22 апрель учун Ҳақиқат Достони
Ишонинг ва амал қилинг
"Исо эса унга: – Агар Сен ишона олсанг, ишонган одамга ҳамма нарсанинг имкони бор, – деди". (Марк хушхабари 9:23).
Муқаддас Китоб Исонинг олдига келиб,
"…Эй, Довуднинг Ўғли Исо, бизга раҳм-шафқат қилгин…" деб бақирган икки кўр одам ҳақида сўзлайди (Матто 9:27). Исо уларга дарҳол жавоб бермади, уларни уйигача эргашишларини кутди. Кейин улардан сўради: “
Мен буни қила олишимга ишонасизларми?” Улар: "
Ҳа, Ҳазрат", деб жавоб беришди. Муқаддас Китоб шундай ёзади:
"Шунда Исо уларнинг кўзларига тегиб: –Сизларга имонингизга яраша бўлсин, – деди". (Матто хушхабари 9:28-30).
Исо икки кўр одамдан: “
Мен буни қила олишимга ишонасизларми?”, деб сўраганига эътибор беринг. Улар шифо топиши уларнинг ишонишига боғлиқ эди. Шунингдек, Марк хушхабари 9:18-23 да бир киши ўғлини Исога олиб келди ва шундай деди: "… Мен Сенинг шогирдларингга уни қувиб чиқаришларини айтдим, лекин улар буни қила олмадилар". Кейин у Илтижо қилди:
"…Ишонаман, Раббим, менинг имонсизлигимга ёрдам бер...".
Исо унга жавоб берди:
"… Агар Сен ишона олсанг, ишонган одамга ҳамма нарсанинг имкони бор…" (Марк хушхабари 9:23). Бу киши барча масъулият Исога юкланган деб ўйлаганди, аммо Исо Унга ишониш кераклигини кўрсатди. Киши шундай жавоб берди:
"…Ишонаман, Раббим, менинг имонсизлигимга ёрдам бер...". (Марк хушхабари 9:24). Ишонч ва шубҳанинг бу аралашмасига қарамай, Роббимиз унга раҳм қилди ва унинг ўғлини шифолади:
"Исо халойиқнинг йиғилиб келаётганини кўриб, нопок руҳга тақиқлаб, унга: “Эй, гунг ва кар руҳ, Мен сенга буюраман, ундан чиққин ва бошқа унга кирмагин”, – деди" (Марк хушхабари 9:25).
Худо ҳар доим сиз учун ҳар қандай ишни қилишга тайёр. Лекин бунинг шарти сизинг ишончингиздир. Фақат ишонишнинг ўзи етарли эмас; сиз ишонгандек ҳаракат қилишингиз керак. Ишонгандек гапиришингиз керак. Ишонгандек ўйлашингиз керак. Агар сиз ишонгандек ўйламасангиз, ишонгандек гапиролмайсиз, ва агар ишонгандек гапирмасангиз, ишонгандек ҳаракат ҳам қилмайсиз. Худонинг Каломи сизнинг ақлингизни янгилайди ва тўғри ўйлашингизга ёрдам беради, шунда сиз иймонингизга мос яшай оласиз (Римликларга 12:2).
Қанчалик катта лойиҳа ёки вазифа бўлмасин, агар унинг Худодан келганига ишонмасангиз, амалга ошмайди. Иймонсиз, сиз зарур қадамларни қўйолмайсиз ва бу ишни бекор ёки ресурсларни исроф қилиш деб ҳисоблайсиз.
Масалан, бутун дунёда Хушхабарни тўлиқ ва тўғри тарғиб қилиш мумкинлигига ишонишингиз керак. Муқаддас Китоб шундай дейди:
“Шоҳлик Хушхабари барча халқларга гувоҳлик учун бутун ер юзида воизлик қилинади, шунда охири келади”. (Матто хушхабари 24:14). Бу имонсиз сиз вазифани бажариш учун керакли қадамларни қўймайсиз.
Тарихда биринчи маротаба биз ҳар бир одамга етиб бориш учун зарур технология ва ишчи кучига эга дунёда яшаяпмиз. Худонинг инсонлари бутун дунё бўйлаб тайёрлар — улар ҳеч қандай чекловларсиз ҳамма жойга боришга шайлар, ва биз керакли ҳамма нарсани сафарбар этиш ва йўлга қўйиш учун тайёрмиз. Бунинг мумкинлигига ишонинг. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!
🙏
ИбодатАзиз Отам, имонимни мустаҳкамлаб, фикримни тўғри йўналтирувчи Каломинг учун Сенга миннатдорман. Шу замонда бутун дунёга Хушхабарни етказиш мумкинлигига ишонаман. Мен ишонч билан ҳаракат қиламан, гапираман ва ўйлайман; Сен менга Ўзингнинг режангни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамма нарсани ато этдинг, чунки ишонган киши учун ҳамма нарса мумкинлигини биламан. Мени бу илоҳий топшириқда ўз ўрнимни бажаришга қодир этганинг учун Сенга раҳмат, Исо Номи билан. Омин.
📖Ўрганиш учун:
Матто хушхабари 9:28-30:
"Исо уйга келганида, кўр одамлар Унинг ёнига келишди. Исо уларга: –Мен буни қила олишимга ишонасизларми? – деди. Улар Унга: –Ҳа, Ҳазрат, – дедилар. Шунда Исо уларнинг кўзларига тегиб: –Сизларга имонингизга яраша бўлсин, – деди. Уларнинг кўзлари очилди. Исо уларга: –Қаранглар, буни ҳеч ким билмасин, – деб қатъий буюрди".
Марк хушхабари 11:22,23:
"Исо жавоб бериб, уларга деди: “Худонинг имонига эга бўлинглар.