#ДИМИ_40
#ПЕД_КЕНГАШ
📎Бугун 9 январь куни Хўжаобод тумани 40-ДИМИ педагогик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
📝Йиғилишда 2024 ўқув йили якунлари ва 2025 йилда ДИМИ фаолиятининг асосий йўналишлари, ДИМИда таълим сифати, ўқувчилар ўзлаштириши мониторинги натижалари, маънавий-маърифий ва ҳарбий ватанпарварлик тарбияси соҳаларида ишлар, дарсликлар таъминоти ва китобхонлик маданияти, 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
🔹Шунингдек, асосий эътибор таълим жараёнига таълим соҳасида халқаро тажрибалар ҳамда умумжаҳон ва янги баҳолаш тизимларини жорий этиш, педагогик салоҳиятни ошириш, миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
📌Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижро механизмлари белгилаб олинди.
@superdimi