Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


​​​​#Ramazon_kundaligi
12 - кун

ПАЙҒАМБАРНИНГ ҚЎШНИСИ
 (ёхуд она дуосининг ижобати)


Ривоят айтай бугун,
Ровийлар баётидан.
Ўтган Ҳазрати Мусо,
Пайғамбар ҳаётидан.
 
Азал бор бир ҳақиқат,
Эй биродар, эй диндош.
Йўқдир, асли меҳрибон,
Қўшнингдайин қариндош.

Савол берибди Мусо,
Аллохга боқиб, бир кун.
- Айтгин эй Ҳақ таоло,
У дунёда қўшним ким?

Кўк чети бир чақнади,
Титраб кетди нидодан.
Жавоб бўлиб Мусога,
Ваҳий келди Худодан:
 
- Қўшнинг оқил бир одам,
Эмас кофир, ё каззоб.
Фалон юртда яшовчи,
Фалон исмли қассоб.
 
Ҳакнинг жавобин тинглаб,
Ошди Мусо ҳайрати.
Қизиқиш ўсди чунон,
Мисоли тоғ ҳайбати.
 
Саволлар ўртаб, ногох,
Қалбга берарди азоб.
Қайда экан ўшал юрт,
Ким экан ўшал қассоб?!

У хақ, у ростгўй шаксиз,
Ҳар каломи муанбар.
Фалон номли юрт томон,
Отланибди пайғамбар

Йўл юрди, ортда қолди,
Неча элнинг мозори.
Гавжум эди, чунонам,
Ўшал юртнинг бозори.

Бозорнинг бир четида,
Турар турфа гўшт кони.
Ҳақ таоло айтгани -
Ўшал қассоб дўкони.

Кўп кузатди пайғамбар,
Синч девор тешигидан.
Одам аримас эди,
Қушхона эшигидан.

Дўкон ичра хаммага,
На сўзу - лутфин аяр.
Елкаси кенг, яғриндор,
Қассоб йигит жилмаяр.

То қош қорайгунича,
Кетолмади Пайғамбар.
Минг бир савол тагига,
Етолмади Пайғамбар.

Нега, нечун, не сабаб...
Хаёлларин жамлади.
Ҳақ менга шу қассобни,
Қўшни килиб танлади?!

Бор молини пуллагач,
Дўконин бекитди, у.
Бир бўлак гўшт, бир жуфт нон,
Олиб, уйга кетди у.

Қайтолмасди Мусо ҳам,
Қўшнисининг юртидан.
Боравериб изма-из,
Кетди қассоб ортидан.

Пастқамгина бир кулба,
Ярми синган дарчаси.
Бунда яшар қассобнинг,
Юрагининг парчаси.
 
Уй ойнаси ортидан,
Мусо чизар минг хаёл.
Уй тўрида ётарди,
Муштдайгина бир аёл.

Ўша аёл, қассобнинг,
Номуси, ори эди.
Мушфиқу - меҳрибони,
Онаизори эди.

Бир пас ўтирди йигит,
Волидасин ёнида.
Меҳри жўшиб танидан,
Муҳаббати жонида.

Чўмилтириб, поклади,
Кўлларида сув қўйиб.
Ўпди юзу - кўзидан,
Бор меҳрин дилга туйиб.

Сочларини таради,
Тоза кўйлак кийдирди.
Сўнг қўллари билан у,
Овқатини едирди.

Суҳбат қурди, икковлон,
Шодон кулиб, меҳрдан.
Ташқарида Пайғамбар,
Лол эди, бу сеҳрдан.

Сўнг қўлин очди она,
Дуо қилди боласин.
Илтижо бирла Ҳаққа,
Сочди юрак ноласин.
 
-Тингла мени эй Аллоҳ,
Эшит оҳу - ноламни.
Караминг кенг, рад этма,
Жаннатий қил боламни.

У ҳам бир банданг сени,
Менга фарзанд, сенга қул.
Жаннатларда ўғлимни,
Пайғамбарга қўшни қил!

Деразадан оҳиста,
Жилмайди, Мусо ногоҳ.
- Ўзингсан паногоҳим,
Сендан бошқа йўқ илоҳ!
 
Менга бўлган меҳрингни,
Икки дунё ғамлабсан.
Шу ҳокисор одамни,
Қўшни қилиб танлабсан.

Кўнгли тўлиб пайғамбар
Қайтди, ўз юрти томон.
Билди, Она дуоси,
Ижобатдир ҳар замон!

Ассалому алайкум қадрдоним!
Рамазоннинг 12 куни муборак бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.
каналга қўшилиш учун
👇👇👇👇👇👇
@Samarqandiy77


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​​Асло кўнглингизга тушмасин бир гард,
Кузда ҳам гуллаган боғман, деб айтинг.
Бироз қийнаса ҳам танингизни дард,
Мен касал эмасман, соғман, деб айтинг.

Яхшилар сўзини ёмонга йўйманг,
Ташвишлар олдида қайғурманг, куйманг,
Қадрингизга арзон баҳолар қўйманг,
Қирда юрсангиз ҳам тоғман, деб айтинг.

Ҳаётнинг завқини тотинг, улгуринг,
Нафратни изламанг, муҳаббат кўринг,
Майли қирққа киринг, элликка киринг,
Ёримнинг ишқида доғман, деб айтинг.

Майли ярим йўлда синсин тақангиз,
Кир бўлса парво ҳам қилманг ёқангиз,
Гарчи тугаса ҳам сўнгги чақангиз,
Шаънингиз улуғлаб шоҳман, деб айтинг.

Тунингиз хайрли бўлсин!
Аллоҳга омонатсиз!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


КУРСДОШЛАРИМ!

( соғинган курсдошларингизга юборинг)


Тўрт йил ўқиб, тўрт томонга,
Тарқаб кетган курсдошларим.
Олтин давр давронларин,
Алқаб кетган курсдошларим!

Кўрди тақдир озорини,
Мардикорлар бозорини,
Лек, номусу ҳам орини,
Сақлаб кетган курсдошларим!

Бугун топиб кетган йўлин,
Кўкка етгай чўзса қўлин,
Контрактга кетган пулин,
Оқлаб кетган курсдошларим!

Дардин айтиб саҳарларга,
Шеърлар битиб гўзалларга,
Илк севгисин шаҳарларга,
Боғлаб кетган курсдошларим!

Дарсга келиб Нексияда,
Бойликлари хўп зиёда,
Саксон минут лекцияда,
Ухлаб кетган курсдошларим!

Енгиб ўтиб ҳамлаларни,
Суриб катта танкаларни,
Сессияда домлаларни,
Йўқлаб кетган курсдошларим!

Ўтди қанча ёзу-қишлар,
Ўтди қанча рўё, тушлар,
Олим бўлиб, илмий ишлар,
Ёқлаб кетган курсдошларим!

Тўрт йил ўқиб, тўрт томонга,
Тарқаб кетган курсдошларим!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


#iftor_yaqin

КАБОБ

Қийма кабоб, жиз кабоб,
Аччиқ кабоб, туз кабоб.
Таърифингни топмоққа,
Тилларим ожиз, кабоб.

Дастурхонга кўрк, қиёс,
Фарқи йўқдир, қишми - ёз
Ёнда тўғралган пиёз,
Оҳ – оҳ ширин ис кабоб.

Кетдик кабоб сайлига,
Замоннинг зўр зайлига,
Чўғда қиздир, майлига,
Жигаримдан кес, каабоб.

Дилдан чиқди сўзларим,
Интиқ кутар кўзларим,
Келинглар эй дўстларим,
Ейилмас ёлғиз кабоб.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


ЭРКАК ЗОТИ

Осон деб ўйламанг, эркак зотига, 
Бир умр мунғайиб ўтиши мумкин. 
Ногоҳон минса у, ғазаб отига, 
Шайтонни бўғзидан тутиши мумкин! 

Азалдан подшога берилмас буйруқ, 
Эркакнинг эркидан бўлинг эҳтиёт! 
Эҳтимол, аёлдек қирқта жони йўқ, 
Лек, сабри саналса қирқ мингдан зиёд! 

Осон тутманг сира, эркак элига, 
Умри шамолдайин, хаёлдан тезроқ. 
Юзга ажин тушар, асо белига, 
Сочлари оқаргай аёлдан тезроқ! 

Эркак муҳаббати мангуга дохил, 
Ҳаввонинг ҳилқати хосдир Одамга. 
Балки эртак эрур, Фарходу Тохир, 
Худо ишқ солгани ростдир, Одамга! 

Эй сиз ожизалар, хақиқат қани, 
Дейсиз, сизга меҳр биздан юққан, деб. 
Унутиб гоҳида чап қовурғани, 
Айтасиз, «...эркакни аёл туққан» деб! 

Сиз Онам, сиз ёрим, гулгун яноқсиз, 
Чиройингиз зўрдир ой бисотидан. 
Эҳтимол, подшолар чиққан саноқсиз, 
Пайғамбар чиқмаган аёл зотидан! 

Эрмак қилманг сира эркак қалбини, 
Кўнглидайин кўркам боғ йўқ, сиз учун! 
Кезинг етти дунё қиру-адрини, 
Унинг елкасидай тоғ йўқ, сиз учун! 

Бемеҳр атаманг, юзлар сўз демас, 
Меҳрини қирқ мингта сабридан изланг. 
Унинг кулгуларин лабидан эмас, 
Юрагидан изланг, қалбидан изланг! 

Тилса, фақатгина бағрин тилар у, 
Лек, жафо жаҳдида тиғлай олмайди. 
Азоб, уқубатни, дардни билар у, 
Фақат сизга ўхшаб йиғлай олмайди! 

Осон тутманг сира эркак ахлига, 
Сиз суйгунча кўнгли сўлиб бўлгайдир. 
Фидо айланг, жонни ғазаб жаҳлига, 
Кулмай яшаб бир кун, кулиииб ўлгайдир! 

Осон деб ўйламанг, эркак зотига... 

©Ўлмасбек Самарқандий

@Samarqandiy77


ХУДОНИНГ АЙТГАНИ БЎЛАДИ

Тақдирнинг бир кулиб боқиши,
Кўкдан акс қайтгани бўлади.
Бекордир банданинг ҳоҳиши,
Худонинг айтгани бўлади!

Ҳар куни ҳар ёнга бурилма,
Йўл излаб тошларда суринма,
Минг бора чиранма, уринма,
Худонинг айтгани бўлади!

Дўппингни қозиққа илдингми,
Тақдирнинг измига кўндингми,
Бугунми, эртами, индинми,
Худонинг айтгани бўлади!

Билурсан, аслида ўч кимдан,
Ичингда ёнгувчи куч кимдан,
Ранжима ҳеч қачон, ҳеч кимдан,
Худонинг айтгани бўлади!

Ҳар лаҳза ўлчоғлик қадамлар,
Кўп бўлар ҳамдарду, ҳамдамлар,
Дейвурар тили бор одамлар,
Худонинг айтгани бўлади!

Ҳар ишга топилгай бир чора,
Бой бўлар эртага ночора,
Кечаги бой одам бечора,
Худонинг айтгани бўлади!

Бугун биз очмизми, тўқмизми,
Ё кўнгли куйган бир чўғмизми,
Эртага бормизми, йўқмизми,
Худонинг айтгани бўлади!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​​​#Ramazon_kundaligi
11- кун

САОДАТЛИ ТАВАЛЛУД.

(Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. таваллудлари хусусида)


Аллоҳ номи билан битигим битиб,
Унинг каломидан зиё излайин.
Моҳи Рамазонннинг ўн куни ўтиб,
"Саодат асри..." дан ҳикмат сўзлайин.

Раби ул-аввалдан ўн бир кун утиб,
Эллик бир кун ўтиб, "Асҳоби фил"дан.
Бир гўзал тун бўлди, ёришди қутб,
Муанбар туйғулар чарх урди дилдан.

Сувга тўлди шу тун, Самова сойи,
Қуриди Сава кўл каноралари.
Қулади ўша кун, емрилиб пойи,
Эрон саройининг миноралари.
 
Форсларнинг оташи сўнди ногаҳон,
Файз кетди бир кунда мушрикий элдан.
Не ажаб тун эди, зулматлар ниҳон,
Эллик бир кун ўтиб, "Асҳоби фил" дан.

