Armonim Onam


Channel's geo and language: Uzbekistan, Latin
Category: Telegram


Гохида юрагим ту'либ кетганда
бевафо дунёдан ту'йиб кетганда.
Як,инларим дилим огритганда
сизни согинаман сизни ОНАЖОН.
Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди.
Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Latin
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Assalomu alaykum buni utkazib yoki gruppadan uchirib yubormangszlar iltimos qilaman buni iloji boricha gruppalarga tarqatizlar iltimos shu bolalarni qutilishiga yordam beraylik yoki kimdr tanisa aytsin iltimos bechoralarga rahmim kelyapti🥺hozr menga ham kelib qoldi tarqating iltimos deb bularni ota onasi qidirilmoqda umid qilamanki topiladi inshaallax 🤲balkim biz sababchi bulib qolarmiz vallohu alam

Armonim Onam

621 0 10 11 9

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Опа - синглисидан тез-тез хабар оладиган ака - укага жаннат накд экан, Биродарим.

Armonim Onam


Тўлиб кетди юрагим росса,
Суъратингиз бағримга боса.
Бугун тўлди сабрли коса,
Сизни жуда соғиндим она..

Соғинчлардан бағримни тилиб,
Дарду-ғамдан юрагим тўлиб.
Руҳингизни безовта қилиб,
Сизни жуда соғиндим она..

Рўмолингиз юрибман ҳидлаб,
Тушларимда излайман йиғлаб,
Ортингиздан қолдимку бўзлаб,
Сизни жуда соғиндим она..

Тақдир роса сабрим синади,
Сизсиз кўнгил уйим қулади.
Бу азоблар қачон тинади,
Сизни жуда соғиндим она.

✍Фаришта

Armonim Onam


Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Armonim Onam


🌹Кеч бӯлади билганингда онанг қадрини🌹

Фарзанд бўлиб сўрамадинг онанг дардини.
Улғайгунча хуб  синадинг  унинг сабрини.
Фарзанд кўриб, билганингда онанг қадрини.
Энди онанг  манзил этар ернинг бағрини.
Афсус бориб   қучоқларсан совуқ қабрини.

Қирқ жонида қирқ азобла сени яратган.
Қуёш ботса бешигингда нурин таратган.
Кўзида ёш лекин сени ғамдан аритган.
Энди ғамин  ололмассан  билиб дардини.
Бориб қучоқлагин  совуқ қабр заҳрини.

Қораларин сенга берган сочлари қиров.
Фарзанд бўлиб соғиндингми бўлиб интизор.
Келмаслигинг билса ҳамки кутарди у зор.
Энди сира тополмассан онанг меҳрини.
Бориб кӯргин  онанг ётган қабр қаҳрини.

Эслайсанми, қанчалар бор берган озоринг.
Лек шунда ҳам сени деди у беозоринг.
Шундай онанг зах қабрда бўлди мозоринг.
Энди онанг силолмайди азиз бошингни.
Бориб қўйгин онанг учун қабр тошингни.

Болам шуни евол деса қилдинг зардалар.
Бироқ ёт бегоналарга  қилиб хандалар.
Билмасмидинг омонатдир ахир  бандалар.
Энди онанг  сенга таом беролмас кулиб.
Бориб йиғла  совуқ қабр бағрини ўпиб.

Кўролмаслар олами ҳам онангни кўрди.
Ҳар қадамда иғво қилиб ғийбатлар қурди.
Бўҳтонларга сендек ношуд фарзандни бурди.
Энди онанг ғийбатларга бўлмайди  хуноб.
Букун  онанг  қабрига нур таратар офтоб.

Онанг умри ўтди қилиб мудом яхшилик.
Баъзан қайтди иймонсиздан бўлиб ёмонлик.
Лекин онанг тилар эди доим омонлик.
Энди онанг бошгинангда  бўлолмас қалқон.
Бориб кўргин қабрда ҳам  боқар сен томон.

Суйганинг хиёнат қилса, онангни единг.
Бошқа ёрни деса она сиз айбдор дединг.
Бошга кулфат тушганда ҳам юрагин тилдинг.
Энди онанг юпатмайди бошингни силаб.
Бориб йиғла  совуқ қабр бағрини тиғлаб.

