Posts filter


НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
27.01.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:55;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:15;
🕋 Шом 18:00;
🕋 Хуфтон 19:30.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
@Sevaz_Masjidi


Барча баҳра оладиган нур

Башарият муаллими, ҳидоят нури, аввалгилару охиргилар саййиди Набийимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафақат саҳобалар, балки уларнинг фарзандларини ҳам тарбияладилар.
Бу ҳам буюк Ислом тарихининг порлоқ ва нурли саҳифаларидан бири бўлиб қолди. Бу тарих аввалгилар ва охиргиларнинг кўзларини қамаштирадиган тарихдир. Улар оламлар учун қуёш бўлдилар.
Ҳақиқат ва ҳақдан баҳс юритадиган ҳар бир киши абадул абад бу нурдан баҳра олади.


📚@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби
@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hidoyat sari
#24jan #uzbekiston
@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
@Sevaz_Masjidi


Сен машҳурлигинг ва одамлар орасида овоза бўлганинг билан ғурурланма! Чунки бу нарсалар Аллоҳ таолодан узиб қўювчи энг улкан нарсалардир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

📚@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК ВАЗИФА

Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?

Бу кеча - беш вақт намоз фарз бўлди,
Аллоҳга шерик қилмай, гуноҳларига тавба қилганларнинг кечирилиши ҳақидаги хушхабар берилди ва
"Бақара" сурасининг сўнгги уч ояти нозил бўлди...

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

(ТАСАДДУҚ Ё РАСУЛУЛЛОҲ КИТОБИДАН)
@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассаллому Алайкум 🪻ХАЙРЛИ ТОНГ!

Банда баъзи вақтларда холи қолиб, дуо, зикр, намоз, тафаккур, нафсини сарҳисоб қилиш ва қалбини ислоҳ қилиш билан машғул бўлмоғи лозим.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@Sevaz_Masjidi


"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

📚@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.
@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИНСОН ОДОБИ БИЛАН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Sevaz_Masjidi


Экологик ташаббус: Кўкдала йўлида мевали ва манзарали дарахтлар экилмоқда

Вилоятимизнинг Кўкдала туманига элтувчи йўл ёқасининг 50 километр (икки томон ҳисобида жами 100 км) қисмида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бугунни ўзида 60 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари бошлаб юборилди.

Мазкур экологик хайрли тадбир вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, маҳалла еттилиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида амалга оширилмоқда.

Президентимиз томонидан бошланган ушбу ташаббус доирасида ўтказилган тадбир иштирокчилари бир ёқадан бош чиқариб, дарахт кўчатларини ерга қадаб, келажак авлодга яшил ва барқарор муҳит яратишга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Маълумот ўрнида, мазкур ҳудудда экилаётган дарахт кўчатларини томчилатиб суғориш тизими ҳам йўлга қўйилмоқда.

М.Комилов, З.Музаффаров.
@Sevaz_Masjidi


​​ҲАЖ ВА УМРАДАГИ ЖАРИМАЛАРНИ КЕЙИНРОҚ ТЎЛАШ МУМКИНМИ?
❓CАВОЛ: Умра ва ҳажда хато қилиб, жарима тўлайдиган бўлиб қолса-ю, тўлашга маблағи бўлмаса, уйга қайтгандан кейин тўлаб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ва ҳажда хатолар туфайли зиммага тушган жарималарни шу заҳотиёқ тўлаш шарт қилинмаган. Кейинроқ тўласа ҳам бўлади. Аммо жарима жонлиқ сўйиш бўлса, унинг пули бирор ишончли одамни вакил қилиб, у орқали Маккага юборилади ва жинояти учун қўй сўйдирилади. Агар жинояти садақа тўлайдиган жиноят тури бўлса, ўз юртида адо этиши мумкин (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@Sevaz_Masjidi


Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади

Гуноҳ уч турда бўлади:
1. Намоз, рўза, закот сингари фарзларни тарк этиш. Бунинг азобидан қутулиш учун ўлим сизни йўқламасидан қазосини адо этинг.
2. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳақига доир гуноҳлар: ичкилик ичиш, қимор ўйнаш. Ундан халос бўлиш учун вақтни ўтказмасдан тавба қилиш даркор.
3. Бандасининг ҳақига хиёнат қилиш энг оғир гуноҳ. Ундан қутулиш учун мўмин киши тезроқ тавба қилиб, ўша кимсани рози қилмоғи даркор. Акс ҳолда Аллоҳнинг қаҳрига йўлиқади. Гуноҳлар юки устида эзилиб, умидсизликка тушиш оғир фалокатдир. Шаръий истилоҳда қатъий, ҳеч шубҳасиз, очиқ-ойдин далиллар билан бажарилиши тақиқланган, уни бажармаслик қаттиқ талаб қилинган, уни юмшатадиган бирор далил келмаган амал ҳаромдир. Бунга Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, зино, ўғрилик, сеҳргарлик қилиш, фолбинга ишониш, маст қилувчи ичимликлар ичиш, туҳмат, ғийбат, бировнинг ҳақини ейиш, ожизалар авратини очиб юриши мисол бўлади. Мусулмон банда ҳаромдан, гуноҳдан йироқ бўлиши, ундан ҳазар қилиши фарздир. Ҳар қандай соф табиатли инсон ҳаром нарсалардан жирканиши табиий ҳолат. Фақат моддият кўзи билан кўрувчи қалб кўзи сўқир бўлганларгина ҳаром нарсалар билан лаззатланишни инсон ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланиши, дея даъво қиладилар. Ҳаром ишни қилган кимса гуноҳкор бўлади. Икки дунё азобига учрайди. Уни тарк этган киши эса Аллоҳнинг амрига итоат этгани сабабли савобга эришади. Ҳаром маъносида "маъсият" ва "гуноҳ" сўзлари ҳам ишлатилади. Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади. Асли ҳалол бўлган нарсаларга ҳаром йўл билан эришиш ҳам гуноҳ. Масалан, покиза, ширин таомдан меъёрида истеъмол қилиш ҳалол. Аммо ўша покиза таомни ўғирлаб ейиш ҳаром. Бунинг акси ўлароқ асли ҳаром бўлган нарсани ҳалол йўл билан топгани билан у ҳалол бўлиб қолмайди. Мўмин киши ҳаромнинг бир луқмасидан ҳам ҳазар қилиши лозим. Ҳадиси шарифларда ҳаром луқма еган кимсанинг қирқ кун ибодати қабул бўлмаслиги, ҳаром еб ўсган эт жаннатга кирмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар келган.

"Обидлар йўли" китобидан.
@Sevaz_Masjidi


#qarz_ğam_mahzun_dangasa
ҚАРЗДАН ҚУТИЛИШ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман (Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Қарзи бор яқинларимизга улашиб қўямиз,
тезда қарздорликдан қутилсин
🤲🏻📲
@Sevaz_Masjidi


Қачонки, мен Ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловот айтганимда, мен ўзимни энг гўзал мақтовни ҳақиқий муносиб бўлган Зотга тақдим этаётгандек ҳис қиламан. Шунингдек, ҳаётини Роббисини рози қилиш ва Унинг йўлида жон фидо қилишга бағишлаган зотнинг садоқатли бандачилигини тараннум этган бўламан. Мен Роббимдан у зотнинг бу муборак ҳаётини қабул қилиб, Унинг асарларини боқий қилишини, шунингдек, менга ҳам у зотнинг йўлидан юриш ва суннатларига эргашишда ёрдам беришини сўрайман.
Мен Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловот ва салом айтганимда, ўзимни борлиқдаги энг шарафли Зотга руҳан боғлаган, қадамларимни эса, тўғри йўлга собит қилган бўламан. Шунингдек, ҳақ ва ростлик билан йўғрилган йўлбошчининг пешволигига розичилик билдирган ва ўз ҳавои нафсимни у келтирган нарсага эргашганлигини эълон қилган бўламан.
Бу ерда саловот ва салом айтмоқ – манҳажни тасдиқлаш, масъулиятни зиммамга олиш ва қалб ҳамда ақл билан бир инсонга ҳаммаслак бўлишдир. У инсон имонни хурофотдан ажратди, ҳақиқатни ифлосликлардан холи қилди, соғлом фитратни ваҳий билан пайваста қилди, ақл ва дин ўртасини ислоҳ қилди ва дунёни охират учун муносиб ҳолга келтирди.


Шайх Муҳаммад Ғаззолий - "Йўл бу ердан бошланади" китоби.

Манба: https://t.me/tuhur
@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маърифий суҳбатлар: Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни севмас!
@Sevaz_Masjidi


Ғийбатнинг зарарлари

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб азобланади.
2. Ғийбат қилинган кимса кечирмагунча ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
3. Ғийбат зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
4. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.
📚@Sevaz_Masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ғамга тушганнинг дуоси: Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Бир лаҳза ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Ишларимнинг барчасини ислоҳ қилгин. Сендан ўзга илоҳ йўқ", дедилар.

"Жавомеъул калим" китобидан.
@Sevaz_Masjidi

20 last posts shown.