Қалбидан ширин бир туйғу ўтарди,
Бир мужда пичирлаб, кўнгил шеваси.
Ҳомиладор эди, фарзанд кутарди,
Марҳум Абдуллоҳнинг гулдай беваси.

Омина зеборўй аёл эди хўб,
Қурайш элининг комиласи, ҳам.
Озори йўқ эди, малоҳати кўп,
Сезилмасди, ҳатто ҳомиласи ҳам.
 
Тўлғоғи бошланди, тўзғиб хаёллар,
Тўққиз ой ҳисоби топиб хотима,
Кўмакка келдилар қўшни аёллар,
Умму Аймана-ю ҳамда Фотима.

Чироқ ўчган эди, қоронғу эди,
Милт-милт ёнар фақат кўкнинг юлдузи.
Қайдандир нур ёғди - у ёғду эди,
Уй ичи ёришди, мисли кундузи.
 
Олам сарварига мадҳ ўқиларди,
Ярим тун бағрида қушлар сайрашиб.
Тор уйнинг ичида байрам қиларди,
Олам жонзодлари жони яйрашиб.

Хақдан сабр сўраб, унинг жонига,
Қўшни уч аёлнинг жонлари ҳалак.
Тўлғоқ ичра ётган аёл ёнига,
Келдилар нотаниш бир нечта малак.

- Мен биби Марямман, Исо онаси,
Сенга мадад бўлиб келдим, Омина.
Сен бугун туғажак жонинг шонаси,
Сарвари олам деб, билдим Омина!

- Сен бахтли аёлсан, оқни - оқ билган,
Кечган не залолат хаёлиман, мен.
Исмим Осиёдир, ўзин Ҳақ билган,
Разил Фиръавннинг аёлиман, мен.
     
Шу пайт мужда қучди Қурайш наслин,
Қаро тун ногоҳон зиёга келди.
Ибтидоси бўлиб саодат асрин,
Хушсуврат чақалок дунёга келди!

Гўзал эди гўдак, чиндан ҳам гўзал,
Ажиб ис келарди дудоқларидан.
Атрофга аланглаб, кўзларин сузар,
Бир нур ёғиларди нигоҳларидан.

Гўзал эди гўдак, кундан ҳам гўзал,
Энг латиф сиймолар сийратида ғарқ.
Сочар кўзлар зиё, киприклари зар,
Гўзал эди, унинг муссаввири Ҳақ!

Хушхабар эшитди Абдулмутолиб,
Ҳақдан бир иноят мужда топди, у.
Кўрмок-чун набира жамолин бориб,
Сафо тепалиги томон чопди, у.
 
Фарзандидан қолган ёдгорин дарҳол,
Қўлига олди у, термулди зимдан.
У ҳам жамолига лол бўлиб, не ҳол,
Нусха тополмади жумла азимдан.

Хаёллар измида кетди у, шу он,
Чақалоқни қучиб, Каъбатуллоҳга.
Тавоб айламоққа бўлиб нигорон,
Хушхабар етказмоқ бўлиб Аллоҳга.

Каъба хам неча йил чекиб дарду-ғам,
Кутганди интизор дийдор дамини.
Хушвақт қаршилади Ҳак таоло ҳам,
Ердаги Элчисин пойқадамини.

Қалбини тўлдириб, шодонлик, фароғ,
Исм излар эди, Абдулмутолиб.
Минг битта исмдан саралаб Аллоҳ,
Кўйди бир исмни қалбига солиб.
 
Сафо тепалиги ошиб қайтди у,
Ўшал онга Ҳакдан муҳаббат бўлсин!
Келиб, қалбидаги сўзни айтди у:
- Набирамнинг исми Муҳаммад бўлсин!

     
Аллоҳ номи бирла тугатгум сўзим,
Шул улуғ кунларга бахш этиб байтим.
Хар мисрасин битиб қувнади кўзим,
Хатолари учун истиғфор айтдим.

Минг бир ҳикмат бордир, саодатларда,
Надур ёт ерлардан изламоқ малҳам.
Байтим ўқиб бўлгач, ибодатларда,
Дуо қилиб қўйинг, битгувчини ҳам!

Моҳи Рамазоннинг 11 куни муборак бўлсин!