Отажонинг ширакайфда келса жим дединг.
Отам тўғри йўлда деб кўп маломат қилдинг.
Яқинларинг онанг хаста деса сен кулдинг.
Энди онанг инграмайди ухласанг туриб.
Бориб кўргин инграмоқда совуқ қабр тўлиб.

Куни келиб уйгинангда янграйди ёр ёр.
Боланг  бахти этар сени беҳад  бахтиёр.
Бир кун келиб дилгинангга берганда озор.
Энди   онанг сўролмайди афсус ҳолингни.
Қабр ичра
бардош тилар ўйлаб жонингни.

Овозлари қўнғироғинг онанг йўқ энди.
Юзлари ойдек мисоли онанг йўқ энди.
Ҳамма ҳавас қилган ўша онанг йўқ энди.
Энди онанг  уйгинангга экмайди райҳон.
Бориб  кўргин совуқ қабр ичи тўла қон.

Бир кун сен ҳам  фарзангдингдан буларсан хуноб.
Балки кўнглин овлаб олар битта Моҳитоб.
Лекин сен ҳам болам дерсан айлаб бир хитоб.
Қайтар дунё экан энди йиғлама зор зор.
Энди  онанг қабр узра ётар беозор.

Оналари ҳаёт фарзанд сен   бўлгин огоҳ.
Онажонлар  омонатдир ўтганлар гувоҳ.
Онани зор қақшатмоқлик энг оғир гуноҳ.
Шунда  онанг рози кетар манзили томон.
Бориб кўрсанг  қабри узра ўсар гул райҳон.

Мавжуда Саййид сӯзлари келмасин малол.
Ҳали ҳануз ўтирган бор  бўлиб бемалол.
Ажал оти етиб келар бўлганда беҳол.
Оналарга оллоҳ жаннат этса ижобат.
Чин дунёда  онажонлар   топар ҳаловат!

Armonim Onam


1


Бебаҳо онам.

Куйинманг арзимас бу дунё иши,
Номард-у нодоннинг бўлар ташвиши.
Бир куни ҳаммаси бўлади яхши,
Мен учун йиғламанг бебаҳо онам.

Душманим аёвсиз кўрсатди ҳунар,
Мен жимман амалим жавобин берар.
Ўзича нимадур ҳаёл килсинлар,
Улар деп йиғламанг бебаҳо онам.

Тўғри аламлардан оғрийди жоним,
Дўстларга ортиқча йўқ еди зорим.
Сиз менинг жаннатим кетмас баҳорим,
Мен учун йиғламанг бебаҳо онам.

Волидам бардошни сиздан оламан,
Минг бир дард чексангиз ўтда ёнаман.
Мен ҳали дунёнинг зўри бўламан,
Мен учун йиғламанг бебаҳо онам.

Қаддингиз егмасин йиллар заволи,
Сўнмасин бошимдан меҳр офтоби.
Чиройли ёзаман умр китоби,
Мен учун йиғламанг бебаҳо онам.

Унутинг ғам, алам ўтади бари,
Ёкчилик онларин ҳайдайман нари.
Бўламан замоннинг ен олди бойи,
Мен учун йиғламанг бебаҳо онам.

Armonim Onam


44

###

Онамни қаритма эй кўҳна дунё,
Кўзидан ёшлари оқмасин дарё.
Ҳар куни йўлимга боқади қиё,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам.

Муштипар меҳрли инсоним ўзи,
Ажинга бурканди бечора юзи.
Малҳамлар бўлади ҳар битта сўзи,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам.

Дард кетса ногаҳон қалқони бўлай,
Ётса гар бемажол ҳолини сўрай.
Мен учун жаннатий пойини ўпай,
Борим ҳам, йўғим ҳам онамдур, онам.

Қўлини тутаман титрайди унсиз,
Дунёда ягонам борлиғим ёлғиз.
Тордур менинг учун бу дунё усиз,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам.

Қўлларин тутганча дуолар қилган,
Омадим юришса беғубор кулган.
Баҳтим осмонида ойдайин тўлган,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам.

