Фарзанд Тарбияси учун тавсиялар🗯
Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.
🗯
Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.
🗯
Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.
🗯
Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.
🗯
Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.
🗯
Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.
🗯
Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.
🗯
Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг
Сардор Домла Телеграм каналига обуна бўлинг
👇
https://t.me/+bMDCciIoc3hmZWIy