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


#опенбюджет 😃

Опенбюджет деган сўз,
Тилимизга ёд бўлди.
Кимга қувонч, шодлигу,
Кимгадир фарёд бўлди.

Минг овоз эвазига,
Машинасин қўйган ким!?
Кўчам асфалт бўлсин деб,
Қўчқорини сўйган ким!?

Омон бўлсин майлига,
Бир йўлини топганлар.
Бир баклашка ёғ учун,
Овозини сотганлар.

Кимнинг кўнгли тор келиб,
Кимнинг феъли кенг бўлар.
Бир овознинг баҳоси,
Тиллоларга тенг бўлар.

Шошилинг, чопинг дўстлар,
Кундузидир ё тундир.
Улгуриб қолмоқ керак,
Овоз йиғиш ўн кундир!

Овозим қиммат, дея,
Нархин ошириб, нозлар.
Кейин бир пулга қиммат,
Берилмаган овозлар.

Овоз излаб ҳар ёқдан,
Қадамлар ҳам ташланди.
Ва ниҳоят, дўстларим,
"Опен бюджет" бошланди!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Бир неча дақиқалардан сўнг овозли суҳбат ўтказсак, дегандим...

30 та юракчабилан мулоқотимизни бошлаймиз!

@Samarqandiy77


БИЗ БЕКОРГА ДЎСТ БЎЛМАДИК!

(Қиёматли дўстингизга юбориб қўйинг!)


Неча йилки ёнма-ёнмиз,
Шукур каму-куст бўлмадик.
Аллоҳ ўзи дўст айлади,
Биз бекорга дўст бўлмадик!

Иш қилмадик хиёнатли,
Ош емадик ё миннатли,
Елкадошмиз қиёматли,
Биз бекорга дўст бўлмадик!

Келсанг, қўлда тўртта нонинг,
Борсам, очиқ дастурхонинг,
Омон бўлсин азиз жонинг,
Биз бекорга дўст бўлмадик!

Кўрдик, номард нечталарни,
Сароб этиб муждаларни,
Узолмади ришталарни,
Биз бекорга дўст бўлмадик!

Бир-биримиз қадр қилдик,
Гоҳо жонга жабр қилдик,
Ҳаммасига сабр қилдик,
Биз бекорга дўст бўлмадик!

Сендан ўтса, узр дердинг,
Мендан ўтса, сен кечирдинг,
Дилдан доғни тез ўчирдинг,
Биз бекорга дўст бўлмадик!

Ғийбатимни қилсалар ким,
Туролмасдинг шунчаки жим,
Кўзинг ҳам чин, сўзинг ҳам чин,
Биз бекорга дўст бўлмадик!

Ёнимда тур ўнгми, сўлда,
Ҳоҳ саҳрода, ҳоҳи чўлда,
Ташлаб кетма ярим йўлда,
Биз бекорга дўст бўлмадик!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДЎСТИММИСИЗ ?

Бугун менинг беш-ўн сўмлик давлатим бор,
Қўлдан давлат кетганда ҳам дўстиммисиз?
Тақдир кулиб, жилмаймоқда, мен бахтиёр,
Тақдир зуғум этганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун шодман, қувончлардан тўлар юрак,
Ғамлар бошим экканда ҳам дўстиммисиз?
Шукур соғман, куч-қувватга лиммо билак,
Бош ёстиққа текканда ҳам дўстиммисиз?

Бугун менинг бағрим очиқ, ҳар сўзим - "хўп,
Бағрим зардоб ютганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун исмим айтилганда "қуллуқ" лар кўп,
Бир кун даврим ўтганда ҳам дўстиммисиз?

Юрибман мен бугун бўлиб, бирам кўркам,
Йиллар сўзин айтганда ҳам дўстиммисиз?
Қайтар дунё дерлар буни, бир кўп, бир кам,
Тегирмон терс қайтганда ҳам дўстиммисиз?

Ҳозир менинг умр йўлим равон-равон,
Оёққа чоҳ етганда ҳам дўстиммисиз?
Давраларнинг тўридаман, мен айни он,
Шон-шуҳратим битганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун ҳаёт қўлларимга тутмоқда қанд,
Ошим заҳар этганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун борман, тирикман мен, Аллоҳга ҳамд,
Сўнгги йўлга етганда ҳам дўстиммисиз?

