Posts filter


#Фойдали

Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишда лозим бўлган ниятлар

1. Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра яхшироқ ва Аллоҳга суюмлироқ эканини эслаб, кучли бўлишга ният қилиш.
2. Аллоҳ таолонинг ибодатида қувват, ёрдам бўлишини ният қилиш.
3. Сиҳат-саломатлик неъмати ҳақида тафаккур қилиш.
4. Ушбу неъмат учун Аллоҳга шукр қилиш.
5. Ёшликни ва вақтни Аллоҳ рози бўладиган нарса билан ўтказиш, машғул қилишни ният қилиш.
6. Баданнинг ҳам ҳаққи бор эканига эътибор бериш.
7. Соғликка эътибор қаратишда ҳам ажр бор эканини ўйлаш.
8. Ўзини ривожлантиришга диққат қаратиш.
9. Нафсига қарши курашиб, чиниқтиришга диққат қилиш.
10. Ўзини сабрли, иродали бўлишга одатлантириш кабиларни ният қилинади.

@Sakiyna_official | 👈


Менинг хаётим | Энг гўзал ҳикоялар тўплами

Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 👈


Узоқ танаффусдан сўнг биз яна бир бор конкурс бошлашга қарор қилдик.

Бу сафар совғалар эгаларини 20 тага оширамиз. Энг керакли ва манфаатли китоблар эгасига айланасиз иншааллоҳ.

Бу галги конкурсимизга, телеграм саҳифаси бор ҳамкасбларимизни ҳомийликка таклиф қиламиз. Сифатли медиалар йўналишида фаолият олиб борадиган иккита телеграм саҳифа эгаларини ҳомийликка қабул қиламиз.

Бунинг учун админимизга мурожаат қилинг: @Believer_jx 👈

Конкурсимиз қачон бошланишини бир неча кунларда эълон қиламиз.

@Sakiyna_official I 🎧


#Фойдали

Баъзан бир нарсага эҳтиёжинг бўлади-ю, унга етишга сенда қудрат, имкон бўлмайди. Баъзан сенда кўп нарсага қудрат ва имкон бўлади-ю, сенда унга эҳтиёж бўлмайди.

@Sakiyna_official | 👈


#Сабрием

Бева аёл дарди ёхуд бир онанинг ҳикояси...

Муаллиф: Крик души Шухрат
Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 🎧


#Хикоя

Покиза ният.

Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...

Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.

---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.
Орага жимлик чўкди...
Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.

Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб бир пасда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...

У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди

---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...

Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.

Муаллиф: Феруза Салходжаева

@Sakiyna_official | 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видео

Кўзингиз қизарган, йиғладингизми? Бу синовлар машаққатларданми...

Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Аёл бир китобни ўқийдиган бўлса, уни эри ва болалари ҳам у китобни ўқигандай бўлади.

Изоҳ: “Отамизнинг аёллар илмига бўлган рағбатини уларга берадиган таърифларидан сезар эдик. Бирор аёл учун мақтов келтирмоқчи бўлсалар, мақтов ўлчовлари «У ўқиган, илмли аёл», дердилар. Агар қайсидир аёл кишидан норозиликларини ифодаламоқчи бўлсалар «Ҳа, ўқимаган-да», дердилар. Уларнинг наздидаги ўлчов – ўқиш эди”, Одинахон Муҳаммад Содиқ.

@Sakiyna_official | 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Soch quvvatini tiklash uchun KERATIN!

FRUCTIS SOS Garnierdan o'simlik keratin va marula moyi bilan jonlantiruvchi davolash. Soch kesikulasiga kirib, yo'qolgan keratinni to'ldiradi. Sochingiz 10 barobar kuchli va 7 barobar silliq bo'ladi.

*O'simliklardan keratin
**Shampun va konditsionerdan foydalangandan keyin instrumental sinov.

Saytga kirish

#reklama 16+
uzum.uz


Айни пайтда бардошлардан яралганим ҳикоясининг 8-қисми голд саҳифамизга жойланган. Ушбу ҳикоямизни эртароқ тинглаш учун бизнинг маҳсус голд каналимизга қўшилинг.

Саҳифамизга 3-6 ойлик обуна таърифларида қўшилишингиз мумкин. Мурожаат учун админ: @Believer_jx 👈

@Sakiyna_official I 🎧


#Ҳикоя

100$ Доллар

Машҳур фан арбоби ўз маърузасини қўлига 100 $ олиб бошлади. Маъруза ҳонасида 200 та ўқувчи бор эди. У ўз ўқувчиларига: “ Ким шу 100$ ни қўлга киритишни ҳоҳлайдии?”-деб сўради. Қўллар кўтарила бошланди. У: “Мен сизлардан бирингизга мана шу 100$ бераман. Лекин уни беришдан олдин бир сизларни синамоқчиман”. –деди.
У долларни ғижимлай бошлади ва сўради : “Ҳалиям ҳоҳлайсизми шу 100$ ни”. Қўллар баралла кўтарилди. “Яхши”-деди у. Агар шундай қилсамчи деб : Қўлидаги 100$ ни ерга ташлаб, оёқ кийими билан боса бошлади, сўнгра уни қўлига олди. Пул эса кир ва ғижимланган эди.
Энди: “Ким ҳоҳлайди бу пулни”-деб сўради. Яна барча қўлини кўтарди.
“Азиз дўстлар, ҳозир сиз жудаям қимматли ҳаёт дарсини ўргандингиз. Мен пулга нисбатан нима қилган бўлсам ҳам,уни оёғим остига ташлаган, ғижимлаган бўлсам ҳам, барибир сиз уни қўлга киритиш илинжидасиз, чунки мен пулнинг қийматини тушурганим йўқ, у ҳалиям ўз қийматига эга бўлиб турибди, ҳалиям 100$лигича. Жуда кўп маротаба биз ўз ҳаётимизда қоқиламиз-йиқиламиз, оғир аҳволга тушамиз, камситиламиз, ер билан яксон бўламиз, …Шунда биз ўзимиздан умидни йўқотиб, ҳудди ҳеч кимга керак эмасдек, бу ҳаётда арзимас одамдек ҳис қиламиз ўзимизни. Шуни унутмангки, биз билан боғлиқ нима содир бўлган бўлса ҳам ва келажакда нима юз берса ҳам, биз ҳеч қачон ўз қийматимизни Аллоҳнинг олдида йўқотмаймиз. Биз ҳалиям ўша инсонлигимизча қоламиз. Биз Аллоҳ олдида кирмизми, тозамизми, киймимиз қанақа, йиқиламизми-қоқиламизми бир ҳилдирмиз. Фақатгина Аллоҳга ибодат қилишимиз билан бир биримиз билан фарқланамиз” –деган экан.


@Sakiyna_official | 👈


#Аудио

Саждада жон берди ёхуд қаттиқ нон...

Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

"Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди.
Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади.
Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди.
Лекин вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди".

@Sakiyna_official | 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Garnier mitselyar suvi

Bir harakat bilan makiyajni olib tashlaydi va terini tozalaydi!

Saytga kirish

#reklama 16+
uzum.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@SAXIYLAR_UZ ГУРУХ БЕМОРИМИЗ
ЮНУСОВА ОДИНАХОН.
2021-ЙИЛ.

✅ Имкон қадар ёрдам қилинг. Гурух расмий,  7-йилдан бери ишлайди.

Jizzax viloyati jizzax waxri olmazor maxallasi olmazor sity 2dom 9 kvartira

Yunusova Odina. Dsp. Farzandim utira olmaydi buynini tuta olmaydi gapirmaydi muntazam suvdirgisi bor xar kun 20-25 marta beradi
Iltimos quldan kelgancha xolis ollox uchun wu farzandimni davolatiwda yordam beriwlarizni surayman oldindan raxmat
Онасини👆👆СМС си.

