Саодатга йўл


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Эшиттириш меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Салима Холдорова


Tavoze'

Bishr Hofiy hazratning quyidagi baytlari ikki haftaki hayolimdan ketmayapti:

“Sening quling ekanim – azizlikka kifoya,
Mening Robbim ekaning – obroʻlarga nihoya”.


Bir ulug' olim shogirdlaridan so'ragan ekanlar:
-Menda biror ayb, kamchilik ko'rgan bo'lsangiz aytingizlar.
-Ko'rganmiz, bir dona aybingiz bor -debdi shogirdlaridan biri.

Hamma hayratda. Nima derkan deb. Aytibdiki:
-Sizning kamchiligingiz bizdek nomunosib shogirdlaringiz borligi...


Kamtarinlik va tavoze'danda go'zalroq narsani ko'rdimikan odamzod.


#munosabatlar #umr_manzaralari

Мен ёмон кўрадиган иккита ибора бор. «Сиз билан гаплашиб олишимиз зарур» ва «Умид қиламанки, биз дўст бўлиб қоламиз» иборалари. Чунки шу икки иборадан бири ишлатилгач, ҳаётда кўпинча муносабатларга нуқта қўйилади.

© Фредерик Бегбедер


#asardan_iqtibos #umr_manzaralari

Мен унинг ёнида сўзларини тинглар ва юзларига термулганча кулиб туриб ўйлар эдим: аёлни севиш ва камбағал бўлиш нақадар аянчли!

© Ремарк, «Уч оғайни»


  МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

  *  Назаримда,  биз яхши, маънили яшайин, деб эмас, бошқалардан яхшироқ ёки  бошқалардан кам бўлмай, деб интилаётганга ўхшаймиз...

  *  Ҳаёт мазмунини тўкинлик ва фаровонлик эмас, балки ундан фойдаланишдаги қаноат ва меъёр белгилайди.

  *  Агар бахт формуласи  тўкинчилик, тўю ҳашамлар кўплиги, шахсий мулкнинг беҳадлиги билан ўлчанса, унинг натижаси, шубҳасиз,- 0 га тенг бўлади.

  *  Шунга гувоҳ бўлдимки, пулинг кўпайиб борган сари уни бошқариш имкониятини йўқотиб боравераркансан.

  *  Олтиннинг нархи тушиши, кўтарилиши мумкин, аммо унинг қадри ҳеч қачон тушмайди.


#кун_ҳақиқати

Агар тинч яшашни истасангиз, фақат яхши гапларни гапиринг. Бошқасидан эса сукут қилинг...

Сукут - бу йўл заифлик, ожизлик эмас. Балки, маъсулиятни ҳис қилиш, ортиқча сўзнинг хавфини билиш, қаноат ва охиратда жавоб беришни ўйлашликдир.


БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.


“Зўр бўламан – денг! Бизга энг зўр кадрлар керак!”

Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуров болалар таълимига катта эътибор қаратмоқда. Ҳокимнинг илк қилган иши – ўзи учун ажратилган хонани мактаб ўқувчиларига бўшатиб бериш бўлди. Ҳозирда у ердаги ёшлар Халқаро фан олимпиадаларида қатнашиш учун тайёргарлик кўришмоқда.


#hikmat

Озод Шарофиддинов,
Ўзбекистон қаҳрамони:

❗️ – Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг!

📖 Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз
?!


#хайрли_тун

Бошқалар фақат нафас олаётганингизни билишади... Қандай яшаётганингиз, нималарни бошдан кечираётганингиз ва оёғингизда қандай тик тургангизни фақат ўзингиз биласиз...!

Хайрли тун!
Яхши дам олинг!


Қалбнинг ақлдан фарқи шундаки, у ўйламайди ва муҳокама қилмайди. У ҳис қилади, шунинг учун ҳам адашмайди.

Вадим Зеланд


Кибрга элтувчи яхши амалдан тавбага етакловчи ёмон амал афзалдир...

Кимдир бутун умр яхши амал қилиб, кибрга берилиб вафот топади ва дўзахий бўлади. Яна кимдир эса бутун умр гуноҳ-маъсиятга ботиб, тавба қилади ва жаннатий бўлади.

Бу билан ёмон ишларни мақулламоқчи эмасмиз. Аксинча, ёмондан тавба қилиб, кибрдан сақланишга ҳамда яхшиликларда харис бўлишга ундамоқчимиз!


#кун_иқтибоси

Охир-оқибат, ҳамма нарса яхшилик билан тугаши керак. Агар бирор нарса ёмонлик билан тугаган бўлса, демак бу ҳали охири эмас.

✍ Пауло Коэло


#кун_ҳикмати

Ҳаётингизда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сиз ҳақингизда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингиздир.

Кимлигингизни ўзингиз биласиз. Аллоҳ сизнинг ҳолатингиз ва ниятингизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади.

Қилаётган ишларингизни оқлаб, қадр-у қимматингизни тушириб юрманг!

Ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг сири – барчани рози қилишга уринишдир.


#хайрли_тонг

Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.

Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам, битта ибодат.

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

Файзли тонг муборак бўлсин!

Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин!

Барчангизга дам олиш куни яқинларгиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз!


⸺ Ақл-идрок инсонни бефарқликка етаклайди, ⸺ деди, донишманд.
⸺ Нега энди? ⸺ сўради, биров.
⸺ Ҳамма нарсани ўз ичидан топган одамга ташқаридан нима ҳам керак?..


Ўтмишнинг энг катта хавфларидан бири қулга айланиш эди. Келажакнинг хавфларидан бири эса ⸺ роботга айланиш.

© Рэй Брэдбэри


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жуда ўринли фикр бўлибди...


Бир шайхдан сўрашибди:
— Оилада эр билан хотин жанжаллашиб аразлашса, қай бири аввал узр сўраши керак?!
Шайх шундай жавоб берди:
— Қай бири Аллоҳдан кўпроқ қўрқса, ўша аввал узр сўрайди!

20 last posts shown.