Шундай улуғимни асрагин аллоҳ,
Дуоси ҳамиша йўлимда ҳамроҳ.
Гуноҳкор мундурман унда йўқ гуноҳ,
Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам

Борим ҳам, йўғим ҳам, онамдур, онам

Armonim Onam


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
JUMA MUBORAK AZIZLAR
🍰🍰🍰🍰🍰🍰🍰🍰🍰🍰🍰
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Armonim Onam


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сиз қайси уйингизни қаср қилдингиз?

Armonim Onam


Она. 😢🥺

Ку'нгли ярим инсонлар учун.

Мисоли қаноти қайрилган қушман,
Борлиғин йўқотган маносиз тушман,
Сизсиз дунёларда энди сарҳушман,
Сиз йўқ дунёларда нетайин она.😢

Қарайман ҳар ёнга сарсон дарбадар,
Дийдоризга муштоқ кўзлар зор йиғлар,
Бу алам қалбимни тинмайин эзар,
Сизсиз дунёларда нетайин она.

Дардларим қоғозга бита олмайман,
Аламларим ичга юта олмайман,
Соғинганда афсуз кўра олмайман,
Соғинсам нетайин сизни онажон.

Менга бергандингиз барча мехрингиз,
Суянганим, ишонганим ўзиз эдингиз,
Эҳ, мени кимларга ташлаб кетдингиз,
Сизсиз бу оламда нетаман она.

Соғинчдан йиғлайди юрагим зор- зор,
Ёшга тўла кўзларим сизга интизор,
Бағризга бошимни қўйсайдим бир бор,
Соғиндим сизни мен жуда онажон.

Роббим жойингизни жаннатда қилсин,
Фаришталар доим ҳамроҳиз бўлсин,
Жаннатларда дийдор насиб айласин,
Кўришармиз жаннатларда онажон.

Armonim Onam


Онангни бир эслайсанми?

Сенсиз бахтли юрган ёринг учун йиғлайсан
Сен учун қайғу урган онангни хеч эслайсанми
Севгилинг хафа булса сен унга дунё бергайсан
Лек сени дунёйим деб билган, онангни бир эслайсанми,

Ҳаракатларинг ёқмай қолиб таwлаб кетса сени у ёринг
Сен уни қайтариwга берасан хатоо жонинг
Лек сенга жонин берган онангни бир эслайсанми
Қувончингда биргаю қайғуйингда юқ бу қизлар
Қайғуйинга қайғ урган онангни бир эслайсанми

Тунлари бедор бўлиб уни уйлаб ухлайсан
Сени ўйлаб тунлар ухламаган онангни бир ўйлайсанми
Онанг оёғи остида жаннат
Шайтонларинг оёғи остида дўзох
Сен бу жаннатни юзинга сурт
Дўзохнинг пойига гул сочгунча
Сен бу жаннатни қадрига ет
Токи дўзох сени домига тортгунча

Armonim Onam


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Armonim Onam


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_тонг

Демак ризқимиз тугамаган экан, бу тонг уйғонибмизми?
Демак ҳалиям шукур қилишга имконимиз бор экан🥰.
Йўл бўйи турфа бекатлар учрайди, сизни фақат меҳр-муҳаббат, шодлик- қувонч бекатларига чиптангиз доимо қўлингиздан ушлаб турсин!😍
Умр сафарингиз ҳаловат кўчасида мезбон, бахт манзилида имкон ташрифи ила яшасин азизим... 🤗
Хайрли тонг!


Armonim Onam


Agαr bσ'lsα pσyigα
jσnim
tσ'shαrdim, Bu dunyσdα bσru
yσ'g'imdαn kεchαrdim. Issiq
bαg'rigα bσshim qσ'yib σ'ksib
σ'ksib yig'lαrdim, Onαjσnim
bαg'rin sσg'indim......