#ҚУРЪОН
Албатта, Аллохнинг рахмати яхшилик килувчиларга якиндир.
Аъроф сураси (56 - оят)

@SAXIYLAR_UZ
КАРТА    РАҚАМЛАРИ
👇👇
Уз Кард
8600 1204 2526 9142✅
ХАМКОР БАНК.

Хамкор банк Узкард
   👇👇
5614 6818 2020 4620✅
Ашурова  З. номида

||------⤵️
Хумо Агробанк
👇👇
4073 4200 5525 1403✅
Ашурова  З.
📲 99899 430 24 50
👆👆⤴️
Уланган

  ПАЙНЕТ РАКАМ
       👇👇
+998 99 430 24 50✅
Уз Мобаил

   АДМИН 
@Firdavs188

       ⬇️⬇️
     Эхсон хисобот
      👇👇
✅  @Shifoiy_uz 👁👁
/    👆👆КИРИНГ,
ТАНИШИБ ЧИҚИНГ.


@Saxiylar_uz 👁👁✅ Расмий  гурух.
👆👆
   
@AZAN_UZZ


#Аудио

Синовлардан устозга айлантирган дунё ёхуд мусибатлар бир кун тугарми Тўлиқ холда

Муаллиф: Хуршида Ҳуррамова
Ижрочи: Омар Халил

@Sakiyna_official | 🎧


#Табассум

- Дадаси, яхши келдингизми?
Сизга 2 та янгилик бор,
бири яхши, бири ёмон! 😕

- Қани, ёмонидан гапир-чи... 🤨

- Сиз йиғиб юрган пулларингизнинг ҳаммасини йўқотиб қўйдим! 😟

- Ия, яхшисини гапир-чи... 🤨

- Камбағал бўлсангиз ҳам
Сизни яхши кўраман )) ☺️

@Sakiyna_official | 👈


#Таҳажжуд

Таҳажжуднинг фойдалари
• Гуноҳларни кечирилиши ва дуолар ижобат бўлиши
• Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиши
• Охиратда катта шараш келтириши

@Sakiyna_official | 👈


Сиз бир ижрочини ҳурмат қилганингиз каби, биз сизданда кўп ҳурмат қиламиз ҳар бирларини. Агар бу каналга овоз эшитиш мақсадида кираётган бўлсангиз кирмай қўяверинг, чунки бизни мақсадимиз чиройли овозларни етказиб бериш эмас. Агар мақсад ҳаётга амалий манфаат бўлса, Роббимиз ҳайрли қилсин.

@Sakiyna_official I 👈


#Коммент

Бундай изоҳларга аҳамият бермаймиз деганимиз сари баъзилар ҳаддидан ошиб кетяпти гапиришда. Саҳифамизда тақдим қилинадиган медиаларни ижро қилувчи ҳар бир ижрочи суҳандоннинг ўз ўрни бор.

Ҳикоя, ёҳуд саҳифамизда тақдим қилинадиган ҳар қандай медиани эшитишдан мақсад, маънавий, аҳлоқий, амалий манфаат олиш. Агар сиз ижрочининг овозига маҳлиё бўлиб эшитаётган бўлсангизу, нима эшитаётганингизни тушунмасангиз ёки аҳамиятни кўпроқ ижрочини овозига қаратаётган бўлсангиз, сал ўзингизни ўнглаб олинг.

Бир ижрочини қаттиқ ҳурмат қилиб тинглайсиз, тингланг, аммо қолганларни шаънига ортиқча гап қилманг. Ҳар бир суҳандоннинг миллионлаган тингловчилари бор. Уларнинг тажрибасини баҳолаш фақатгина уларнинг йўналишида бўлганларгагина хос. Сиз билан бизга эмас.

@Sakiyna_official I 👈

20 last posts shown.