31 декабрь учун Ҳақиқат Достони
Кечирим тўпламга киритилган
📖"Сизлар Исони ёғочга михлаб ўлдирган эдингизлар, ота — боболаримизнинг Худоси эса Уни тирилтирди. Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Исроил халқи тавба қилсин, уларнинг гуноҳлари кечирилсин деб, Худо Исони Сарвар ва Нажоткор қилиб тайинлади." (Ҳаворийлар 5:30-31).
Бу ҳозир ўқиб чиққанимиз Раббимиз Исонинг Шоул Тарсусийга кўринган пайтда айтган сўзларини эслатади. У уни ғайрияхудийларга юборилишини айтди: «Сен ғайрияҳудийларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар» (Ҳаворийлар 26:16-18).
Этибор қаратинг, ушбу оятнинг охирги қисмида гуноҳларни кечиришни сўрашга эмас, балки уни қабул қилишга урғу берилган. Сиз гуноҳларни "қабул қилиш"ингиз керак. Бу сўнгги қисмига яна бир бор назар солинг ва гуноҳларни кечирилиши билан мероснинг ўзаро боғлиқлигини кўрасиз; ҳар иккиси ҳам "ламбано" деган грекча сўзнинг маъносини англатади.
Шундай қилиб, меросни олишингиз каби, кечиримни ҳам оласиз. Муқаддас Китобда, биз Исо Масиҳда меросни олганимиз айтилган (Ефесийликларга 1:11), шунинг учун Худодан кечирим сўрашни давом эттириш бекор. Чунки Исо Масиҳнинг хушхабарида кечирим тўпламга киритилган ва уни олиб, ўзингизга айлантирасиз.
1 Юханно 1:9 ни ўқинг ва унда "кечирим сўраш" эмас, "гуноҳларингизни тан олиш" деганини кўрасиз. Нима учун? Чунки У аввалдан сизга кечиримни белгилаб қўйган. У сиз кечиримни олишингизни истайди.
Биз одамларга Худнинг аниқ Сўзининг ўргатишимиз жуда муҳим. Агар шайтон сизни кечирим сўрашга қайта-қайта мажбурласа, ва сиз кечирилганингизга ишонмасангиз, у сизни масихий ҳаётингизда самарасиз қилади ва сизга Худо сизга буюрган ишни қилишга имкон бермайди. Ишончингиз заиф бўлади. Ота буни билиб, шу сабабли У сизга кечиримни белгилаб қўйган.
Агар ҳаётингизда бирор нотўғри нарса қилсангиз ва нима қилиш кераклигини билмасангиз, Худодан сизни кечирган ёки ёқлигини сўрашни ва кутишни тўхтатинг. Кечиримни ("ламбано" — грекча) қабул қилинг, уни қабул қилинг! "Ота, мен қилган иш нотўғри эканлигини тан оламан, ва мен кечиримни Исо Масиҳ номидан қабул қиламан", деб айтиб, уни қабул қилинг.
Бу, Худога эмас, сизга масъулиятни юклайди. Энди савол Худо сизни кечиргани ёки кечирмаганида эмас. Аксинча, савол У сизларга тақдим этган нарсани қабул қилдингизми? Кечирим хушхабар тўплами пакетининг бир қисмидир. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!
🙏Ибодат
Азиз Ота, кечирим хушхабарнинг бир қисми эканлигини билиб, Масиҳда олган меросимдан хурсандман. Сен берган озодлик ва ғалабада юраман. Мен Сени улуғлайдиган ҳаёт кечириш учун кучга эгаман. Мен имон орқали оқланганимни билиб, самарали масиҳий ҳаёт кечираман. Энди мен солиҳлик ёълида юраман ва Исо номидан солиҳлик мевасини бераман. Омин.
📖Ўрганиш учун:
Эфесликларга 1:7: "Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл — идрок ато этди."
Колосаликларга 1:14: "Ўз Ўғли орқали[6] бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди."
Римликларга 3:24: "Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасалар — да, Худонинг инояти билан оқланадилар."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb