Video is unavailable for watching
Show in Telegram
###
Қақнус қушдек чирой очган гулим менинг,
Қалбда асраб авайлаган дурим менинг.
Дил ёғудуйим ягонамсан борим менинг,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Муҳаббатни туйди юрак сени кўриб,
Узун сочинг бўйларимга сиртмоқ бўлиб.
Қалам қошинг қаро кўзинг менга ёқиб,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Ширин калом бол томади тилларингдан,
Дил яйрайди қанд-у асал сўзларингдан.
Менга бўлган ишқинг сездим кўзларингдан,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Кўролмаслар йўлдан чиқса қайрилма ёр,
Улар бизга бермоқ бўлар азоб, озор,
Соф муҳаббат сотилмайди билгил бозор,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Қақнус қушдек чиройинга ошиқ ўзим,
Сени кўрсам қувнаб кетар икки кўзим.
Қулоқ тутиб тингла менинг ушбу сўзим,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Муаллиф:Шухратбек
Тахаллус:Сурхон оға
❤️ Яқинларизга хам Улашинг
════════════════════
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞@SHIRINBAXTIM💞
🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
https://t.me/+jSHPfk8iePQ5MTMy
https://t.me/+jSHPfk8iePQ5MTMy
Қақнус қушдек чирой очган гулим менинг,
Қалбда асраб авайлаган дурим менинг.
Дил ёғудуйим ягонамсан борим менинг,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Муҳаббатни туйди юрак сени кўриб,
Узун сочинг бўйларимга сиртмоқ бўлиб.
Қалам қошинг қаро кўзинг менга ёқиб,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Ширин калом бол томади тилларингдан,
Дил яйрайди қанд-у асал сўзларингдан.
Менга бўлган ишқинг сездим кўзларингдан,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Кўролмаслар йўлдан чиқса қайрилма ёр,
Улар бизга бермоқ бўлар азоб, озор,
Соф муҳаббат сотилмайди билгил бозор,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Қақнус қушдек чиройинга ошиқ ўзим,
Сени кўрсам қувнаб кетар икки кўзим.
Қулоқ тутиб тингла менинг ушбу сўзим,
Гўзал ёрим севдим сени дунё қадар.
Муаллиф:Шухратбек
Тахаллус:Сурхон оға
❤️ Яқинларизга хам Улашинг
════════════════════
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞@SHIRINBAXTIM💞
🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
https://t.me/+jSHPfk8iePQ5MTMy
https://t.me/+jSHPfk8iePQ5MTMy