“ЭРК ВА ИХТИЁРНИНГ ФАРҚИ БОР”
… Россияда эркинликни амр-ихтиёр билан кўпинча чалкаштириб юборишади. Амр-ихтиёр – бу оғзимга келганини гапираман, бошқаларнинг фикрига эса тупириб қўйгаман, дегани. Эркинлик эса – бу шундай бир нарсаки, бошқа бир одамнинг эркига халақит бериш бошланган жойда у тугайди ва яна эркинлик – бу энг аввало масъулиятдир. Мен шундай деган бўлардим: энг эрксиз инсон – бу энг масъулиятсиз инсондир ва у қулдир. У ҳеч нарса учун жавобгар эмас, унинг учун барчасига хўжайини жавоб беради. Аксинча, энг масъулиятли одам – бу фақат ўзи қарор қабул қиладиган одамдир ва шу боис у энг озод инсондир.
Владимир Познер, журналист ва ёзувчи
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri