БОМДОД НАМОЗИ.
Аёл ҳар куни бомдод намозига эрини уйғотар, эри намозни жамоат билан адо этиш учун масжидга чиқар эди. Бир куни хотини уйғотганига қарамай масжидга кеч қолиб борган эркак фарз намози жамоатига етиб улгурди.
Намоздан сўнг имом эркакка:
– Сен фалончи аёлнинг эримисан? – дея сўради. Эркак ҳайрон бўлди:
– Ҳа, аммо сен аёлимни қаердан танийсан?
– Бугун тушимда суннат намозида жамоатга тўпланганларни жаннатга кирганини, улар билан бирга бир аёл ҳам борлигини кўрдим, – деди имом. – Унинг кимлигини сўраганимда сенинг аёлинг эканини айтдилар.
Эркак бу муждани хотинига етказиш учун уйига ошиқди.
Остонадан кирганида жуфти ҳалолининг саждага бош қўйганича Роббисига жон таслим қилган ҳолатида учратди...
Бомдод намозига уйғонмаган одам гўёки ётиб, дам олгандай бўлади. Аммо билмайдики, бу танга роҳат бўлиб кўрингани руҳга мискинлик ва ғариблик берувчи ғафлатдир аслида.
Бомдод намозига уйғонмаган одам кунни қайғу билан қаршилайди. Дарду изтироб исканжасидан қутулмайди. Қасамки, намоз – дунё ва охиратда роҳат ва хайрдир!
Қасамки, банда учун АЛЛОХДАН ўзга марҳаматли ва меҳрибон ЗОТ йўқ!
Саждага бош қўйган бандага АЛЛОХ таоло томонидан қанчалик раҳмат ёғилганини кўрганида, қасамки, саждадан бош кўтармас эди инсон!
Бомдод намозини доимий жамоат билан адо этувчиларнинг юзлари ойдин, чеҳраси нурли ва вақти баракотли бўлади. Агар улардан бўлсангиз, АЛЛОХГА ҳамд айтинг! Улардан бўлмасангиз, АЛЛОХГА дуо қилингки, сизни ҳам бомдод намозига ҳар доим қоимлардан қилсин!
Бомдод намози қандай яхши!
Икки ракат суннати дунё ва унинг неъматларидан афзал. (Ҳадис).
Инсон қандай яшаса, шундай ўлим топади. АЛЛОХ жумламизга иймон билан яшаб, иймонли интиҳо топишни насиб этсин,
ИН ША АЛЛОХ!
Сулаймон Улван ҳафизаҳуллоҳ