Armonim Onam


Бешта қизин ўстирган
Оқ ювиб оқ тараган
Қора сочларин ўрган
Она сизни соғиндим
Эркалатиб эркасин
Тутиб доим елкасин
Қалқон эди бошимда
Она сизни соғиндим
Ширин сўзлар қасрида
Бешта жувон бағрида
Бахтли эдингиз ахир
Она сизни соғиндим
Парвона бўлган бизга
Пирхона бўлган бизга
Хамсухбатим сирдошим
Она сизни соғиндим
Кўзларимда дарё ёш
Томоғимдан ўтмас ош
Яноғимда изингиз…
Она сизни соғиндим
Кел бағримга жон болам
Эркаларди жон онам
Қўлларингиз кўзингиз...
Она сизни соғиндим
Соғиндим қучогингиз
Соғиндим дудогингиз
Пешонамдан бир ўпинг
Она сизни соғиндим
Кўксимдаги оғриқдан
Лабимдаги титроқдан
Тоғлар тошин тўкади
Она сизни соғиндим
Қайлардан тутай сизни
Кимлардан сўрай сизни
Ёнимга бир бор келинг
Она сизни соғиндим
Доим кўзим ўнгида
Омонат жон кўксида
Жаннат булсин уйингиз
Она сизни соғиндим

Armonim Onam


... ЎЗИМ ОНАМАН
АММО...ОНАМНИ
СОҒИНДИМ !!!
..........ОНАМГА........................
Дерлар вақтни олий бир хакам
Йиллар вақтга кўниб ўтмади
Онажоним сизсиз дунё кам...
Бу камликга сабрим етмади!
Сабирлардан тўйдим дерману....
Мехрингизга тўйдим
демасман....
Йиллар ўтди ёшим улғайди
Ташвишлардан бошим
мунғайди,
Кўнглим йиллар санаб толсада
Онажоним...сизни қумсайди!
Сизсиз ўчдим...сўндим
дейману....
Бағрингизга тўйдим демасман....
Ер чизади хаста бармоғим,
Болаликнинг расмин чизгандек
Райхон хиди ўртар димоғим,
Чаккангизда худди тургандек!
Райхонлардан тўйдим
дейману....
Хидингизга тўйдим демасман...
Айвон тўри бўшдур кўп йиллар,
Хар кун минг бор ўксиб
қарадим
Кексайдимми...ёқмайди кунлар,
Онажоним сизсиз чарчадим!
Йиғламайман энди дейману...
Ёшларимга бўлди демайман...
Бу қандайин меҳир...Ё Тангрим....
Чанқоғига қонмай яшарман....
Бешигимдан...Тобутимгача...
Шу меҳирга Сажда қиларман !!!
РАЙХОНЛАРДАН ТЎЙДИМ
ДЕЙМАНУ...
ИЗЛАРИЗГА РАЙХОН ЭКАРМАН......
..................................Гуль
Бахор........................

Armonim Onam


( Онажон
сизни
шунчалар соғиндимки хатто
дилимдаги гапларни ёза
олмаябман....)
.........ОНАЖОН...........
Соғинчим улғаяр Онажон
бирам,
Елкамни босади камига алам
Энг сўнги сўзингиз битмаган
ярам
"Сен умрим Баҳори ўзингсан
болам"..!
Баҳорни шунчалар
севганмидингиз..?!
Бир бора кўнглизга
қарамадимми....
Исмимни гул билан
терганмидингиз..?!
Онажон дардизга
ярамадимми....
Сиз билан кунимда, куним бор
эди
Қадамим шахд эди, қаддим хам
баланд
Баҳориз гулига кимлар зор
эди...
Онажон бугун ғам шу гулдан
баланд!
Дардимни тўкибман, лек
сўрамабман
Балки сухбатимга ташна
қолгансиз..?!
Рўзғорим дебману йўлдан
қолмабман...
Онажон...шунда хам дуо
қилгансиз !
Ярим дил қабрида кўмилмай
қолдим,
Сир бўлиб яшаган қалбингиз
хаққи,
Онажон аламим кўзимдан
олдим...
Йўлларим пойлаган кўзлариз
хаққи!
Кўксимни юлсамда ўзимни
отсам,
Йиллар соғинтирган ўша мехрга
Бошгинам силаган қўллариз
ўпсам..
Онажон ташнаман сиздек
сехрга !
БУГУН СОҒИНЧЛАРДАН КЎКСИМНИ
ТИЛДИМ....
ОНАЖОН КЕЧИРИНГ БЕЗОВТА
ҚИЛДИМ...

