SAIDA_AZIZ IJODI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Реклама хизмати 👇:
https://t.me/+_YBJjOJnAvg
Инстаграмда: saidakarabaeva

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Илтимос кутманг, ёзиб топширишим керак бўлган ишим бор. Уни тугатмай, қиссани ёзолмайман. Балки бугун жойланмас ҳам... Аниқ билмайман. Шунинг учун ухлайверинг. Кутманг!

1.4k 0 1 12 111

Азизлар, қиссанинг давомини кечроқ жойлайман.

2.5k 0 0 14 138

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли кеч, Яхшилар!

Саломатмисиз?

Яна бир кунни ниҳоясига етказиб, меҳрибонлар даврасида муҳаббат тафтидан исиниб ўтирибсизми?😉

Кунлар жуда тез ўтаётганини сиз ҳам сезяпсизми?

Куни кеча жума эди. Эртага яна жума!

Жумадан жумагача кунлар бир тутамдек ўтиб кетмоқда. Нимагадир улгуряпмиз, нимагадир йўқ.

Жонингизни эҳтиёт қилинг. Ўзингизни ўққа-чўққа уриб, руҳингизни минг бўлакка бўлманг.

Насибидан ошиғини ололмаймиз. Бўладигани барибир содир бўлади.

Муҳими, қалб хотиржамлиги. Ҳашамату давлат ичида қалб ҳаловатини ҳис қилмаганлар қанча... Оддийгина тўрт девор орасида бахтдан масрур яшаётганлар бор...

Шундай экан, Аллоҳ тақдим этган омонат жонингизни кўпам койитманг. Асранг, авайланг!

Ёдингизда бўлсин, биринчи навбатда жонингиз ўзингизга керак, Қадрдон!

©️САИДА АЗИЗ


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

3k 0 56 3 83

#Мушоҳада

Қадим замонларда араблар тўй қилишганида, базмда меҳмонларга нон орасига гўш солиб, тарқатишар экан.

Агар меҳмонлар сони кўпайиб кетса, мезбонлар ўзларининг яқинларига оддий нонни икки буклаб беришаркан.

Яқинлар ҳам уларни тушуниб, гўшт йўқлигини билдиришмас эканлар.

Бир куни бир меҳмоннинг қўлига гўштсиз нон тушиб қолибди. У: “Менинг ноним гўштсиз экан, гўштсиз экан!”, деб аюҳаннос солибди.

Шунда тўй эгаси келиб: “Узр, мен сени ўзимнинг яқинларимдан деб ўйлабман. Айб мендан ўтди!” деб узр сўрабди.

Қиссадан ҳисса шуки, кимнидир ўз яқиним деб билишдан аввал яхшилаб ўйлаш керак! Балки у сиз ҳақингизда бошқача фикрдадир...


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#Тонгги_кайфият

🤳Сизга СМС келди!

"Салом, ҳисобингизга 1 кг бахт, 3 кг хурсандчилик, 10 кг ишонч ва 20 кг муҳаббат ўтказилди.

Шунча нарсани кўтаришга қийналмаслигингиз, учиб юришингиз учун 2 та илҳомнинг ҳам қаноти қўшиб берилди.🛫

Учинг, севинг, шодланинг ва бахтли бўлинг!"😇


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

6k 0 209 8 147

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Янги_кун_муборак

Саломлашишнинг етмишта савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси алик олганники.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.

Нурафшон тонгга етказганига шукр !

Бошланган янги кун муборак бўлсин !

Бугунингиз оилангизга қувонч, файз, танингизга саломатлик, чўнтагингизга даромад олиб келсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин !


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

5.2k 0 144 5 74

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ТУНЧИРОҚ

Айби бўлса ҳам бош эгмасдан, тан олмайдиганлар бор. Улардан хафа бўлманг, чунки қуриган дарахт эгилмайди.

Тунингиз тинч ва хотиржам ўтсин!
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


👆👇

- Манавини олинг, - бир даста пул узатди Муборак хола. – Метрода тиқилиб юрманг. Такси чақиринг.

Қайнонасининг меҳридан Нилуфарнинг чеҳраси ёришди.

- Йўқ, оломайман. Бу сизнинг пулингиз!

- Э-э-э, сеники-меники борми, қизим? Мен нима қиламан? Ўзи юрагимнинг бир чети ғамгин бўлиб турарди. Шундай олий маълумотли қизни уйга ўтказиб қўйдик. Жамиятга фойдаси тегадиган нималардир қилармиди, деб ўйлар қолардим. Лекин...

Мен ҳам техникумни тугатганман қизим. Қайнотангиз раҳматли ишлашимга рухсат берганди. Бироқ... мен тушган хонадон кўпчилик эди. Иккита қайнона, қайнота... қайнсингиллар... овсинлар.. “Эплолмайман”, деб уйни танлаганман. Кейин қизлар, кетидан Баҳодир туғилди. Қарабсизки, ишлашга ўзимнинг иштиёқим бўлмади. Лекин ишлаган аёлларга ҳавасим келган.

Сиз шунчаки ишламанг! Вақт ўтказишга борманг. Жамиятга манфаатли бирор иш қилинг, хўпми? Мен ҳам сиз билан фахрланиб юрай!

Нилуфар қайнонасининг гапларидан тўлқинланиб кетди. Қучоқлаб олди.

- Раҳмат, ойижоним. Яхшиям борсиз!

- Мен сизга ишонаман! Сиз ҳаммасини уддалайсиз! Дуо қилиб ўтираман. Уйдан хавотир бўлманг. Яхши бориб келинг, - дея пулни келинининг қўлига тутқазди.

-Ойижон, лекин... – хижолат бўлди аёл.

- Жуда хижолат бўлсангиз, ойлигингиздан қайтарарсиз, - деб ҳазил қилди онахон.

Нилуфарнинг кайфияти кўтарилди. Аллоҳ уни қўллаётганига яна бир бор амин бўлди. Ойнадаги аксига тикиларкан, ички ишончни ҳис қилди.

ДАВОМИ ЭРТАГА


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

3.2k 0 6 31 290

#ЯНГИ_ҚИССА

#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#10

Бунёд эса ортиқча гапирмади. Лекин у ҳам онасига нигоҳлари билан ишонч билдириб турарди.

- Мени ўзингиз ташлаб қўясизми? Ёки таксида кетайми? – сўради аёл эридан.

- Ишга борадиган сен! Мен ҳайдовчинг эмасман! Қандай етиб олиш ўзингнинг муаммоинг! – деди эри сокин оҳангда.

Нилуфар музлагандек ҳис қилди ўзини. Йигирма йил бир ёстиққа бош қўйиб, севиб яшаган умр йўлдошими бу? Наҳот шу қадар худбин бўлса? Аёлини қўллашга ярамайдиган даражада пасткашми?

Нилуфар томоғига тиқилиб келаётган йиғини аранг ютди. Яна табассумни ниқоб қилди.
- Хўп, яхши! Пул ташлаб кетарсиз... – деди чорасиз оҳангда.
- Албатта. Мадина метро неча пул? – сўради эри қизига юзланиб.
Муборак хола ўғлига қаради. Баҳодир очиқдан-очиқ Нилуфарни мазах қилаётгани кўриниб турарди.

- Бу нима деганинг? Метрода юрадими? Таксига пул ташлаб кет! – деди қайнона бироз жаҳл оҳангида.

- Ишга киришни истаган у! Ўзи ҳаракат қилсин! Менинг пулларимга ишлаб келадими? – дея мазахомуз илжайди эркак.

Нилуфар индамади. Дуо қилиб дастурхондан турди. Томоғига ёнғоқдек тиқилган бир нимани ютишга уринди. Қани, ютилса... аксинча бўғзини ачиштирди.
Жимгина хонаси томон йўналди.

Аёл хонасида кийинаркан, ҳовлидан ўғли ва қизининг овози эшитилди.

- Ойижон, биз кетдик.
- Омад тилаймиз! Сизни яхши кўрамиз.

Нилуфарнинг мужгонида ёш йилтиллади. Кўзгудаги аксига боқаркан, эрининг бироз аввалги муомаласини эслади.

- Нега ахир? “Мен сен биланман”, дейиш шунчалар қийинми?

- Сен нимани кутгандинг? – жавоб қилди кўзгудаги акси. – Йигирма йилдан буён “Хўп бўлади” деб ўтирган хотини кўчагача чиқади-ю, у жимгина рози бўлармиди?

- Лекин мен ҳам инсонман. Менинг ҳам ўз орзуларим, мақсадларим бўлиши мумкинку.. Наҳот шуни тушунмайди!

- Йўқ, тушунмайди! Чунки сен орзуларингни йигирма йил олдин кўмиб бўлгансан! – деди акси унга тикиларкан.

Нилуфар жим қолди. Ўйлади. Бутун оламда аёл зоти оиласи учун ўзини, орзуларини қурбон қилиши оддий қабул қилинади. Ҳеч ким унинг қурбонлигини катта жасорат, деб билмайди. Аёлми, у уйда ўтириши керак! Унинг жойи ошхона!

Мана шу қарашлар сабаб, қанчадан-қанча иқтидор соҳибалари Яратгандан инъом этилган истеъдодларини бой берадилар. Юзлаб олималикка интилганлар жимгина рўзғор халтасини елкага ортадилар. Минглаб шифокор, учувчи, ўқитувчи бўламан деган қизлар оила аталмиш қўрғоннинг деворлари орасида қолиб кетадилар. Бу адолатданми?

Наҳот, аёлнинг орзулари ҳеч кимга қизиқ эмас? Нега у фақат уй бекаси бўлиши керак. Нима учун фақат ошхонадагина ижод қилиши лозим?

Нилуфар кўзгуга тикиларкан, хаёллари қарама-қарши саволлар орасида ғужғон ўйнарди.

Эшикнинг тақиллаши қум зарраларидек унинг хаёлларини ҳам тўзғитиб юборди.

- Қизим... – эшик очилиб ичкарига қайнона мўралади. – Тайёр бўлдингизми?

Нилуфар жилмайди. Шошиб юзидаги томчиларни артди.
-Ҳозир, бироз пардоз қилай... – деди келин қайнонасига меҳрла боқаркан.


👇👇👇

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Бир қисм дегандим, салкам икки қисм ёзилдией😄


Яна бир қисм қолди.


Тунгги бедорлар борми?😉

3.3k 0 0 16 156

#ЯНГИ_ҚИССА

#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#9

Ишларини якунлаб қайнонаси билан телевизорга тикилиб ўтираркан, Бунёд онасининг ёнига секин жойлашди.
- Ойи, нима бўлди? Топдингизми? – сўради овозини пастлаб. Нилуфар оғрингандек алпозда бош ирғади.
- Йўқ. Баъзилари маркетинг соҳасида тажрибангиз борми, деб сўрашяпти. Лекин менда тажриба нима қилсин? – деди аёл маҳзун оҳангда.

- Мен сиз учун иш топдим. – яна паст овозда сўзлади Бунёд. – Телеграмингизга эълонни юбориб қўйдим.

- Ўғлим, даданг танишларни ишга солма, деган. Қўй, ёлғон гапиролмайман! – деди аёл куюнчаклик билан. Бунёд кулимсиради.

- Дадам сизнинг танишларингизни назарда тутдилар, меникини эмас.
- Йўқ, болам...
- Ҳеч қандай танишим эмас. Курсдошим амакисининг компаниясига маркетинг ва реклама бўлимига ишчи излаётганини айтди. Бориб кўринг. Ажабмас, омадингиз келса... Косметика маҳсулоти ишлаб чиқарадиган компания экан. – Нилуфарнинг чеҳраси ёришди. Қорачиқлари орасида қандайдир ёғду йилт этгандек бўлди.

- Жоним болам ўзимни... – ўғлини қучоқлаб қўйди.

