Аёлнинг бахти ўзига боғлиқ.Аёл кишининг гўзаллиги, унинг нафақат ташқи кўриниши, балки оқилалиги, гўзал хулқи, меҳрибонлиги билан ҳам баҳоланади.
* * *
Эрни оилага боғлаб турадиган, унинг кўксини тоғдек қилиб юрадиган ҳам аёлдир.
* * *
Шарқ аёллари учун ёзилмаган қонун бор. Ушбу қонунга амал қилган аёллар кўркам ва бахтлидир. Бу қонун аёлнинг эрини оиланинг боши, деб қараши ва унга итоат қилиб яшашидир.
* * *
Оилани муқаддас билган аёл, ҳамиша эрини ҳурмат қилади. Эрини ҳурмат қилган аёллар ҳамиша эъзозда, ҳурматда ва меҳир қуршовида яшайди.
* * *
Аёлларда шошқалоқлик, тез аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир қидириш одати бўлмаслиги керак. Шундагина улар хотиржам яшайди.
Мамаюнус Пардаев ҳикматларидан
#samarqandmtrk
Telegram | Facebook | Youtube |Admin