© Ўлмасбек Самарқандий.
🎙Ҳалил.

@Samarqandiy77


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нафсни деб, иймондан бўлдикми жудо,
Қалбни забт этдими шайтоний буйруқ.
Балки, эсимиздан чиққандир Худо,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!

Оёғимга мадор, бошимга соя,
Бир бора исмини айтсак, кифоя,
Жонимизга берур мингта ҳимоя,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!

Балки, дард жонларнинг жонидан ўтган,
Балки, қувончлардан мосуво этган,
Энг яқин дўстимиз унутиб кетган,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!

Яқинингман дея, ёнига имлар,
Келгувчилар ким-у, кетгувчи кимлар,
Тарк этиб кетса ҳам бизни яқинлар,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!

Гарчи вужудингни босиб келса ғам,
Ҳеч бир сўз қалбингга бўлмаса малҳам,
Ҳатто оғир кунда, йўқчиликда ҳам,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!

Бир кунда беш маҳал бергайдир садо,
Ҳеч бир бандасини қўймайди қуруқ.
Балки, эсимиздан чиққандир Худо,
Худонинг эсидан чиққанимиз йўқ!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тонгги_тарона

Севгига арз битай десам, ижтимоий тармоғи йўқ.

@Samarqandiy77


​​​​#Ramazon_kundaligi
10 кун

МУСОФИРНИНГ РЎЗАСИ


Юртдан, Ватандан йироқ,
Ҳар кунида бир фироқ,
Ажру - савоби кўпроқ,
Мусофирнинг рўзаси!

Ҳақ иймонин безардур,
Сабри - тилло ё зардур,
Меҳнат бирла гўзалдир,
Мусофирнинг рўзаси!

Куч олгай итоатдан,
Қувват олур тоатдан,
Савоби саодатдан,
Мусофирнинг рўзаси!

Сабр бер иймонидан,
Қаноат бер, жонидан,
Ўзга юртнинг нонидан,
Мусофирнинг рўзаси!

Қайда саҳарлик нозир,
Қайдадир ифтор ҳозир,
Ниятлардадир нозил,
Мусофирнинг рўзаси!

Меҳр яшайдир кўзда,
Адо бўлгай бир тусда,
Ё Амриқо, ё Русда,
Мусофирнинг рўзаси!

Соғинч қийнар гоҳида,
Илтижо бор оҳида,
Қабул Ҳак даргоҳида,
Мусофирнинг рўзаси!

Бўлсин Аллоҳ ҳиммати,
Унда сабр сийрати,
Чин мусулмон зийнати,
Мусофирнинг рўзаси!

Яратган Роббим моҳи Рамазонни мусофир элларда ўтказаётган дўстларимизни ўз паноҳида асрасин!

Ўлмасбек Самақандий.

@Samarqandiy77


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўтган кунингиздан нолимоқ нечун,
Умид-ла кўнгилни тўқламоқ керак.
Тонгда шоду хуррам уйғонмоқ учун,
Тунда табассум-ла ухламоқ керак.

Тунингиз хайрли ўтсин азизим !

АЛЛОҲНИНГ ПАНОҲИДА БЎЛИНГ!


@Samarqandiy77


КАТТА ЎҒИЛ

(Оиладаги катта ўғилларга жўнатиб қўйинг!)


Ҳар неки дард ютса ҳамки, минг сабри бор,
Карвон бўлиб бораверар, дардда ўғил.
Укасига сабоқ бўлиб, сингилга ор,
Оиласига суянчиқдир, катта ўғил.

Йўлга чиқар, йўқчиликнинг йўллари тор,
Тирикчилик ўлкасига отда ўғил.
Не азоблар қийнаса хам, асраб мадор,
Укаларин қийнамайди, катта ўғил.

Бирин бошин силаб, бирин эркалайди,
Ўрнак бўлар, меҳру-оқибатда ўғил.
Укасининг ўғлин қучиб, елкалайди.
Отадан сўнг меҳрибондир, катта ўғил.

Тергалса ҳам, тўрт фарзанднинг орасида,
Айбдор бўлиб тураверар, содда ўғил.
Мақталганда, шу тўрттовлон қорасида,
Қолиб кетар, бир чеккада катта ўғил.

