Жадвалда солиқ қўмитасининг тушунтириши.

Октябрь ойи - 31 кун
Ноябрь ойи - 30 кун
Декабрь ойи - 31 кун

Жами 92 кун олинган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар (АОС) фақатгина 1 млрд.дан ошгандагина ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари бўлади. Бошқа ҳолатларда солиқ органининг юқоридаги тушунтиришлари нотўғри.

👉@Shahzod_Proconsultant👈

20 last posts shown.