Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СЕН ОНАМ БОР УЧУН ГЎЗАЛСАН, БАҲОР!
Чиройинг мақтайсан, чарх уриб чаман,
Барча фасллардан ўзарсан баҳор,
Кўнглингга келмаса, бир гап айтаман,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Чаккасида тол барг, сўз отган менга,
Жонон-ла кўнглимни бузарсан баҳор,
Ҳеч қиё боқмасман жононларингга,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Нурлар оғушида айланиб очун,
Қирмизий боғларда, сузарсан баҳор,
Қирмизий боғларинг бир пул мен учун,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Келишинг, кетишинг соғинмоқ фасли,
Меҳр юзга парда тўсарсан баҳор,
Меҳринг ҳам ўзингдай бевафо асли,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Алвоний куйлакда кўрсатиб жамол,
Қирлардан қизғалдоқ узарсан баҳор,
Қизғалдоқларинг ҳам қурбоний шамол,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Баҳорни севганлар ранжиманг мендан,
Ишонманг бир умри-гўзардир, баҳор,
Йўқса хазон менга, йўқса қиш менга,
Ҳа, онам бор учун гўзалдир, баҳор.
© Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Чиройинг мақтайсан, чарх уриб чаман,
Барча фасллардан ўзарсан баҳор,
Кўнглингга келмаса, бир гап айтаман,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Чаккасида тол барг, сўз отган менга,
Жонон-ла кўнглимни бузарсан баҳор,
Ҳеч қиё боқмасман жононларингга,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Нурлар оғушида айланиб очун,
Қирмизий боғларда, сузарсан баҳор,
Қирмизий боғларинг бир пул мен учун,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Келишинг, кетишинг соғинмоқ фасли,
Меҳр юзга парда тўсарсан баҳор,
Меҳринг ҳам ўзингдай бевафо асли,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Алвоний куйлакда кўрсатиб жамол,
Қирлардан қизғалдоқ узарсан баҳор,
Қизғалдоқларинг ҳам қурбоний шамол,
Сен онам бор учун гўзалсан, баҳор.
Баҳорни севганлар ранжиманг мендан,
Ишонманг бир умри-гўзардир, баҳор,
Йўқса хазон менга, йўқса қиш менга,
Ҳа, онам бор учун гўзалдир, баҳор.
© Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77