Синглисининг юпанчи бор: "Акам борку",
Укаларнинг ташвишида ёдда ўғил.
Барчасини кўриб турган Ҳакам борку,
Акаликнинг ажри сенга, катта ўғил.

Қанча ёзсам, Она, сингил шаънига кам,
Мадҳ этилмас, биттагина фардда ўғил.
Акаларга шеър ёзмайди, шоирлар ҳам,
Катта бир шеър қаҳрамони - катта ўғил.

Ўлмасбек Самарқандий.

Каналга қўшилиш учун:
👇👇👇👇👇
@Samarqandiy77


#iftor_yaqin

​​Вақти яқин, иншааллоҳ,
Саодатли оқшомида.
Дастурхонин ёзар мўмин,
Рамазоннинг ҳар шомида.
 
Бу – ҳалқдан бир ҳиммат эрур,
Қадр номлиғ дастурхон.
Рўзадорнинг шукронаси –
Сабр номлиғ дастурхон.

Шукур бирла таомланинг,
Эй сиз кўнгли нақшилар!
Аллоҳ берган ризқингизни,
Кўз-кўз қилманг яхшилар!

© Ўлмасбек Самарқандий

@Samarqandiy77


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​​​​САМАРҚАНДЛИК 🇺🇿

Дилга фахр туймоқ керак,
Ёнмоқ керак, куймоқ керак,
Юртни жондай суймоқ керак,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Дард, синовга доши етсин,
Асрларга ёши етсин,
Минорларга боши етсин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Амирлардай аҳди бўлсин,
Шоҳлар каби шаҳди бўлсин,
Кенг майдонда тахти бўлсин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Назм битсин, наср солсин,
Тошлар узра расм солсин,
Қум устига қаср солсин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Ишқ ўтида банди бўлсин,
Муҳаббатда танти бўлсин,
Ё Самар, ё Қанди бўлсин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Асрасин дил дурдонасин,
Суйсин ҳар тошу донасин,
Куйласин Шарқ таронасин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Ҳар кунидан чирой кўрсин,,
Умридан шамсу - ой кўрсин,
Онасига сарой қурсин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Илмдан нур топа олсин,
Ўғлон отда чопа олсин,
Қуёшда нон ёпа олсин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Куйласин юрт мадҳин майин,
Жаранглатсин наво - найин,
Ашъор битсин Ўлмасдайин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​​​​​#Ramazon_kundaligi
9 кун

БИСМИЛЛАҲ


Бисмиллаҳи роҳмани роҳийм,
Сизга Ҳақдан саломлар бўлсин!
Тилингизда ҳамиша шу сўз,
Ва муборак каломлар бўлсин!

Қай мўминки, бу сўзни демас,
Эзгуликка қўйилмас таъмал.
Чаладир ва мукаммал эмас,
Бисмиллаҳсиз бошланган амал.

Тилни покланг, иймонни ювинг,
Осмон узра порласин нажийм.
Бисмиллаҳ денг, лайънни қувинг,
Айтинг сўнгра ... Шайтони рожийн.

Нур-зиёга тўлгай бу олам,
Аллоҳ исми айтилган онда.
Бошлангайдир Бисмиллаҳ билан,
Бир юз бешта сура Қуръонда.

Остонада Бисмиллаҳ айтинг,
Эргашмасин ва сизга шайтон.
Уйғонганда Бисмиллаҳ айтинг,
Зулмат бўлсин лаъйнга шу тонг.

Бисмиллаҳ денг, таом бўйида,
Шайтон сизга бўлмасин шерик.
Бисмиллаҳ денг, кўнгил кўйида,
Иймонингиз қолгайдир тирик.

Бу сўз бирла мунаввардир дил,
Яратганга етгайдир оҳим.
Ҳар амалда такрорлайди тил -
Бисмиллаҳи Роҳмани Роҳийм!

Ассалому алайкум!
Моҳи Рамазоннинг 9 чи куни муборак бўлсин!

Эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Соат бонги жаранглаб,
Янги кундан хат келди.
Қарсак чалинг эркаклар,
Тўққизинчи март келди! 😂


@Samarqandiy77

20 last posts shown.