Ташқаридан кирган Баҳодир она-болага қаради.
-Ҳа, нима гап? Иш топгандек хурсанд бўлиб ўтирибсан... – деди яна кесатиқ оҳангида.

Бунёд онасига кўз қисиб қўяркан, дадасига юзланди.

-Ойим иш топибдилар... Эртага бораман, деётгандилар.

Кутилмаган хабар эркакнинг нигоҳларида ҳайрат билан акс этди.
-Ростанми? Қанақа иш экан?
- Эртага борай... агар маъқуллашса, сизга хабарини бераман! – деди Нилуфар ҳам қувлик билан.
-Яхши, маъқуллашган кунидан бошлаб бир ойни ҳисоблаб юргин! – деди Баҳодир ҳам бўш келишни истамай.
Нилуфар жилмайиб қўйди.

***
"Ўзингга ишон, ва дунё сен учун эшикларни очади".
Ральф Уолдо Эмерсон


Нурафшон тонгнинг ҳавосидан нафас оларкан, Нилуфар бугун у учун ўзгача кун бўлишини ҳис қиларди.

Кеча тунда ўғли юборган эълонни ўқиб, ўша рақамга хабар қолдирди. Жавоб кўп куттирмади. Уни офисга суҳбатга таклиф қилишди. Таклиф аёлнинг қалбига қувонч улашди. Дарров қизи билан гардеробини кўздан кечиришди.

-Иш юзасидан учрашувку, ойи... расмийроқ кийиниб боринг. Мана шу тўқ қизил рангдаги костюм-шимингиз сизга ярашади! – деди Мадина онасига либос танларкан. – Ҳозир урфга кирган ранг. Инстаграмда ҳам кузатингда...

- Майли, шу бўлса шуда... Раҳмат! – дея қизини бағрига босди она.

Нилуфар туни билан ўз хаёллари орасида сайр қилди. Ишга бориш-келиш, офисдаги вазиятлар, суҳбат.. ҳаммасини тасаввур элагидан ўтказиб чиқди. Ич-ичидан келаётган бу ҳисни сўз билан тасвирлаб беролмасди. Бутун олам унга ҳамоҳангдек туйиларди.

Гарчи туни билан ухламасдан, ширин хаёллар оғушида тўлғониб чиққан бўлсада, тонгда у тетик эди. Ҳар доимгидек чиройли нонушта дастурхонини ҳозирлади. Эрталабданоқ қўшиқ куйлар, шижоати, жўшқинлиги тобора ортиб бораётганини ҳис қиларди.

- Ҳаммаям ишга борсин эканда... – деди яна пичинг қилиб эри. – Онангга қара... оғзи қулоғида. Ҳали ишга олишадими-йўқми, эплайдими, фарқи йўқ.

- Олишади, дада... мана кўрасиз! Менинг ойижоним ҳаммасини эплайди! – деди Мадина онаси томон бўлиб. Нилуфар қизига кўз қисиб қўйди.

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Азизлар, бир йўла икки қисмни ёзиб, жойлайман. Яна такрорлайман, уйқуси келганлар ухлайверинг!

3k 0 0 2 130

#ЯНГИ_ҚИССА

#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


#8

Оила аъзоларини ишга кузатиб, Нилуфар яна ижтимоий тармоққа юзланди. “Наҳот менга аталгани бўлмаса...” хаёлидан ўтказди аёл. Нонушта вақти Баҳодир яна Нилуфарга гап билан теккизиб ўтди:
- Шартни бузма! Ҳеч қандай курсдош ёки қариндошлардан сўрамайсан. Ҳеч кимнинг кўмагисиз иш топишинг керак!
Нилуфар бош ирғади. Муборак хола эса ўғли ва келинини кузатиб ўтираркан, савол берди:
- Баҳодир, нега ундай дейсан? Ҳозир таниш-билиш қилмай иш топиб бўларканми?
-Келиниз топаркан! Қани, кўрамиз! – деди Баҳодир хотинига бир қур нигоҳ ташларкан. Унинг нигоҳида “Қаергача борардинг?” деган иддао яширинган эди. Нилуфар табассум билан кифояланди. Ич-ичидан Аллоҳ унга кўмакчи бўлишини ҳис қиларди.
Мадина уйдан чиқиб олдидан онасига пичирлади:
-Ойижон, телеграмизга сиз ҳақингиздаги резюмени тайёрлаб жўнатиб қўйдим. Бирортаси сўраса, бемалол юборишингиз мумкин.
Нилуфар миннатдорчилик билдирди. Болаларининг қўллови аёлга далда бўлди.

