💊САЛОМАТЛИК💊


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


📍Бодомли дамлама тана учун фойдали

️Қуруқ бодом терисида саломатлик учун муҳим бўлган шундай фермент мавжудки у фақат намлик муҳитда ажралиб чиқади.

🍃Холестеринни камайтиради. Ёнғоқ таркибидаги Е витамини ва кальций холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради.

🍃Мия учун. Бу дамлама асаб йўлларига ижобий таъсир кўрсатади бу эса ўз навбатида Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтиради.

🍃Соғлом суяклар. Бодом таркибидаги минераллар витаминлар ва фосфор туфайли суяклар мустаҳкамланади. Фосфор остеопорознинг олдини олади ҳамда тиш ва суякларни яхшилайди.

🍃Босимни тартибга солиш. Унинг таркибидаги калий қон босимини пасайтиради паст натрий эса уни назорат қилади.

🍃Саратон касаллигининг олдини олиш. Бодом билан йўғон ичакдаги озиқ-овқат ҳаракатини яхшилаш орқали саратон ривожланиш хавфи камаяди.

✅ Дамламани тайёрлаш учун тунда 4-5 дона бодом мағзи қайноқ сувда дамланиб тонгда оч қоринга ичилади.

❤️ @Salomatlik 💊
📌 Саломат бўлинг яқинларингиз  билан бахам кўринг👇
https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


30 та энг фойдали маслаҳатлар...

🗯1 - Бош оғриғи пайтида бурнингизни ўнг тешигини бармоғингиз билан беркитинг. Чап томони билан 5 дақиқа нафас олинг. Бош оғриқ тўхтаганини биласиз.

🗯2 - Тинчлантирувчи дориларни кўп истемол қилиш аёлларни бора-бора эшитиш қобилятини пайсатиради. Ҳомила мустаҳкамлигига футур етказади. Тушириб юбориш эҳтимоли катта.

🗯3 - Наҳорда бир финжон лимон чойни оз-оздан хўплаб, углеводи оз бирон емак билан истеъмол қилиниши қоринда газ йиғилишига қарши самарали воситадир

🗯4 - Ҳамкасбларга табассум билан муомала қилишингиз, қалбингиздаги самимиятни билдириб, бошқалардан ажралиб туришингизга сабаб бўлади. Овозингизни кўтариб кулишингиз эса, виқорингизни кетказади.

🗯5 - Уйқудан уйгонгандаёқ 1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ асал қўшиб ичиш, танани тетиклатиб, қон айланишини яхшилаб, эрталабки лохасликдан халос этади.

🗯6 - Ҳеч кимдан қилган ишингиз учун "Раҳмат" кутманг. Ўзингиз кутмаган ҳолда "Раҳмат"ни эшитиш мароқлироқ.

🗯7 - Ёғи оз ё ёғсиз кефир калцийга бой. Ортиқча вазнни камайтиради.

🗯8 - Зайтун ёғини илитиб бармоқ учи билан юзга суриш, терини юмшатиб, ажнларни кетказиб, тиниқ қилади.

🗯9 - 1та тухумнинг оқи, 1 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ сутни аралаштиринг, юзингизга суриб 15 дақиқадан сўнг ювинг.

🗯10 - Бирор қийинчилик келса 3 нарсани эсланг: у вақтинча, тақдирда битилган, сабр қилсангиз ажри бор.

🗯11 - Атиргул сувини оддий ичимлик сувига қўшиб ичсангиз жисмингиздаги заҳарли моддаларни чиқариб юборади.

🗯12 -Анорнинг қуритиб янчилган пўстлоғи тер ҳидига қарши курашади.

🗯13 - Қорнингизни ичингизга қаттиқ тортиб вакуум ҳосил қилиб машқ қилсангиз, ички ёғларни эритиб, қорин мушакларингизни мустаҳкамлайди.

🗯14 - Лимоннинг пўсти қора доғларни кетказади. Оқартиради. Ёғли тери учун фойдали. Доимий тишларга суриб юрсангиз сариғини кетказади.

🗯15 - Апельсинни еганингиздан кейин пўстлоғини ташлашга шошилманг. Юз ва қўлларингизга сурсангиз, шўралашини кетказиб, намлантиради.

🗯16 - 2 ош қошиқ қуруқ сут билан 2 ош қошиқ атиргул суви бн аралаштириб юзингизга суринг. 20 дақиқадан сўнг ювинг. Ўзгача ҳусн бағишлайди.

🗯17 - Кўп сув ичинг. Овқат билан аралаштирманг. Танани қуруқлигини кетказади. Юзингизни тиниқ, терингизни текис қилади.

🗯18 - Вазелин ва асал аралашмаси ҳафтада 3 марта илиқ сув бн ювилган лабларга сурилса шўралашининг олдини олади.

🗯19 - Идишларингиз яхши тозаланиши учун сувга озгина уксус қўшиб юборинг.

🗯20 - Ҳаддан ташқари иссиқ сув билан ювиниш терини осилтиради. Совуқ сув аксинча, терини таранглаштирида. Қон айланишини яхшилайди.

🗯21 - Анор дарахтига ўхшанг. Яшиллиги ҳам, гули ҳам, меваси ҳам ажойиб.

🗯22 - Ўз сирларингизни бировга ошкор қилганингиздан кейин у тарқалиб кетса, унданмас ўзингиздан хафа бўлинг.

🗯23 - Сизни ўзгалар ёмонласа хафа бўлманг. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Ўзим қилмаган, уни қилишда чарчамаган, риё қилмаган савобларга марҳабо", деган эканлар.

🗯24 - Онангизга хизматкор, дўст бўлинг. Улар дунёдаги аёлларнинг энг гўзалидирлар. Сизни хатто аёлингиз, болаларингиздан ҳам кўп яхши кўрадилар. Сиздан ғазабланишлари бошқаларникига ўхшаб уч олиш учун эмас, сиздан хавотир олганлари учундир

🗯25 - Ҳақиқат сизга зарба бермаслиги учун ўзингизни ўзгалар қалбида олий ўринга қўйманг. Уларни сиз учун қурбон бўлишларини кутманг.

🗯26 - Кўз ёшининг вазни йўқ. Лекин у юракдан бир парчани ёки ғамни узиб туширади. Бировнинг кўз ёшига сабаб бўлманг. Қалбингиз ғамга тўлса, икки ракъат намоз билан Роббингизга тўкиб солинг. Шунд сизни кимса англамайди.

🗯27 - Ҳеч ким хатоларни тўғирлаш учун орқага қайта олмайди. Лекин, янги кунни яхши натижага умид қилиб бошлай олади.

🗯28 - Ўзингизни баъзан совғалар, билан сийланг. Совғанинг тури хоҳишингизга кўра.

🗯29 - Аёллар гўдаклигида атиргулдек. Жуда яхши кўрамиз. Болалигида - тетиклик шуъласи. Вояга етганида - ғурур. Кампиршо бўлганида дуогўйимиздир.

🗯30 - Иймон, ҳаё, тақво, Бу уччовлон билан зийнатланинг ва энг бахтли инсон бўлинг

❤️
@Salomatlik 💊
📌 Сало
мат бўлинг яқинларингиз  билан бахам кўринг👇
https://t.m
e/+wWFNfFRD7V5jMTli


❗️Лавлаги шарбатини истеъмол қилиш саратонни олдини олади.

• Лавлаги шарбати саратонни келтириб чиқарадиган малигн ҳужайралар ўсишига қарши курашади.
• Айниқса, ошқозон ости бези саратони,
• Кўкрак бези саратонини,
• Простата бези ўсмалари ўсишини камайтиради.

Лавлаги шарбатини истеʼмол қилиш шу билан бирга сизни камқонликдан халос этади.

❤️ @Salomatlik 💊
📌 Саломат бўлинг яқинларингиз  билан бахам кўринг👇
https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Қатиқ ва гречка уни қандли диабетни даволайди

✅ Қолаверса, ичак ва қон томирларни хам токсинлардан тозалайди, моддалар алмашинувини яхшилайди, ошқозон ости безини фаолиятини оширади.

✅ 1 ош қошиқ гречка унини кефирга қўшиб, 1 кун музлатгичга қўйилади. Эртасига эрталабдан бошлаб, нонушта қилишдан ярим соат олдин истеъмол қилинади.
14 кун мунтазам истеъмол қилиш керак. Натижаси шунда сезилади

❤️ @Salomatlik 💊
📌 Саломат бўлинг яқинларингиз  билан бахам кўринг👇
https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Рамазонда сув ичиш тартиби қандай?

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

✅ Ҳар бир килограмм тана вазнига 30 мл сув ичиш меъёр қилиб олинган. Шундан келиб чиқиб, килойингизни 30 га кўпайтирсангиз, суткалик сувга бўлган эҳтиёж келиб чиқади. Масалан, 70 кг бўлсангиз, (70х30) 2100 мл (2,1 л) сув ичишингиз керак бўлади.

✔️ Тартиб:
✅ Ифторликда оғиз очгандан сўнг, таомланишдан аввал 2 стакан (400 мл);
✓ Саҳарликкача 4 стакан (800 мл);
✓ Саҳарликда таом ейишдан аввал 2 стакан (400 мл);
✓ Оғиз ёпишдан аввал эса 1 стакан (200 мл) ичиб олиш керак.
Шунда жами 1,8 л сув ичган бўласиз, бу деярли меъёр.

❤️ @Salomatlik 💊
📌 Сало
мат бўлинг яқинларингиз билан бахам кўринг👇
https://t.m
e/+wWFNfFRD7V5jMTli


Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга рўза тутиш мумкинми?

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

✅ Ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутишга қодирлигини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиши лозим.

✅ Агар ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутиш сабабли ўзига ва бола соғлигига зарар етказса, бу вақтда рўза тутмагани маъқул, чунки ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида она-бола яхши ривожланиши учун витаминли озиқ-овқатлар истеъмол қилиши керак.

✅ Ҳомиладорлик пайтида юқори қон босими, қандли диабет, буйрак ва юрак хасталикларига чалинган оналарнинг рўза тутиши ўзининг, балки ҳомиланинг ҳаётига хавф солиши мумкин.

❤️ @Salomatlik 💊
📌 Сало
мат бўлинг яқинларингиз билан бахам кўринг👇
https://t.m
e/+wWFNfFRD7V5jMTli


📌 Тилга қараб ташхис қўйиш мумкин

👅 Тил организмнинг – кўзгуси. Унга қараб сизни қайси касаллик безовта қилаётганини билиш мумкин.

1️⃣ Қулупнай-қизил рангли тил. Авитаминоз, инфекцион касалликларда, айниқса, темир ва В12 витамини етишмовчилигида кузатилади.
2️⃣ Оқ караш босган тил. Ачитқи инфекцияси, кандидоз ва қон босими ортганда кузатилади.
3️⃣ Сариқ караш билан қопланган тил. Аёлларда климакс даври тилда ачишиш ҳиси билан боради, овқат ҳазм қилиш тизими ва жигар касалликларида кузатилади.
4️⃣ Оғриқли ярали тил. Стоматитда кузатилади ва асосан болаларда учрайди.
5️⃣ Оч пушти рангли тил. Соғлом тил кўриниши.
6️⃣ Кулранг рангли тил. Овқат ҳазм қилиш тизими касалликларида кузатилади.

❤️ @Salomatlik 💊
📌 Сало
мат бўлинг яқинларингиз билан бахам кўринг👇
https://t.m
e/+wWFNfFRD7V5jMTli


​​​​Хурмо ҳақида 20 факт

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

4. Иммунитетни кўтаради.

5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.


11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

❤️ @Salomatlik 💊
📌 Саломат бўлинг яқинларингиз билан бахам кўринг👇
https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

❤️ @Salomatlik 💊
📌 Яхшилар сафида бўлинг яқинлариз билан улашинг 👇
https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси...

Рамазонни соғинган дўстларингизга эслатинг!

❤️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

💉
@Salomatlik 💊

https:
//t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Гемоглобинни қандай қилиб тез кўтариш мумкин?

Ўрнингиздан бирдан турганингизда бош айланиши, кўз олди қоронғулашиши, доимий чарчоқ ҳисси анемия белгилари бўлиши мумкин.

Қисқа вақт ичида гемоглобинни кўтарувчи маҳсулотлар:
✓ Наъматак (шиповник) дамламасига асал қўшиб ичиш. Наъматак 100 г миқдорини 1 литр идишга дамланади ва кун давомида ичилади.
✓ Қуруқ мевалар темир моддасига жуда бой. Рекордсмени — ПИСТА. Ҳеч бўлмаса ҳар куни 4–6 та туршак ёки бошқа қуруқ мевалардан истеъмол қилиб туриш керак.
✓ ГРЕЧКА — темир моддасига жуда бой!
✓ Мева ва резаворларни тўқ яшил ва қизил ранглилари темирга бой бўлади. Рекордсменлари — ХУРМО, АНОР
✓ Булардан ташқари қора икра, дуккаклилар, ёрмалар, пломбир, қизил гўшт темир моддасига бой маҳсулотлар ҳисобланади.

🖼️ Суратда таркибида кўп миқдорда темир моддаси сақловчи маҳсулотлар ва 100 г да қанча темир борлиги кўрсатилган.

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


📍Холодеснинг фойдали хусусиятлари:

✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев:

Холодес энергияга бой, айниқса эркаклар учун тансиқ таом ҳисобланади.

⚡️100 гр холадес 300 ккал энергияга эга. Олимларнинг аниқлашича,ушбу таом бўғимларга жуда фойдали экан, чунки унинг таркибида желатин бор. Витамин Б, аминокислоталар, ретинол (кўз нури ва мия учун фойдали)ларга бой ҳисобланади.

✅ Холодес жуда фойдали таом ҳисобланишига қарамасдан, унинг зарарли томонлари ҳам мавжуд. Холестерин қон айланишини секинлаштириб, инфаркт ва инсультга олиб келиши мумкин, чунки холодесда холестирин жуда кўп. Шунинг учун ушбу таомни меъёрида истеъмол қилиш тавсия этилади, энг маъқули 2-3 ҳафтада бир марта есангиз,, ўшанда сизга ҳеч қандай ортиқча вазн хавф солмайди.

💉
@Salomatlik 💊

https:
//t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Сметана жигарни даволайди...

✅ 100 грам сметанада, холин деган модда кўп.

✅ Шу сабабдан, сметана гепатопротектор вазифани бажара олади, яъни, алкоголь, хар хил дорилар таъсири натижасида зарарланган жигар хужайраларини, қайта тиклашга ёрдам беради.

✅ Қолаверса, ўт пуфагида тош пайдо бўлишини олдини олади.

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Chaqaloq oʻrtacha 10-15 daqiqa oziqlanadi. 15-daqiqaning 3-4 daqiqasi sut olish jarayoni hisoblanadi, 4-daqiqadan keyin sut ozayadi lekin chaqaloq emishda davom etadi. Chunki boshlanishiga qorinni toʻydirish uchun emsa, qolgan daqiqalarda onasidan tuygʻularlarni qabul qilish uchun emadi. Agar ona xafa holatda emizayotgan boʻlsa farzand ham xafagarchilikni oʻz ichiga oladi, agar hursandchilik bilan emizilayotgan boʻlsa xursandchilikni qabul qiladi.

P.S: Farzandingizni quvnoq kayfiyatda, “Bismillah” deb
emizing. 😊

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Lavlagi sharbatini ichish miyani yoshartiradi

🔘 Lavlagi sharbati jigarni tozalash, qonni foydali moddalar bilan boyitish va gemoglobin darajasini oshirishga yordam beradi.  Biroq, yaqinda o‘tkazilgan tajribalar shuni ko‘rsatdiki, lavlagi sharbati keksalarda miyani yoshartirish uchun ham foydalidir.

🔘 Yangi siqilgan lavlagi sharbatini ichish qarigan miyaning samarali ishlashiga yordam beradi, bu esa jismoniy faollik va chidamlilikni oshirishga yordam beradi.

