Самарқанд вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Самарқанд вилоят судларининг расмий канали

Официальный канал Самаркандских областных судов

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқанд вилоят судининг судьяси Отабек Темиров "ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ - ФАХРИМ, ҒУРУРИМ!" лойиҳасида.

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook


Конституцияни ўрганамиз

119-модда.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми, агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook


Тайинловларга оид очиқ танлов якунланди

Судьялар олий кенгашининг тайинловларга оид очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунланди. Муқобиллик асосида ўтган жараён натижаларига кўра, тўққиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Шунингдек, ваколат муддати якунига етган судьялардан ўн икки нафари фаолиятини давом эттирадиган бўлди: улар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
Давлат ва жамиятимизнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Конституциямизнинг биринчи сўзи унинг мазмун-моҳиятини очиқ-ойдин кўрсатиб туради. Чунки бу муҳим ҳужжат “Биз, Ўзбекистоннинг ягона халқи..” деб бошланади. Шу сўзларнинг ўзиёқ ҳар бир фуқарони чексиз фахрлантиради.

Зеро, мамлакатда халқпарвар ҳамда адолатли Конституция ва қонунлар устувор бўлар экан, мамлакатда тараққиёт бўлади, фаровонлик бўлади.

Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган. Шунинг учун, Асосий Қонунимиз жаҳондаги энг мукаммал конституциялардан бири эканлигини бутун дунё тан олди. У ҳар жиҳатдан ихчам ва кенг қамровли, халқчилдир.

Халқимиз характерида, кўнглида бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олижаноблик, бағрикенглик, мардлик каби хислатлар Конституциямиздан муносиб ўрин олган. У умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ ғояларга хизмат қилади.

Конституцияда баён этилган тушунчалар шу қадар аҳамиятлики, ҳар бир одам ҳар куни дуч келадиган муаммоларни ҳал этишда унга суянади.
Бош қомусимиз муқаддимасида инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик таъкидланган. Ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият эътироф этилган. Ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат намоён этилган, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф қилинган қоидалари устунлиги тан олинган. Фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кўзланган.

Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминламасдан демократик тараққиётга эришиб бўлмайди. Унинг учинчи боби Конституция ва қонуннинг устунлигига бағишланган бўлиб, 15-моддасида «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар», – деб таъкидланган. Дарҳақиқат, республикамиз миқёсида фаолият юритаётган барча субъектлар Конституция ва қонунлар доирасида фаолият юритадилар. Бирорта ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституцияда кўрсатилган нормалар доирасидан четда тузилган бўлиши ёки қонунларга зид келиши мумкин эмас.

Фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ва адолатли ҳуқуқий ечими Конституциядир.
Инсон ҳуқуқлари замонавий давлатнинг конституциясида марказий ўринни эгаллайди ҳамда жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни белгилайди. Шу сабабли, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги нормалар замонавий Конституциянинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Конституциянинг сиёсий ҳуқуқлар белгилаб берилган 8-бобига барча фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгалиги, давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланиши ҳақидаги янги норма киритилганлиги ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кафолатлайдиган, давлатнинг халқ олдидаги масъулиятини оширадиган, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларини миллий қонунчилигимизга конституциявий қоида сифатида татбиқ қилинишини таъминлайдиган қоидалар билан тўлдирилганлиги юртимиз ривожига, халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади.

Марат Эргашев,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси.

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
KUN XABARLARI | SAYYOR QABUL O‘TKAZILDI

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
KUN MAVZUSI / 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьялари вилоят телевидениесининг "Кун мавзуси" кўрсатувида иштирок этишди.

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook


Конституцияни ўрганамиз

118-модда.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Бош вазир лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.

Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Бош вазир номзоди унинг учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.

Бош вазир лавозимига тақдим этилган номзод уч марта рад этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари уларнинг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркибини ёки аъзосини истеъфога чиқаришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолиятига оид масалалар юзасидан ҳисоботини эшитишга ҳақли. Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ҳисоботини эшитиш якунларига кўра Қонунчилик палатаси уни истеъфога чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари парламент сўровларига ва Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровларига қонунда белгиланган тартибда жавоб бериши шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
FOJIA BILAN TUGAGAN JANJAL

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook


ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТЛАР

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьялари Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий марказида учрашув ўтказди. Мазкур тадбир тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар билан суҳбатлашиш, уларга ҳуқуқий кўмак беришни мақсадида ташкил этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Ш.Тавбаев, раис ўринбосари А.Исматова, судьялар А.Эргашев, Р.Имомов, Б.Эшкувватов, Х.Абдиев учрашувда навбати билан сўзга чиқиб, зўравонликга учраган аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан уларнинг ҳаётида учраган муаммолар хусусида суҳбатлашиб, муаммоларини енгиллаштириш ва уларга ечим бўлиши мумкин бўлган тартиблар тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти, ижроси ҳақида батафсил тушунча берилди. Долзабр бўлган мерос, васият, қарз муносабатлари, оила низоларига доир қизғин савол-жавоблар бўлди.

Тадбир сўнгида судьялар Марказда яратилган шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар турлари, ўзини ўзи банд қилиш учун берилаётган имкониятлари билан танишдилар. Марказ ходимлари ва суднинг ўзаро ҳамкорлиги ва ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисида келишиб олдилар.
Худда шундай тадбир Самарқанд шаҳридаги Ширин, Бунёд, Чўпон ота маҳалла аҳолиси, ёшлари ва оқсоқоллари даврасида ўтказилди.

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook




САЙЁР ҚАБУЛ САМАРАСИ

Ҳуқуқ тарғиботининг турлари жуда кўп. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, уларни тинглаш, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, тўғри йўл кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар беришдир. Фуқаронинг муаммоли масаласи жойида ҳал этилиши эса одамларда қонунчиликка, судларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда тенги йўқ амалиётдир.

Фуқароларнинг муаммоларини уларнинг ҳузурига борган ҳолда тинглаш, жойида ҳал қилиш, пировардида аҳолининг давлатнинг рози бўлишига эришиш мақсадида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг 2024 йил июнь-декабрь ойларида ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвали тасдиқланган.

Қўшма сайёр қабуллар қатор туманларининг чекка қишлоқларида самарали ўтказилди. Навбатдаги сайёр қабул Жомбой туманининг аҳоли гавжум бўлган “Кўкгумбаз” маҳалласи да ташкил этилди. Вилоят суди, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, вилоят Адлия, ички ишлар ва вилоят солиқ бошқармалари, вилоят Халқ қабулхонаси раҳбарлари мурожаатчиларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўрдилар.

Вилоят суди раиси Олим Хайитов, Самарқанд вилоят маъмурий судининг раиси Тоҳир Файзиев ва вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ш.Рамазанов суд органларидан нажот истаб келган фуқароларни қабул қилдилар. Қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси Абдусаттор Абдураззаков ва судьяси Абдуманнон Шайдоев, Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Фаррух Мажидов ҳам тадбирда иштирок этиб, суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаатларни тингладилар. Барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сайёр қабулда суд органларига 14 та мурожаатлар бўлди. Шундан қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда тегишли тартибда аризалар олинди.

Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазосини ўтаётган 10 нафар фуқаро сайёр қабулда қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.

Шу ерда жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан тушган барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
KUN XABARLARI | JINOYATGA JAZO MUQARRAR

Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Telegram I Facebook


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков ва республикада фаолият юритаётган адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид бошқа долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган учрашувда таъкидланганидек, амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда малакали ва билимли адвокатлар сони сезиларли даражада ортиб, пировардида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳимоя ҳуқуқи муносиб таъминланаётгани алоҳида қайд этилди.

Очиқ мулоқот чоғида суд жараёнида жисмоний ва юридик шахсларни ишончли ва малакали ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш чоғида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, одил судловга эришиш борасида адвокатларнинг ўрни ва ролини янада ошириш ҳамда суд мажлисларида тортишув тамойилига тўлиқ риоя этилишига доир масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш борасида зарур таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Келгусида уларнинг қонуний ечимини топиш юзасидан икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва тегишли чоралар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Конструктив руҳда ўтган тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан билдирилган умумманфаатли таклифларни амалга татбиқ этиш ва бу каби мулоқотларни яна давом эттиришга келишиб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube



17 last posts shown.