Armonim Onam


/ТУШЛАРИМГА МЕХМОН БУЛИНГ
ОНАЖОН/
Мени суйманг сабабчиман
кузингизга.
Ажин солдим нур ёгилган
юзингизга.
Мана зорман энди босган
изингизга.
Тушларимга мехмон булинг
Онажоним.
Кумсаяпман аллангиз бор
тунларимни.
Багрингизда бахтим сероб
кунларимни.
Ким эшитгай айтсам дарду
хунларимни.
Тушларимга мехмон булинг
Онажоним.
Борсам кулиб кутардингиз
Шоирим деб.
Юмшок нонлар тутардингиз
котганин ****.
Менчи сизни кийнар эдим хар
дам,
хадеб.
Тушларимга мехмон булинг
Онажоним.
Сизли дунё обод эди кучоги
кенг.
Бугун лахза дийдор нархи
жонимга
тенг.
Хатойим куп,гунохим мул
кечирдим
денг.
Тушларимга мехмон булинг
Онажоним.
Киргим келмас сиз йук,совук
хоналарга.
Кунглим тулмас ёнимда минг
доналарга.
Жуда кийин экан билсам
Оналарга.
Тушларимга мехмон булинг
Онажоним.
Кабрингизга секингина куяман
бош.
Аламларга жавобим
йук,кузимда
ёш.
Бугун шамдай эриб кетдим мен
багритош.
Тушларимга мехмон булинг
Онажоним.
Мени суйманг,сабабчи мен
кузингизга.
Ажин солдим гулдек гузал
юзингизга.
Мана зорман энди хатто
изингизга.
Тушларимга мехмон булинг
Онажоним.
(шахсий ижод.FУЛОМЖОН
НОРМАТ.9*02*2015й)

Armonim Onam


Oyoqlarim jonsiz edi ösha kun,
Onam yotar nur yog'ilib yuzidan.
Yotar edi közlarini yumib beun,
Faryodlarim oqar edi
közimdan. . .
Muzdekkina yuzlaridan
öpardim,
Tökilardi jonim kipriklariga
Onam bor deb kiprik qoqmay
ötardim,
Igna tig'li g'amning
köpriklaridan.
Bugun esa oyoqlarimda jon yöq,
Sinib ketgan rayhonlarga
aylandim.
Yuragim bir suyuqlik mador yöq,
Sog'inchlarga, armonlarga
aylandim.
Onam ekkan olmalar köksin
egib,
Mevalarin azoblardan ingraydi.
"Pishig'iga afsus kelmadi yetib",
Deya, Otam unsizgina yig'laydi.
Öriklarning shohidagi
holvalarga,
Yetar payti og'zi tegmay ketgan
Onam.
Köz yoshlari tizib nafis
nodalarga
Borsa kelmas manzillarga
yetgan Onam.Oyoqlarim jonsiz
edi ösha kun,
Onam yotar nur yog'ilib yuzidan.
Yotar edi közlarini yumib beun,
Faryodlarim oqar edi
közimdan. . .

Armonim Onam


ГАМЛАР ЮРАГИМДА КУРТАК
ОТГАНДА, ОМАДИМ К,УЁШИ НОГОХ
БОТГАНДА, ЭНГ ЯК,ИН ДУСТЛАРИМ
МЕНИ СОТГАНДА, ОНАЖОН БИР
ТУЙИБ ЙИГЛАГИМ КЕЛДИ,
БОГРИНГИЗГА БОШ К,УЙИБ
УХЛАГИМ КЕЛДИ. БУ ТЕЛБА
ДУНЁНИНГ СИРИН БИЛМАДИМ,
КИМ ЯХШИ, КИМ ЁМОН
АЖРАТОЛМАДИМ, СИЗДАЙИН
СОДИК, ДУСТ ЭХ ТОПОЛМАДИМ,
ОНАЖОН БИР ТУЙИБ ЙИГЛАГИМ
КЕЛДИ, БАГРИНГИЗГА БОШ
К,УЙИБ УХЛАГИМ КЕЛДИ...

Armonim Onam

20 last posts shown.