🔘Profilaktika uchun; har oyda 7 kun yangi siqilgan lavlagi sharbati ichib yurishimiz foydali boladi

Sog'ligingiz uchun

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


📍Озиш учун фойдали маслаҳатлар

✅ Доим нимадир еб юрманг.
Барқарор овқатланиш жуда муҳим: одатда 3 маҳалги асосий таом инсон учун етарли. Шу билан бирга, шифокорингиз орада сабзавотли бульон, сметана ва бошқа енгил газакларни истеъмол қилишни тавсия қилиши мумкин.

✅ Овқат вақтида сув ичманг.
Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичиш фойдали, лекин овқатланаётганда ёки кейин эмас. Овқатланишдан бир соат ўтгачгина сув ичиш мумкин.

✅ Идиш ўлчамини назорат қилинг. Ўзингиз учун маълум чегараларни белгилаш психологик жиҳатдан муҳим: агар катта идишга овқат солсангиз, уни охиригача ейишга ҳаракат қиласиз. Шунинг учун кичик идиш ва санчқи, пичоқ ишлатган маъқул.

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


Қайси мева организмга қандай таъсир кўрсатади?

✍️ Педиатр Муҳсина Умарова:

🍇Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.

🍍Ананас — артритдан ҳимоя қилади.

🍑Шафтоли — стресслар енгил ўтишида асқатади.

🍏Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.

🍒Қорағат — юрак ва кўз саломатлиги учун.

🍉Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.

🍋Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.

🍈Киви — суяк тўқималари учун фойдали

🍌Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.

🍠Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli


📍Жийда - бронхит ва зотилжамни даволайди!

☝️Мевасида 40-60 фоиз қанд, 3 фоиз оқсил, органик кислоталар, С витамини, ошловчи моддалар, каротин, баргида алкалоид, флавоитлар ва бошқа моддалар бор

✔️ Ушбу неъмат тана аъзолари тонусини оширади;
✔️Сийдик ҳайдовчи ажойиб восита;
✔️Балғам кўчириш хусусиятига эга;
✔️Гипертония касаллигида қўлланилади;
✔️Атеросклероз хавфини камайтиради.

👳‍♂️Бобомиз Ибн Сино жийда мевасини кўкрак оғриғи, ўпка, буйрак ва сийдик пуфаги касалликларини даволаш учун ишлатган.

⚠️ Қандли диабетга чалинган беморларга ушбу мевани камроқ истеъмол қилишлари тавсия қилинади.

❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+wWF
NfFRD7V5jMTli


📍Кам ухлаш - қорин соҳасига ёғ йиғилишининг асосий сабабларидан бири

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

🟢 Сиз ҳаттоки 1 ҳафтада 5 марта жисмоний машқлар билан шуғуллансангиз ҳам қорин соҳасига ёғ йиғиляптими? Бунинг сабаби - бу кунлик, етарли, соғлом уйқунинг етишмаслигидир. Агар инсон тўйиб ухламаса, организмда энергия етишмовчилиги келиб чиқади ва бунинг натижасида қорин соҳасидан захира энергия олишни тўхтатади.

🔻 Агар қорин соҳаси текис ва чиройли бўлишини истасангиз, тўлақонли, соғлом уйқу режимига риоя қилинг.

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw


🦠 ТОРЧ инфекцияси нима?

✍️ Шифокор Алишер Файзиев:

⚧ ТОРЧ инфекциялари бу токсоплазмоз, қизилча, герпес ва цитомегаловируслар киради.

ТОРЧ инфекция аёл ва эркакда хам бўлиши мумкин:
♂️ Эркакларда ТОРЧ инфекция сперма ривожланишига таъсир қилиб, сперма кўрсаткичларини бузади, улар фарзанд кўриш эҳтимолини анча пасайтириши мумкин.

♀️ Аёлларда ТОРЧ инфекцияси ҳомила тушиб қолиши, туғма нуқсонли бола туғилиши ва кўп асоратларга сабаб бўлади.

⚧ ТОРЧ инфекцияси ташхислашда қонда:
✔️ токсоплазмоз;
✔️қизилча;
✔️цитомегаловирус вa
✔️ герпес қўзғатувчиларига нисбатан IgМ, IgG синфи антитаналари борлиги текшириш орқали ташхисланади.

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw

20 last posts shown.

948

subscribers
Channel statistics