Қўли бўшади дегунча, аёл ҳар бир сайтни, ҳар бир тармоқни кўздан кечиряпти. Бироқ... у кутган натижа йўқ!
Телефонига тикилиб ўтирган келинининг ёнига ўтираркан, Муборак хола гап қотди:
- Нилуфар, жон қизим, ўғлим гапираверади. Ҳеч ким билмайди, танишлариздан сўрай қолинг...
Нилуфар маҳзун жилмайди.
- Йўқ, ойижон! Ёлғон гапирмоқчи эмасман! Қани... бирорта жой топилиб қолар. Мана бир неча жойга ўз маълумотномамни юбордим.
-Майли, Аллоҳ қўлласин! – деди қайнона ҳам очиқчеҳралик билан.

Уй юмушларида ҳам, таом тайёрлаётганда ҳам Нилуфарнинг икки хаёли иш топиш ўйлари билан банд эди. “Уддалашим керак. Топишим шарт! Эримнинг ёнида ношуд аёл кўринишида бўлишни истамайман!” дерди ўзига ўзи.

***
Икки кунлик изланишлар бекор кетди. Сайтлардаги иш ўринлари турлича эди. Лекин ҳеч бири Нилуфарнинг соҳасига мос келмасди. Мос келганлари эса тажрибаси бор-йўқлигига қизиқарди. Эри билгани учун атайин рухсат берганини тобора сезиб борарди аёл. Ўзига бўлган ишончи ҳам тобора чақнаши сўнаётган юлдуздек эди, гўё... Қалбида алангадек ёнган иштиёқ олови ҳам пасайиб борарди.

Икки кунда аёлнинг кўзларида ўйчанлик зоҳир бўлди. Хаёлан турфа корхоналарга кириб чиқарди. Бироқ... ҳеч бирига таклиф қилинмасди.

Баҳодир эса хотинидаги ҳолатлари жимгина кузатар, мийиғида кулиб қўярди.
- Топдингми иш? – деб киноя қилишни ҳам унутмасди. Нилуфар эса синиқ жилмайиш билан кифояланар, лекин ич-ичидан Худодан мадад тилаб ўтирарди.

ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#ЯНГИ_ҚИССА

#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Онлайн дарсимиз тугади. Энди қисса учун ўтирдим. Уч қисмни узатишга ҳаракат қиламан. Уйқуси келганлар ухлайверинг. Тонгда ўқийсиз😊

3.3k 0 0 11 137

xozirgi xolatimni yozayotgandeksiz
farqi,zavjimlar ishonadilar,shu uchunam ishlatgilari kemiydi,uladan otib ketishimdan xavotrdamilar bilmayman(aqllilik qiladi deb qo'rqadiku bazi erkaklar)
Allohga tavakkal qilib,istixora qilib boshladim,alhamdulillah xammasi yaxshi,qiyinchiliklariya bor lekin yoqtrgan ishim ekaniga bilinmaydiyam


Хайрли кеч, Яхшилар!

Омонмисиз, саломатмисиз?

Совуқ кунларда иссиқ меҳрлар ила яшнаб юрибсизми? 😉😍

Азизлар, янги қиссани кечроқ жойлайман. Айни пайтда ёпиқ психологик гуруҳимизда онлайн дарс ўтишим зарур.

Дарс тугагач, навбат қиссага, ИнШаАллоҳ!

Дуоларда эслаб туринг😊😊


Ҳурмат билан Саида АЗИЗ



20 last posts shown.